Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet44/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Синестетик метафораларда бир сезги органи билан идрок этиладиган нарса-тушунча бошқа сезги органи билан идрок этиладиган нарса-тушунчага ўхшатилади, яқинлаш- тирилади ва шу асосда кўчма маъно юзага келади. Масалан: Ширин табассум, ширин гап, ширин уй; енгил табассум, енгил нигоҳ, енгил қадам, оғир туш, оғир гап, оғир масала каби. Бу мисолларда келтирилган ширин, енгил, оғир сифатларида синестетик метафора содир бўлган. Маза-таъм маъносини билдирувчи «ширин» ва ўлчовни ифодаловчи «енгил» сўзлари «ёқимли» маъносида, «оғир» сўзи эса «ёқимсиз» маъносида келган.
Метонимия деб воқеа-ҳодиса, нарса-буюмлар ўртасидаги ўзаро яқинлик ва боғлиқлик асосида маъно кўчишига айтилади. Метонимия ҳам қиёсга асосланади. Фақат «метафорада бир-бирига ўхшаш предметларнинг белгилари қиёсланса, метонимияда бу икки предмет ташқи кўриниши ёки ички хусусиятлари билан бир-бирига қандайдир алоқаси бўлса ҳам, аммо, умуман бир-биридан фарқ қилувчи (бир-бирига ўхшамаган) предметларнинг белгилари чоғиштирилади.»94 Масалан:...яхшилиқми, ёмонлиқми ҳайтовур бўладирған кўнгилсиз гапни кечиккани яхши... Фузулийни яхшилаб ўқуш керак. (А.Қодирий) Ушбу гапда муаллиф ва унинг асарлари ўртасидаги алоқадорликка асосланиб «асар» муаллиф номи билан қайта номланяпти. Ёки: Сарой тинч уйқуда, тун ярим (А.Қодирий). Бу мисолда «сарой» сўзи орқали «саройдаги одамлар» маъноси ҳам ифодаланган. Метонимиянинг турли кўринишлари мавжуд ва бу ҳақда тилшунослликка оид адабиётлардан атрофлича маълумот олиш мумкин. Биз сизга бир мансурани ҳавола қилмоқчимиз. Унда муаллифнинг метонимик қайта номлаш усулидан маҳорат билан фойдаланганига ўзингиз гувоҳ бўласиз:
Хеменгуэйни ўқиш
– Ака, Хеменгуэй ҳам бадимга уриб кетди, -
деди бухоролик шоир. – Энди ўқияпман Жаброн
Халил, Фолкнер, Фришни.
Ўша куни уйга келдим. Яна кезиб чиқдим ўзим
севган Эрнст оламларини.
Тўғри экан. Бадга уриши мумкин экан ҳатто
Хеменгуэй ҳам.
Агар ўз эркинг кўринса жуда узоқ. Ишончинг
дарз кетса.
Туюлса омонат, лиқилдоқ.
Муомалага ўргатар Хеменгуэй. Олижаноб
муомалага. Биз эса тобора йироқлашиб
боряпмиз бундай муомаладан. (И.Ғафуров)

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish