Марказий осиёда агробиоҳилликни сақлаб қолиш ва ундан фойдаланиш



Download 244,5 Kb.
bet9/17
Sana22.02.2022
Hajmi244,5 Kb.
#101509
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
ГРЕК

4. Грек ёнғоғини пайвандлаш
Грек ёнғоғини вегетатив усулда кўпайтириш уруғидан кўпайтиришга нисбатан афзалроқдир: бу ҳолда навнинг тозалиги (барча белгилари) сақланиб қолади, мева бериш вақти тезлашади, хосилдорлиги ошади.

Вегетатив усулда кўпайтиришнинг энг яхши усули – тўғри бурчақли қалпоқча билан куртак пайвандлашдир (ярим халқа шаклида).

Терисининг қалқончасини пайвандтагнинг Т-шаклидаги кесимига қўйиш билан ҳам куртак пайвандлаш мумкин

Икки ёшли уруғкўчатлар куртак пайвандланади. Агар уруғи экилган ёнғоқларга яхши парвариш берилса – биринчи йили пайвандлаш мумкин бўлади.


Уруғкўчатлар қатор ичида 25-30 см тартибда жойлаштирилган бўлса уларни иккинчи йили бошқа участкага олиб экилгандан сўнг пайвандлаш мумкиндир. Пайвандлашдан бир ой олдин уругкўчатларни илдиз бўғизи бироз очилади, бегона ўсимликлар олиб ташланади, 3-4 кун олдин эса пайвандтагларни суғоришади ва кейин ҳам тупроқни нам ҳолда ушлаб турилади. Пайвандуст материал – куртакли қаламчалар навли дарахтлардан, иложи борича она плантациядан тайёрланади.

Эрта баҳорда шарбат ҳаракадидан олдин она дарахтлардан каламчалар тайёрлаш учун асосий новдалари кесилади (ёшартирилади), шох-шаббалари ривожланиши учун бир қанча новдалар кесилмай қолдирилади.

Она дарахтлардан қаламчалар улашдан бир кун олдин кечқурун ёки пайвандлаш куни кесилади. Пайванд учун энг ривожланган куртаклар, бир йиллик новданинг ўрта қисмидан олинади. Каламчалар асоснинг 2-3 куртаклари тепасидан кесилади. Улар ёғочланган, зарарланмаган, яхши ривожланган бўлишлари керак. Қаламчалардаги барглар кесиб ташланади – 0,5-1,0 см узунликда банди қолдирилади, 50-100 дона қилиб боғланади навнинг номи кўрсатилади ва оқиб турган сувга жойлаштирилади.


Уруғкўчатларнинг танаси пайвандлашдан бир ой олдин 10 см баландликкача тупроқ билан кўмилади (беркитилади), натижада танача текис бўлади ва териси енгил ажралади. Пайвандлашдан 2-3 кун олдин суғорилади ва таначаларнинг кўмилган қисми очилади. Ўзбекистон шароитида пайвандлашни июннинг бошида (бу ҳолда куртаклар шу йили ўсабошлайдилар) ва августнинг охиригача бажарилади (бу ҳолда куртаклар кейинги йили ўсадилар).

Пайванд ишларини эрталабки (10-13 гача) ва кечки 18 соатдан кейин тезда бажарилади, эхтиётлик билан ва тоза равишда, бармоқ қалқончани териси ва пайвандтагни ёғоч қисмига тегмаслиги керак.

Тупроқнинг юза қисмидан 10 см баландликда пайванд қилинади, эхтиёткорлик билан шарқ томондан, бу томонда куртакни кўкариб қолиши учун энг қулай шароитдир. Пайвандлаш учун яхши пишган куртаклар, новданинг ўрта қисмидан олинади.
Пайвандлашни икки усул билан бажариш мумкин: туғри турчакли қалқонча шаклда (ярим халқа) ёки қалқонча билан пайвандлаш учун (ярим халқа) иккитали пичоқ ишлатилади, пичоқлар бир-биридан 3-3,5 см оралиқда параллель равишда жойлашган бўлади. Шундай қилиб уруғкўчатда териси икки жойда кесилади, танасини ярмисигача. Сўнгра оддий пайвандлаш пичоғи билан ёки жуфтли пичоқни биттаси билан горизонтал кесимни ўнг томонидан вертикал кесиш билан бир-бирисидан бирлаштирадилар.
Териси ёғоч қисмигача кесилганига ишонч ҳосил қилиш учун олинган ярим халқани ёғоч қисмидан бироз ажратадилар, аммо жойида қолдирадилар, камбиал қаватни қуриб қолмаслиги учун. Пайвандустда ўша пичоқ билан иккита кўндаланги кесим қилишади. Сўнгра жуфтли пичоқнинг биттаси билан пайванд иккита бўйига кесилади, кўндалангларни бирлаштирувчи.
Кесимларни шундай қилишадики, куртак олинадиган қалқончани ўртасида бўлиши керак (ярим халқа). Каламчани куртаги билан пичоқни суяк қисми ёрдамида ёғочдан ажратилади, сўнгра аста ҳаракат билан катта кўрсаткич бармоқ билан қаламчадан ажратилади (расм 5.6).
Қалқонча олинганидан сўнг қаламчани текшириш керак, куртакнинг тўқималари зарарланмаганми. Агар у мавжуд бўлса қалқонча ташлаб юборилади.
Ўтказувчи ёғочланган тўқималарда, агарда қаламчадан қалқонча олинганда терисида чуқурча пайдо бўлса ўтказувчи тўқималарни ўткир пичоқ билан ингичка ёғоч қисми билан кесилади. Қаламчадан ажратилган қалқончани тезда пайдандтагга ўтказилади, ундан терини қайилтирадилар ва ярим қалқонни қўядилар (расм 7).
Бундан сўнг пайвандтагдан ортиқча чиқиб турган терини пичоқ билан кесишади, тери билан қалқончани чети орасида 1-2 мм ли оралиқ қолдирилади.
Бундай ораликни қалқончани камбиал қаватга зич ёпишиб туриши учун қолдирилади. Кўйилган қалкончани (ярим халқа), узунаси 35-40 см ва эни 10 см бўлган плёнка билан зич бойланади, бунда пайвандтаг ва пайвандуст орасида ҳаво қатлами қолмаслиги керак. Куртак банди билан очиқ қолдирилади.
Т-шаклидаги кесимга қалкончани пайвандлашда пайвандтагга оддий пайвандлаш пичоғи Т- ҳарфига ўхшаб тери кундаламгича 1,5-2 см ва узунасига 3,0-3,5 см қилиб кесилади. Кесишнинг четлари пичоқнинг суяк қисми билан ёғоч қисмидан аста ажратилади. Пайвандустда оддий пичоқ билан эни 0,8-1,5 см узунлиги 3,0-3,5 см қилиб қалқонча куртаги билан кесиб олинади. Қалкончани остки четлари юмалоқланади. Сўнг қалқонча куртаги билан қаламчадан олинади ва тезда Т-шаклидаги кесимга қўйилади – (пайвандтагнинг) қалқонча пайвандтакнинг териси остига тўлик жойлаштирилгандан сўнг пайвандланган жой полиэтилен плёнкаси билан зич қилиб боғланади, куртак очиқ қолиши зарур.


Download 244,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish