Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet40/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Градация (лот. gradatio – зинапоя, босқичма босқич кучайтириш) Нутқ парчаларидан бири иккинчисининг маъносини кучайтириб боришдан иборат услубий жараён.80Бадиий адабиётда ҳолатларни, туйғу ва кечинмаларни қиёслашда, ҳис-ҳаяжонлар жунбушини тўлиқ ифодалашда градация усулидан фойдаланилади. Адабиётларда градация хусусиятларига кўра турлича тасниф қилинади: моҳиятига кўра: кўтарилувчи градация (климакс) ва пасаювчи градация (антиклимакс); ифода усулига кўра: мантиқий, эмоционал ва миқдорий градация; ифода материалига кўра: лексик градация ва синтактик градация.
Мен надоматларни унутганман. Мен мерос
довламайман. Мен молпараст ҳам эмасман.
Лекин қани менинг етти маъдандан эритиб қуйилган
дарвозам?
Жаҳоннинг бир мўъжизаси?
Олтин, темир, қурч, қалай, пўлат, мис, кумуш
дарвозам?
Бибихоним дарвозаси?
Йўқолган дарвоза...
Ўғирланган дарвоза...
Танга қилиб майдаланган дарвоза... (И.Ғафуров)81
Келтирилган мисолда дастлаб шахсий сифатлар босқичма – босқич кучайтириб тасвирланяпти. Кейин, дарвоза билан боғлиқ сифатлар тасвирида пасаювчи градацияни кузатиш мумкин: мўъжизавий дарвоза – олтин дарвоза – темир дарвоза – қурч дарвоза. Ортидан дарвозанинг кимга тааллуқли эканлиги айтилади ва яна кўтарилувчи градациядан фойдаланиб дарвозанинг ғойиб бўлиш сабаби ошкор қилинади: дарвоза йўқолган – (аслида) ўғирланган – (ва) танга қилиб майдаланган. Иброҳим Ғафуровдан градацияга яна бир гўзал мисолни келтирамиз. Унда ҳисларнинг жунбуши кўтарилувчи ва пасаювчи градация орқали ўта таъсирчан ҳолда ифодаланган.
Беатриче ётмаган Усмоннинг тўшагида,
Зарема ётмаган Усмоннинг тўшагида,
Насима ётмаган Усмоннинг тўшагида,
Ҳурлар ётмаган Усмоннинг тўшагида,
Парилар ётмаган Усмоннинг тўшагида.
Фақат Усмон ётган Усмоннинг тўшагида.
Қамоқнинг тўшаги.
Миллионлаб бегуноҳлар ётган бундай тўшакларда.
Улар кўз ёшлардан кўл бўлиб кетган,
Улар унсиз нолалардан чўл бўлиб кетган,
Улар армонлардан йўл бўлиб кетган...
Дунё ётар шу тўшакда.
Шеър ётади шу тўшакда. Парлари қофия. Сомони вазн.
Усмон Носирнинг тўшаги –
Хаёлларин кемаси.
–Тўшагимни асранг, оға, –деди у энг сўнг
дамда. –
Олтин булутлар ухлаган унда. Армонли байтлар
тунаган унда.
Лек тўшакни асрамадилар. Фаросат етмади
одамларда. (И.Ғафуров)

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish