Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet52/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

1.Тематик таҳлил деганда, бирор бир бадиий асарни тилнинг бир жиҳати бўйича ва маълум тамойил, усуллар бўйича таҳлил қилиш назарда тутилади. Тематик таҳлил асосан, тил сатҳларидан бири бўйича амалга оширилади. Масалан, Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» номли романини лексик-семантик жиҳатдан таҳлил қиламиз, дейлик. Асардаги луғавий бирликлар (айрим сўзлар, иборалар, мақоллар, маталлар, афоризмлар) ажратиб олинади. Луғавий бирликлар асар бадиятига қай даражада хизмат қилиши, анъанавий ёки индивидуал эканлиги аниқланади. Матн компонентларини бирикиш усуллари алоҳида ўрганилади. Матн типлари ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилади.
2.Комплекс таҳлил. Тилнинг барча соҳаларига хос бирликлар ва уларнинг муайян бир асарда қўлланишини матннинг умумий мазмуни, жанри, таркибий тузилиши билан ўзаро боғлиқликда олиб ўрганиш комплекс таҳлилнинг асосини ташкил этади. Бу хилдаги таҳлил умумфилологик йўналиш, мазмун ва характер касб этади. Шунинг учун матнни таҳлил қилишдан аввал адабиётшунослик ва тилшунослик билан алоқадор соҳаларнинг тамал қонуниятларидан албатта хабардор бўлишимиз керак. Бундай таҳлил хусусийликдан умумийликка ўтиш тамойилига мувофиқ олиб борилади. Комплекс таҳлил бирор бир ижодкорга бағишланган бўлади. Бундай таҳлилни бир асарни турли сатҳлар бўйича ёки бир неча асарни бир сатҳ бўйича ўтказиш мумкин. Масалан, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи лингвопоэтикаси (тил сатҳлари бўйича). Ёки Абдулла Қодирий асарлари лингвопоэтикаси. Бунда адиб қаламига мансуб барча асарларнинг лисоний хусусиятлари текширилади ва натижалар умумлаштириб таҳлилга тортилади. Бу осон иш эмас. Шунингдек, бир ёки икки кишининг иши ҳам эмас. Адиб асарларини ҳар тарафлама текшириш, таҳлил қилиш, шу кунгача қилинган барча ишларни бир жойга тўплаш, таснифлаш, индексли маълумотлар базасини яратиш, зарурий луғатларни тайёрлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган лингвопоэтиканинг фаолият доирасига киради. Адабиётшуносликда Б.Францнинг В.Шекспир асарлари тилига бағишланган «Shakespeare grammatik» деб аталган йирик ҳажмли асари алоҳида эътиборга молик иш сифатида эътироф қилинади. Унда шоир ижоди тилнинг барча сатҳлари бўйича таҳлилга тортилади. Шу билан бирга ижтимоий тузум, шоирнинг фалсафий дунёқараши, ҳаёт тарзи, шоирнинг замондошларининг шоирга муносабати ёки шоирнинг ўз замондошларига муносабати, давр билан боғлиқ эстетик тафаккур тарзи ва ҳокозолар ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилади. Мазкур тадқиқотдан фақатгина шоир асарларининг тили эмас, балки ўша давр тили ҳақида ҳам ноёб маълумотларни олиш мумкин.105 Лекин шуни унутмаслик керакки, бадиий асар том маънода эстетик воқеликдир. Уни тематик таҳлил қиламизми, комплекс таҳлил қиламизми бундан қатъи назар, асарнинг эстетик ҳодиса сифатидаги моҳиятини назардан четда қолдирмаслигимиз керак.

Назорат учун савол ва топшириқлар


1.Мазкур курснинг методологияси қандай қонуниятга асосланади?
2.Лисоний таҳлилнинг қандай тамойил ва усуллари бор?
3.Шакл ва мазмун бирлиги тамойили деб нимага айтилади?
4.Макон ва замон бирлиги тамойили деб нимага айтилади?
5.Хусусийликдан умумийликка ўтиш тамойили деб нимага айтилади?
6.Илмий мушоҳада усули деб нимага айтилади?
7.Лисоний табдил деганда нимани тушунасиз?
8.Матн вариантларини қиёслаш усули деб нимага айтилади7
9.Луғатларга асосланиш усули деб нимага айтилади?
10.Тематик таҳлил деб нимага айтилади?
11.Комплекс таҳлил деб нимага айтилади?



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish