Маркетинг
74
9.5. Товарларни «хаётий даври» ва уларни асосий босқичлари
Фирмалар маҳсулотнинг ҳолатини аниқлашда унинг яшаш даврини тадқиқ
этишга таянадилар. Маҳсулотнинг яшаш даври товарнинг бозорга кириб
келишидан бошлаб, то унинг бозордан чиқиб кэтишига қадар бўлган даврда амалга
ошириладиган тадбирлардан иборат концепциядир. Биринчи марта товарнинг
яшаш даври концепциясини 1965 йили Теодор Левитт томонидан еълон қилинган.
Товарнинг яшаш даври тўрт типга ажратилади: маҳсулотнинг катта
синфининг яшаш даври, маҳсулот турининг яшаш даври, қўллаш усулларининг
яшаш даври, маҳсулот маркасининг яшаш даври.
Маркетинг мақсадларида яшаш даврининг жами тўртта типи ўрганилади,
фирма доирасида иккинча ва учинчи типларига кўпроқ эътибор берилади.
Биринчиси шу синфга мансуб маҳсулотга талаб пасаядиган даврда, тўртинчиси эса
рақобатчи фирманинг мавқеини аниқлаш зарурияти пайдо бўлганда қўлланилади.
Товарнинг анъанавий яшаш даврида қуйидаги босқичлар ажралиб туради
44
.
1.ишлаб чиқариш;
2.кириб келиш;
3.ўсиш;
4.етуклик;
5.тўйиниш;
6.инкироз (касодлик).
Амалда ҳар бир маҳсулот учун бу нарса ҳар хил кечади, айрим товарлар
бозорга кириб келишининг узоқ даврини бошидан кечаради, бошқаси тезда кириб
келади, тарқалади, узоқ муддат барқарор сақланиб туради.
Товарнинг яшаш даври босқичларини аниқлашнинг асосий мезони маҳсулот
сотиш ҳажми ва фойда нормаси динамикасидир.
Маҳсулот ишлаб чиқариш (ИТТКИ) босқичи товарни барча ҳаётий даврида
муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш қанча самарали
амалга оширилса, яъни лойиҳалаштирилаётган товар бўйича бозор талаби ва
харидор эҳтиёжини фирма вақт бўйича тезроқ ҳисобга олса, ушбу босқичда
харажатлар шунча кам бўлади. Фирма янги товар билан бозорга тезроқ чиқади ва
зарур фойдани олади.
Кириб келиш босқичида сотиш ҳажмининг ғоят кескин ўсиши билан ажралиб
туради. Бозор маҳсулотни ҳали қабул қилмаган нархлар нисбатан юқори бўлади.
Савдо юқори даромадли гуруҳларга мўлжалланади. Рақобатчилар умуман оз.
Шундай қилиб бу давр капитал сарфлар даври ҳисобланади, сарфлар
кейинчалик фойда келтириши мумкин, ёки маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз
кечиладиган бўлса, улар тўлиқ харажатлар ҳисобига ўтказилади, яъни ҳисобдан
учирилади.
Ўсиш даврида товар сотиш ҳажми усиб боради- истеъмолчилар маҳсулотни
қабул қилган ва унга бўлган талаб таъминланган бўлади. Ҳар қандай маҳсулот бу
босқичга етиб келмайди: кўплари бозорга кириб келиш давридаек касодга учрайди.
Бозор сифати юқори рақобатчи маҳсулот билан тулиб кэтади. Нархлар тобора
арзонлашиб боради.
Етуклик босқичи товар айланмасини максималлаштириш, бозорни
кенгайишини давом этиши ва абсолют ўсиши билан тавсифланади. Ишлаб
44
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |