Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Умумий суммаси
|
1
|
Умумимий жами харажатлар:
|
сўм
|
21983 000 cўм
|
2
|
Бир дона 1йиллик кўчатнинг нархи
|
сўм
|
7000
|
3
|
Умумий даромад
|
сўм
|
141148 000
|
4
|
Соф даромад (1 йиллик)
|
сўм
|
119165000
|
Агар биз кўчат етиштиришдаги сарф-харажатларни ушбу суммадан олиб ташласак, у ҳолда 141148 000 сўм- 21983 000 сўм қилиб 119165000 сўмни ташкил этади. Демак, соф даромад ёнғоқ кўчатларидан 119165000 сўмни ташкил этади.
Ёнғоқ таннархини хисоблаш
Кўрсаткичлари
|
Чандлер
|
Идеал
|
Ёнғоқ нави
|
Чандлер
|
Идеал
|
Экин майдони га
|
1
|
1
|
Ҳосилдорлик т\ с га
|
60
|
40
|
Ялпи махсулот т
|
6
|
4
|
1 кг маҳсулот сотиш бахоси
|
15000
|
15000
|
Ялпи даромад минг сўм
|
90000
|
60000
|
1 кг махсулот таннархи
|
3333
|
3333
|
Ялпи харажат минг сўм
|
20000
|
20000
|
Ёнғоқни туп сони
|
312
|
156
|
Соф фойда минг сўм
|
70000
|
40000
|
Рентабеллик даражаси
|
350
|
200
|
ХУЛОСА
Мевали ўсимликлардан ёнғоқ каби мағизли меванинг халқ хўжалигида аҳамияти жуда катта. Ёнғоқ ўзининг мазаси жиҳатидан бошқа мевалардан устунлиги билан фарқ қилади ва шу сабабдан ҳам мамлакатимиз аҳолиси уни кўп истеъмол қилади.
Ўзбекистонда табиий ёнғоқзорлар асосан тоғолди ҳудудларда кенг тарқалган, чунки бу ерларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари ёнғоқ ўсимлигининг биологик талабларига жавоб бера олади.
Республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёнғоқзорлар барпо қилиш учун ўн минглаб гектар табиий ерлар мавжуд. Улар асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида, Сирдарё вилоятининг Зомин, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол туманларида, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Қорақамиш, Фарғона водийси, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг Сўҳ, Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Бойсун, Боботоғ, Денов ва бошқа тоғолди ҳудудлари табиий ёнғоқзорлар ва маданий боғлардан иборат.
Ёнғоқ дарахти катталиги, чиройлилиги, узоқ яшаши билан ҳам бошқа дарахтлардан фарқ қилади. Шу сабабдан ҳам ундан йўл ва кўча ёқаларини кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади, дам олиш боғларида, шамолнинг йўлини тўсиш мақсадида экинзорлар атрофига ва ариқ бўйларига ҳам ўтказилади.
Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида ёнғоқ кўпинча сувли ерда ўстирилади. Аммо, унинг ривожланиши учун йилига 600 мм дан кам бўлмаган ёғингарчилик тушадиган денгиз сатҳидан то 1800 метргача баландликлардаги ерлар, айниқса Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани жуда қулайдир. Бу ерларда ёнғоқ табиий ҳолда ва боғларда суғорилмасдан ҳам яхши ривожланади. Бўстонлиқ туманида ўстирилаётган ёнғоқлар нав жиҳатидан энг қимматли ҳисобланади.
Республикамизда ёнғоқзорларнинг умумий майдони 5,2 минг гектарни ташкил қилиб, йиллик ҳосилдорлиги 4-6 минг тоннагача ёки гектаридан 1,5-2 центнердан то 8-10 центнергача, боғ ва томорқаларда эса 18-20 центнергача етади.
Ҳозирги вақтда қандолат саноатининг ёнғоққа бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда, аммо бизда ёнғоқ меваси етиштириш масаласи талаб даражасида эмас. Шу сабабга кўра, ёнғоққа бўлган саноат ва аҳоли талабларини тўла қондириш учун тоғли ҳудудларимизда саноат асосида янги ёнғоқзорлар барпо қилишга имкониятларимиз етарли.
Фойдаланган адабиётлар:
Рыбаков А.А., Остроухова С.А. Плодоводство Узбекистана. Тошкент; Ўқитувчи, 1972.
Колесников В.А. Частное плодоводство, Москва: “Колос”.
Холдоров У.Х. и др. Рекомендации по выращиванию ореха грецкого в Таджикистане, Ташкент, 1973.
Шамсиев К.Ш., Александровский Е.С., Бутков Е.А. и др. Рекомендации по выращиванию плантаций ореха грецкого и фисташки в Узбекистане, Ташкент, 1983.
Wалнут продуcтион мануал/ Университй оф Cалифорниа, дивисион оф агриcултурал анл натурал ресоурcес. 1998.
ҳттп: WWW. Вашад. Уа/рус/абоут ҳтмл.
Do'stlaringiz bilan baham: |