1- жадвал
Механикавий элементлар ( зарралар ) классификацияси
(Н.А.Качинский бўйича)
2-жадвал
Механикавий таркибига кўра тупроқлар классификацияси
(Н.А.Качинский бўйича)
Тупроқ таркибидаги алоҳида катталикдаги минерал зарраларни ажратиб
олиш
механикавий анализ дейилади
.
Механикавий анализда тупроқдаги турли катталикдаги зарраларни ажратиб
олиш Стокс қонунига, яъни турли катталикдаги зарраларни турли зичликдаги
суюқликларда чўкиш тезлиги қонунига асосланган ҳолда тупроқни тинч сувда
бўтаналаш (лойқалатиш) усулида бажарилади. Коллоид зарраларни ажратиш
марказдан қочма кучлар асосида центрифугалаш орқали амалга оширилади.
Механикавий анализнинг тупроқни тинч сувда бўтаналаш усули кенг
тарқалган бўлиб уни пипетка усули деб ҳам юритилади. Пипетка усули
тупроқни механик анализга тайёрлаш ҳусусиятига кўра бир нечта хилларга
(модификацияларга) бўлинган бўлиб, улар Робинзон, Вильямс, Качинский,
Айдинян, Орлов, Рутковский усуллари ва бошка усуллар номлари ҳолида қабул
қилинган.
Тинч сувда бўтаналаш усули
(С.Н.Рыжов, М.И.Братчева модификацияси).
Бу усул тупроқдаги бир-бирлари билан ёпишиб қолган зарраларни натрий
гидрофосфат ёки натрий оксалат ёрдамида ажратишга (диспергациялашга)
асосланган.
Ишлаш тартиби:
1. Кўзлари (тешиклари) 1 мм бўлган элакдан ўтказилган тупроқ тоза қоғозга ёйилиб
яхшилаб аралаштрилади ва квадрат бўлакчаларга бўлинади. Ҳар-бир квадратдан қошиқча
ёрдамида оз-оздан олиб 20 грамм ўртача намуна олинади ва хажми 100-150 мл ли чини
пиёлачага солинади.
2. Тупроқ устига диспергатор сифатида натрий дигидрофосфат ёки натрий оксалатнинг 10%
ли эритмасидан 10-12 мл қуйиб шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра
идишдаги аралашма ҳажми 250-300 мл ли колбага ювиб туширилади, арлашма устига яна
20-30 мл дистилланган сув қуйиб 30 минут секин қайнатилади ва совутилади.
3. Уй хароратигача совутилган колбадаги бўтана (суспензия) хажми 1 литр ли цилиндрга
кетма-кет қуйилган кўзлари 0,25 мм ва 0,1 мм бўлган элакчалар орқали ювиб туширилади.
Колбага ёпишиб қолган зарралар ювгич билан тоза- ланиб элакчалардан ўтказилади.
4. Биринчи элакчада қолган 1-0,25 мм ли катталикдаги йирик қум ва иккин- чи элакчада
қолган майда қум зарралари ювгич билан яхшилаб ювилиб улар алоҳида-алоҳида олдиндан
куритилиб оғирлиги аниқ бўлган чинни пиёлачаларга эхтиётлик билан ювиб туширилади.
Пиёлачалардаги ортиқча тиниқ сув эхти- ётлик билан тўкилиб қолгани сув ёки қум
ҳаммомида қуритилади. Сўнгра пиёлачалар термостатда 105 даражада 4 соат қуритилиб
эксикаторда совутилади ва оғирликлари аниқланади. Пиёлачадаги зарраларнинг миқдори
қуйидагича ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |