Маркетинг



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/103
Sana12.06.2022
Hajmi1,44 Mb.
#658589
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   103
Bog'liq
3a9ab8892e22864cdea8fa86a978717f marketing

Маркетинг
 
 
 
62 
Учинчи
гуруҳ 
- бир шахс ҳисобига энг кам даромад оладиган харидорлардан 
иборат. Улар аксарият ҳолларда ижтимоий таъминотнинг турли кўринишларидан 
фойдаланадилар, ўз даромадларининг 80 % ига яқинини асосий эҳтиёжларни 
қондиришга сарфлайдилар. 
Амалиётда ёш мезонидан ҳам кенг фойдаланилади. Кейинги вақтларда 
бозорнинг энг авжланган секторига айланган ёшлар сектори худди шу мезонга 
асосланган ва бу сектор бозорда ўз иштироки учун кўраш олиб бораётган жуда кўп 
корхоналар диққат-эътиборида туради. Жинс масаласи бозорни табиий равишда 
сегментациялашнинг омили ҳисобланади. Аёлларнинг еркакларга қараганда 
бошқача ўз эҳтиёжлари бор, улар маркетинг стратегияси воситаларига ҳам турлича 
муносабатда бўладилар, шу сабабли одатда бозорда аёллар сектори ажралиб 
туради, кийим-кечак, пояфзал, косметика бозорларида бу секторнинг ўрни айниқса 
катта. Бозорни тадқиқ этишда кўпроқ макон омили эътиборга олинади, демак, 
истеъмолчилар хулқи, хатти-ҳаракатлари, муайян ҳудудлар (катта шаҳарлар, 
саноат маркази, шунингдек туманлар)га мансуб бўлишини кўрсатадиган таъсир 
ўрганилади. Туманлар Ўртасидаги ижтимоий фарқлар иқтисодиёт ривожланишига 
қараб йўқолиб бориши, сақланиб қолиши ёки ҳатто кучайиб кэтиши ҳам мумкин. 
Бу фарқлар табиий ва жамгарилган ресурслар, шунингдек ишчи кучи ресурслари 
билан боғланган, урбанизация жараёнларига таъсир кўрсатадиган тегишли асосий 
фондлар билан белгиланади. Фарқларни келтириб чиқарадиган яна бир омил - бу 
фан ва санъат марказларининг мавжудлиги ва уларнинг кенгайиб бориши 
ҳисобланади, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга таъсири ҳамма жойда 
юқори кадрланади. Маркетинг фаолиятида бу жиҳатлардан ташқари яна оила ҳаёти 
цикли деб аталмиш ҳодисага асосланадиган сегментлаш ҳам мавжуд, яъни цикл 
босқичларига қараб оилада ўзига хос эҳтиёжлар ва даромад ҳажми вужудга келади
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бозорни сегментларга ажратиш ва кишиларни 
гуруҳлар бўйича ўрганиш ўз-ўзидан хеч нарса бермайди, чунки ҳар бир киши бир 
гуруҳ эмас, балки кўпроқ гуруҳ аъзоси ҳисобланади. Ж. Карвер бу муаммони 
шундай баён этади: «Ўрта истеъмолчи» тушунчаси хато, чунки фақат такрор-
такрор тасниф натижасигина гуруҳий ўхшашликларни аниқлаш мумкин, 
даромадлар даражаси, ирқ, миллат, эътикод ва шу каби ҳар қандай мезонлар билан 
қўшилгандагина аҳамият касб этади. Масалан, миллат мезонини унинг атрофидаги 
масалалар комплексидан ажратиб олинадиган бўлса, истеъмолчи одатларини 
таҳлил қилишда унинг салмоги юколиб боради. Унинг ўзи ёнма-ён турадиган 
даромадлар, нархлар ва бошқалар даражаси мезонлари билан биргаликда 
олинганда бу мезон муҳит таъсирига эга бўлади. Бозорни сегментларга ажратиш 
харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларини аниқлаш масаласини ҳал этишнинг эдиал 
воситаси бўла олмайди, аммо шунга қарамай бу усул ишбилармонларни бу 
борадаги ишларга қизиқтириш учун қимматли маълумотлар беради. 
Географик белгилар ўзи маъмурий чегараланишини, ерни ҳолатига қараб 
бўлинишини, иклимий бўлинишларни ўз ичига киритади. Масалан, харидор қайси 
маъмурий территориал чегарада кўпроқ жойлашган. Республикамизда 13 та 
территориал бўлинмалар бор. Бу бўлинмалар бир-биридан аҳолини зичлиги, сони 
ва ижтимоий-иқтисодий даражаси бўйича фарқ қилади. Аҳолининг ҳам сотиб олиш 
имкониятлари ҳар хил. Шунингдек, бу территориал бўлинмалар ернинг ҳолатига 
қараб ҳам бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, серхосил, серсув 
водийлар, янги ўзлаштирилган ерлар, дашт, чул, ярим чул зоналари. Харидорларни 



Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish