Маркетинг
96
Учинчи гуруҳ - бир шахс ҳисобига энг кам даромад оладиган харидорлардан
иборат. Улар аксарият ҳолларда ижтимоий таъминотнинг турли кўринишларидан
фойдаланадилар, ўз даромадларининг 80 % ига яқинини асосий ехтиѐжларни
қондиришга сарфлайдилар.
Амалиѐтда ѐш мезонидан ҳам кенг фойдаланилади. Кейинги вақтларда
бозорнинг энг авжланган секторига айланган ѐшлар сектори худди шу мезонга
асосланган ва бу сектор бозорда ўз иштироки учун кўраш олиб бораѐтган жуда кўп
корхоналар диққат-эътиборида туради. Жинс масаласи бозорни табиий равишда
сегментациялашнинг омили ҳисобланади. Аѐлларнинг еркакларга қараганда
бошқача ўз эҳтиѐжлари бор, улар маркетинг стратегияси воситаларига ҳам турлича
муносабатда бўладилар, шу сабабли одатда бозорда аѐллар сектори ажралиб
туради, кийим-кечак, пояфзал, косметика бозорларида бу секторнинг ўрни айниқса
катта. Бозорни тадқиқ этишда кўпроқ макон омили эътиборга олинади, демак,
истеъмолчилар хулқи, хатти-ҳаракатлари, муайян ҳудудлар (катта шаҳарлар,
саноат маркази, шунингдек туманлар)га мансуб бўлишини кўрсатадиган таъсир
ўрганилади. Туманлар Ўртасидаги ижтимоий фарқлар иқтисодиѐт ривожланишига
қараб йўқолиб бориши, сақланиб қолиши ѐки ҳатто кучайиб кэтиши ҳам мумкин.
Бу фарқлар табиий ва жамгарилган ресурслар, шунингдек ишчи кучи ресурслари
билан боғланган, урбанизация жараѐнларига таъсир кўрсатадиган тегишли асосий
фондлар билан белгиланади. Фарқларни келтириб чиқарадиган яна бир омил - бу
фан ва санъат марказларининг мавжудлиги ва уларнинг кенгайиб бориши
ҳисобланади, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий жараѐнларга таъсири ҳамма жойда
юқори кадрланади. Маркетинг фаолиятида бу жиҳатлардан ташқари яна оила ҳаѐти
цикли деб аталмиш ҳодисага асосланадиган сегментлаш ҳам мавжуд, яъни цикл
босқичларига қараб оилада ўзига хос эҳтиѐжлар ва даромад ҳажми вужудга келади
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бозорни сегментларга ажратиш ва кишиларни
гуруҳлар бўйича ўрганиш ўз-ўзидан хеч нарса бермайди, чунки ҳар бир киши бир
гуруҳ эмас, балки кўпроқ гуруҳ аъзоси ҳисобланади. Ж. Карвер бу муаммони
шундай баѐн этади: «Ўрта истеъмолчи» тушунчаси хато, чунки фақат такрор-
такрор тасниф натижасигина гуруҳий ўхшашликларни аниқлаш мумкин,
даромадлар даражаси, ирқ, миллат, эътикод ва шу каби ҳар қандай мезонлар билан
қўшилгандагина аҳамият касб этади. Масалан, миллат мезонини унинг атрофидаги
масалалар комплексидан ажратиб олинадиган бўлса, истеъмолчи одатларини
таҳлил қилишда унинг салмоги юколиб боради. Унинг ўзи ѐнма-ѐн турадиган
даромадлар, нархлар ва бошқалар даражаси мезонлари билан биргаликда
олинганда бу мезон муҳит таъсирига эга бўлади. Бозорни сегментларга ажратиш
харидорларнинг талаб ва эҳтиѐжларини аниқлаш масаласини ҳал этишнинг эдиал
воситаси бўла олмайди, аммо шунга қарамай бу усул ишбилармонларни бу
борадаги ишларга қизиқтириш учун қимматли маълумотлар беради.
Географик белгилар ўзи маъмурий чегараланишини, ерни ҳолатига қараб
бўлинишини, иклимий бўлинишларни ўз ичига киритади. Масалан, харидор қайси
маъмурий территориал чегарада кўпроқ жойлашган. Республикамизда 13 та
территориал бўлинмалар бор. Бу бўлинмалар бир-биридан аҳолини зичлиги, сони
ва ижтимоий-иқтисодий даражаси бўйича фарқ қилади. Аҳолининг ҳам сотиб олиш
имкониятлари ҳар хил. Шунингдек, бу территориал бўлинмалар ернинг ҳолатига
қараб ҳам бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, серхосил, серсув
водийлар, янги ўзлаштирилган ерлар, дашт, чул, ярим чул зоналари. Харидорларни
Do'stlaringiz bilan baham: |