Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet9/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

1. m=(bx-ax);
2. m=n·(bx-ax)
Бунда m-матн сўзининг белгиси, «bx»-бирламчи хусусият, «ax»-алоқадор хусусият, агар матн икки ва ундан ортиқ алоқадорликлардан тузилган бўлса « белгиси ўрнига уларнинг миқдорини кўрсатамиз.
3.Изоҳ мазмунли матнлар (Le texte argumentatif – аргументли матн). Бундай матнда айтилаётган фикрнинг ишонарлилигини таъкидлаш учун турли далил ва изоҳлар келтирилади. Асослаш, исботлаш, ўзини оқлашга уриниш ёки ҳимоя мақсадида ҳар хил важларни келтириш аргументли матн типининг ўзига хос жиҳатларидан ҳисобланади. Фикр билан келтирилган далил ўртасида мантиқий боғлиқликнинг (connecteurs logiques) бўлиши муҳим саналади. Бундай матнда чунки, зеро, лекин, аслида, шунинг учун, тўғрисини (очиғини, ростини) айтганда, эшитишимга қараганда, билишимча, тахминимча каби бирликлар (le lexique apprėciatif) қўлланилганлигини кўрамиз. Китобхонни ёки тингловчини ишонтириш асосий мақсад бўлганлиги учун шунга мос риторик услуб танланади. Бадиий тасвир воситаларидан фойдаланилади. Гаплар ўзаро зич боғланган ва таъкид оҳанги сезилиб турадиган матн типи ҳисобланади.
4.Дидактик матнлар (Le texte explicatif – экспликатив матн). Кимгадир панд-насиҳат қилиш, уни турли ҳаётий воқеалар воситасида тарбиялаш ёки айтилганлардан хулоса чиқаришга ўргатиш истаги асосида тузилган матн экспликатив ёки дидактик матн дейилади. Мақсадга эришиш учун мақол, матал, афоризм, турли ҳаётий воқеалар, ривоятлар, масаллардан намуна сифатида фойдаланилади. Уларнинг матн ичига сингдирилиш тарзи турлича бўлади. Муаллиф бундай дидактик бирликларни матнга тўғридан тўғри олиб киради ва унинг қайси жанрга тааллуқли эканлигини айтиб ўтади. Дидактемалар матн ташқарисида аввалдан тайёр ҳолда мавжуд бўлади. Муаллиф ёки қаҳрамон нутқида қуйидаги ифода шакллари ишлатилади: шундай мақол бор, машойиҳлар демишларки, улуғлар(эскилар)да шундай гап бор, дерларким, шундай ривоят (ўгит, воқеа, масал) эшитганман ва ҳоказо.
Ҳудҳуднинг Товусга жавоби. Ҳудҳуд унга жавоб бериш учун нафасини ростлаб, шундай деди:
- Эй жаҳолат аҳли каби ҳар нарсани ҳавас қилувчи! Сен шундай ҳолатларни баён этдингки, бу иш фақат девоналар ва ёш болалар қўлидангина кела олади, холос. Одам деган ташқи гўзаллик ҳақида сўз айтмайди. Кимки ундан фахр этар экан, уни одам қаторига қўшиб бўлмайди! Ноз ва ҳусн фақат дилбар қизларгагина ярашади. Эр киши эса дард ва машаққат чекиши билан яхшидир. Барча шакл аҳли учун энг шарафли иш ана шудирки, у шаклдан маъно томон олиб боради. Сен ўз шаклингга бино қўйдинг, бунинг учун кишилар томонидан масхара этилишга лойиқсан. Чунки, инсон ўз ташқи гўзаллиги билан фахрланмайди, агар фахрланса, у масхараланишга сазовордир! (Алишер Навоий)
***

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish