Марказий осиёда агробиоҳилликни сақлаб қолиш ва ундан фойдаланиш


Экилган кўчатларга парвариш ишларини бажариш



Download 244,5 Kb.
bet14/17
Sana22.02.2022
Hajmi244,5 Kb.
#101509
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ГРЕК

10. Экилган кўчатларга парвариш ишларини бажариш
Ёнғоқли боғга парвариш бериш бошқа мевали дарахтзорларга парвариш беришдай бажарилади. У қўйидагидан иборадир: тупроқга ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, дарахтларнинг шох-шаббасига шакл бериш, бегона ўсимликларни олиб ташлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш ишларини бажариш.
Ёнғоқли боғда тупроқ юмшоқ ва тоза ҳолда сақланиши керак, бегона ўтлар бўлмаслиги зарур. Бунинг учун қаторлар ичи ва қаторлар оралиғи культивацияланади, йиллик ёғин-сочин 800-850 мм бўлган районларда дарахтзорлар суғориб турилиши лозимдир. Суғориладиган боғларда биринчи йиллари 6-8 марта 600-700 м3/га миқдорда вегетация даврида суғорилади, кейинги йтллари суғориш сони 4-5 марта, суғориш нормаси 900-1000 м3/га. Новладар тўлиқ ёғочланиши учун суғоршни августнинг иккинчи ярмисида тўхтатилади.
Суғорилмайдиган шароитларда парвариш-тупроқда намликни сақлашга қаратилиши лозим, бунинг учун тупроқ юмшоқ ҳолда бўлиши керак. Баҳорда тупроқ (қаторлар ораси ва қаторлар ичи) ҳайдаланади, азотли ўғитлар кўшилади, сўнг 1-2 миарта культивацияланади, кузда кишда намликни йиғиш учун тупроқ ҳайдаланади ва фосфор – калий ўғитлар берилиб кўмилади.
Шох-шаббасини 5-6 йил давомида шакллантирилади. Штамб 70-80 см баландликда шакллантирилади ва кучли ўсувчи навларга эса 110-120 см баландликда. Шохғ-шаббани лидер системсида шакллантирилади – марказий ўтказувчи танаси билан танаси 6-8 йирик шохларга бўлиниши керак – бир-биридан 30-50 см масофада. Кучсиз новдалар олиб ташланади. Фақат яхши ривожланганлари қолдирилади, улар тананинг ҳамма томонларида жойлашиши керак ва ўсганида бир-бирига ҳалақат бермаслиги лизим. Ушбу скелетли новдаларда ярим скелетли ва ўсувчи новдалар шакллантирилади, буларда ҳосил пайдо бўлади. Бу ишни ўсишнинг биринчи йили олиб борилади., ҳосил бериш давригача. Мевага кирган даврда фақат ўсувчи новдалар кесилади, бунда бир йиллик новдачаларни кўпайишига олиб келади, уларда мевалар шаклланади. Новдаларининг учидаги майда новдачаларни кесмайдилар, чунки у кўп миқдорда ён шохларни шакллантиради, бу эса шох-шаббани қалинлаштиради, натижада ҳосили камаяди.
Дарахтни қаришини бошланғич даврида ва новдаларини совуқ урса ёки қуриб қолса, унда улар кучли равишда қалта қилиб кесилади, сўнг шох-шаббасини тўғрилашади ва кейинчалик одатдаги кесиш ишларини бажарадилар. Шох-шаббага парвариш ишларини бажаришда биринчи навбатда қуриётган новдалар, шох-шаббасини ичига қараб ўсаётганлари, ҳамда бир-бирига тегиб турганлари, кучсизлари кесиб ташланади. Илдиз бўғизидан ўсиб чиққан бачки новдалар кесиб ташланади. Новдаларни баҳорда, шираси ҳаракатга келмасдан кесилгани яхшироқдир, чунки бироз кечиктирилса кесилган жойдан шарбатлари оқиб туриши мумкиндир. Агар йўғон новдалар кесиладиган бўлса, у ҳолда кесилган жойга боғ суритмаси суртилади (садовый вар), акс ҳолда шу кесилган жойда зараркунандалар пайдо бўлиши мумкин, улар шохни чиришигача олиб келадилар.
Шох-шаббасига шакл бериш ва зичлантириб экилган турларни ортиқча шохларини кесишда мевачиликда қабул қилинган тавсияларга риоя қилинади. Агар ёнғоқ дарахтини шохлари бошқа турдаги дарахтларга халақат берса, шу қўшимча экилган дарахтларнинг шохлари кесиб турилади. Ёнғоқ дарахтини штамбини ва скелетли шохларини қуёш нуридан сақлаш учун кузда улар сўнилган оҳакга лой ва гўнг аралашмаси суртилади.

ЁНҒОҚНИНГ АГРОБИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


Ёнғоқ дарахтининг бўйи 25-30 м гача, танасининг йўғонлиги 2 м гача етади. Ёнғоқ – ёруғсевар ўсимлик бўлиб, у ёлғиз ўзи ёки сийрак ўсганда яхши ривожланади. Ёнғоқ бир уйлик; икки жинсли ўсимлик бўлиб, оталик ва оналик гуллари алоҳида-алоҳида ривожланади. Оталик гули, яъни кучаласи ўтган йилги новдаларда тўп-тўп бўлиб, оналик гули эса янги новда учида бир нечтадан ташкил топади. Апрелнинг иккинчи ярми майнинг бошларида гуллайди. Баъзи навларда олдин оталик гули (протоандрик), кейин эса оналик гули (протогиник) етилади. Бошқа хил навларда эса бу ҳолнинг аксини учратиш мумкин. Иккал жинснинг бир вақтда гуллаши камдан-кам учрайди. Шунинг учун ҳам ёнғоқ асосан четдан чангланади.


Ёнғоқ ҳосили иқлим шароитига, навига қараб сентябрнинг бошларидан октябрнинг бошигача пишиб етилади. Ёнғоқнинг меваси шакли, майда-катталиги, пўчоғининг қалинлиги, мағзининг пўчоғидан ажралиши, мазаси ва мағзидаги ёғнинг миқдорига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бир дона ёнғоқнинг вазни навига қараб 2,5-18,0 г ни, унинг мағиз миқдори 25-70% ни, мой миқдори 54 фоиздан 78 фоизни ташкил қилади. Сифатли навларнинг мағзи пўчоғидан тўлалигича ажралади.
Ёнғоқ ривожланиши учун тупроққа унча талабчан эмас. У нами етарли бўлган ҳар қандай тупроқда, тошлоқ ерларда ҳам ўсаверади. 25°С ли совуққа бардош беради.
Дарахтнинг ўсиш шароити ва навига қараб мавсумий ўсиш даври 165-210 кунни ташкил қилади.
Дастлабки йилларда ёнғоқнинг ўқилдизи кучли ривожланиб, 4 м чуқурликкача ўсиб боради. Катта ёшдаги дарахтларнинг илдиз системаси бутун шох-шабба эгаллаб турган жойни эгаллайди.
Уруғидан ўсиб чиққандарахтлар 8-12 ёшида пайванд қилинганлари 4-6 ёшида ва баъзи тезпишар навлари (Идеал ва бошқалар) 2-3 ёшида ҳосилга киради. Ёнғоқ 50 ёшида тўла кучга киради. 400-500 йилгача ва ундан ҳам ортиқ яшайди ва ҳосил беради. Қулай шароитда 1 туп ёнғоқ 150 кг гача ва ундан ҳам ортиқ ҳосил бериши мумкин.

ЁНҒОҚ АГРОТЕХНИКАСИ


Ёнғоқ уруғидан ва пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.


Ёнғоқ четдан чангланганлиги сабабли, уруғидан етиштирилган дарахт ўзининг хусусиятлари билан аслидан фарқ қилиши мумкин. Сифатли ва истиқболли навларнинг хусусиятларини тўла сақлаб қолиш мақсадида ёнғоқни пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади.
Кўп йиллик тажрибалар натижасига кўра, уруғидан етишитирлган қимматли навларнинг насли, гарчан маълум даражада ўзгарсада, охир-оқибатда хўжалик сифатини унча йўқотмайди, айрими кўчатлар ҳаттоки, ўзининг аслига нисбатан сифатлироқ ҳосил беради.
Пайвандлаш усули анча мураккаб бўлиб, камдан-кам ҳолларда, асл сифатини сақлаб қолиш лозим бўлган навларни етиштириш мақсадида қўлланилади.энг муҳими экиш учун уруғ танлашга катта эътибор берилиши лозим. Йирик, мағзи тўқ, пўчоғи қалинроқ уруғлардан етишитирилган кўчатлар мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўпайтириш учун ёнғоқни кузда, октябрнинг охирлари-ноябрнинг бошларида ёки эрта баҳорда стратификация қилиниб (бўрттириб) экилади. Бўрттириш қум солинган яшик ёки ариқлардан амалга оширилади. Стратификация яшигининг баландлиги ёки ариқнинг чуқурлиги 0,5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Стратификациялаш муддати уруғли ёнғоқнинг пўчоғини қалинлигига боғлиқ бўлиб, ҳарорат 1-8°С даражада бўлса, 1,5 ойдан 3 ойгача 18-20°С даражали ҳароратда 20-25 кундан кейин уна бошлайди. Пўчоғи юпқа уруғларни ёки стратификация қилинмай қолган уруғликларни эрта баҳорда экиш олдидан 4-5 кун оқар сувда ивитиб экилади.
Кўчатзор учун ажратилган майдон камида 45-50 см чуқурликда ҳайдалади ва текисланади. Уруғ экиш учун 70 см қатор оралатиб эгатлар олинади. Ёнғоқлар қирраси билан ётқизилиб ёки учини юқорига қаратиб 10 см оралиқда қадалади. Уруғлик кузда 9-10 см, баҳорда 7-8 см чуқурликда кўмилади. Бундай ҳолларда гектарига 1,4-1,6 тонна уруғ сарфланади.
Ёнғоқ бошқа мевали ўсимликларга нисбатан намга талабчан бўлади. Шу сабабдан, 1-чи йил давомида кўчатзорлар 10-12 марта суғорилади, тупроғи юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Бир йиллик кўчатнинг бўйи 30-40 см га етади. Кўчатзорларда иккинчи йили ҳам худди шундай ўтказилади ва йил давомида кўчатларнинг бўйи 1 метргача ўсади.
Унумсиз ерларда кўчатлар яхши ўсиши учун гектарига 100-120кг азот ва 60-70 кг соф фосфор ҳисобидан ўғитлаш лозим. Суғоришдан олдин ўғит эгат тагига 12-15 см чуқурликда солинади. Агарда хўжаликда гўнг бўлса, уни гектарига 25-30 тонна ҳисобидан, ер ҳайдаш вақтида солиш тавсия қилинади.
Етишитирилган кўчатларни сув билан таъминланган ерларга 2 ёшлигида, лалмикор, яъни суғорилмайдиган ерларда эса 1 ёшлигида экиш яхши натижа беради.
Кўчириб олинган кўчатларнинг илдизи ўткир пичоқ билан тозаланади ва жойига ўтказилгунча нам тупроққа кўмиб сақланади. Кўчатни ўтказиладиган жойга ташиб келтирилган вақтида илдизи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун илдизига лой ёпиштириб, устидан ҳўл похол ўралади. Ёнғоқ кўчати, айниқса лалмикор ерларда кузда ўтказилса, яхши натижа беради.
Эрта баҳорда имкони борича кўчатни эртароқ ўтказиш лозим.
Республикамизнинг текислик ва тоғ этакларидаги ҳудудларда ёнғоқ кўчати ўтказиш учун юмшоқ қатлами чуқур, шўрланмаган ва сув яхши чиқадиган майдонларни танлаш керак. Ёнғоқни тоғлардан баландлиги денгиз сатҳидан 1400-1500 м бўлган шимолий ён-бағрлардаги нам яхши сақланадиган ерларда (Бўстонлиқ тумани), Республиканинг жанубий районларида эса ундан ҳам баландроқ жойларда суғормасдан ўстириш мумкин. Суғориладиган ерларда ёнғоқ кўчатлари ораси 12-16 м дан (1 гектарда 40-70 туп) қилиб ўтказилади. Қатор ораларидаги майдондан яхшироқ фойдаланиш мақсадида вақтинча бошқа мевали кўчатларни ўтказиш ҳам мумкин. Ёнғоқ 12×12 м лик схемада ўтказилганда унинг қатор ораларига мева дарахтларидан олхўри, олча ёки паст бўйли олма дарахтларини экиш мумкин. 1 гектар майдонга 280 туп кўчат жойлаштирилса шундан 70 туп ёнғоқ, 210 туп мевали дарахтлар кўчатлари жойлашади.
Ёнғоқ хиёбонларга, йўл ёқалари ва ариқ бўйларига бир қатор, ораси 8-10 м дан қилиб ўтказилади. Далаларни ихота қилишда ёнғоқ бошқа дарахтлар билан (терак, акация, мева дарахтлари) аралаштирилиб, 5×5 м оралиқда ўтказилади. Ёнғоқни сифатли ҳайдалган ерда 60×60 см кенгликда қазилган чуқурликка ўтказилади.
Лалмикор ерларда ёнғоқ анча зичроқ – ораси 10×10 м кенгликда ўтказилади. Қатор орасидан олча ва олхўри ўтказиш учун фойдаланилади. 1 гектар майдонга 100 туп ёнғоқ ва 300 туп бошқа кўчат жойлаштирилади.
Ёнғоқ суғорилмайдиган ёнбағрларда тупроққа яхши нам тўплаш ва машиналардан фойдаланиш имконини берадиган террасаларга ёки сув тўпланиб қолмайдиган, ҳажми 1×1,5 м дан кам бўлмаган майдончаларга ўтказилади. Терраса ёки майдончалар, шунингдек кўчат ўтказиладиган чуқурлар олдиндан, яъни кузда кўчат ўтказиш учун баҳор-ёз пайтида, баҳорги кўчат ўтказиш учун кузда тайёрлаб қўйилади. Экиш вақти чуқур, майдонча ёки террасалар бир оз тузатилади, холос.
Ёнғоқнинг илдизи жуда нозик бўлади, у ҳатто бир ёшлигида ҳам жойдан-жойга кўчириб ўтказилганда заифланиб ўсади. Бундан ташқари, кўчат кўчатзорлардан олиниб, қуёш яхши тушиб турадиган очиқ жойга ўтказилса, танасининг пастки қисмини офтоб уриши мумкин. Шунинг учун лалмикор ерлардан кўчат ўтказиб ўтирмай, бирйўла ёнғоқни уруғидан етиштириш ҳам мумкин. Ўз жойида ўстирилган ўсимлик чуқур илдиз отиб, қурғоқчиликка чидамли бўлади. Бу эса лалмикор ерларда катта аҳамиятга эга. Бундай ёнғоқ уруғи кузда ёки эрта баҳорда олдиндан тайёрланган террасаларда ёки майдонларда ҳажми 40×40 см лик уяга экилади.
Кўкламда уруғларни ундириб экиш керак. Танлаб олинган уруғлардан ҳар бир уяга 3-4 тадан 20-30 см оралиқда 10-20 см чуқурликда экилади. Устидан тупроқ босиб қўйилади. Агар уруғ яхши кўкариб чиқса, кузда ҳар бир уяга 1 тадан ўсимлик қолдирилади, қолганлари эса бошқа ерларга кўчат қилинади.
Суғориладиган ерлардаги ёнғоқ дарахтларини парвариш қилиш асосан суғоришдан иборатдир. Ўсиш даврида ёнғоқ камида 6-7 марта суғорилади. Ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ юмшатилади ва ўти ўлдирилади. Бундан ташқари, қишда ҳам икки-уч марта яхоб суви берилади. Ёнғоқ қатор ораларидаги ерларга сабзавот ва картошка экиш мумкин. Бу экинлар дуккакли экинларга навбатлаб экилади. Дуккакли экинлар кўкат ўғитлар сифатида ҳайдаб юборилади. Унча унумдор бўлмаган ерга ҳар йили гектарига 90-120 кг азот ва 60-90 кг соф фосфор ҳисобидан минерал ўғитлар солинади. Ёки гектарига 30-40 т ҳисобидан 3 йилда бир марта гўнг солинади. Гўнгни минерал ўғитга аралаштириб солиш анча фойдали бўлади. Лекин бунда гўнг меъёри минерал ўғитлар ҳисобига тенг баробар камайтирилади. Фосфорли ўғитлар ва гўнг кузда, азотли ўғитлар эса баҳорда солинади.
Куз ва қишда лалмикор ерларда кўпроқ нам тўпланишига ва бу намни ёзда сақлаб қолишига алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг учун терраса ёки кўчат доирасидаги майдон эрта баҳорда чуқур қилиб чопилади ва ҳар сафарги ёмғирдан сўнг юза юмшатилади. Кўкламги ёғингарчиликдан кейин ҳам террасалар юмшатилади ва бегона ўтлар юлиб ташлангач, хашак ёки сомондан 10 см қалинликда мульча солинади. Кузда ёғингарчилик бошланиши билан мульча йиғиб олиниб, ер қайта чопилади.
Дарахтларни парвариш қилишда касалланган, қуриган ва ортиқча шохларни бутаб, бир-биридан 30-50 см оралиқда, 6-10 тадан асосий шох қолдирилади.
Ёнғоқда зараркунандалардан ёнғоқ қурти, барг ўроғичи, касалликлардан марсония (баргларга қўнғир доғ тушиш) кўп учрайди. Ёнғоқ қурти ва барг ўроғичига қарши ёнғоқ танасига 20%-ли тиофоз суспензияси билан дориланган тутқни белбоғларини боғлаб қўйиш, ДДТ дустининг 3-4%-ли, донитолнинг 0,2% (2-2,5 кг/га), нитрофен (400 литр сувга 250-300 г) эритмасини пуркаш ва ўлган ҳашаротларни йиғиштириб олиш тавсия қилинади. Марсония касаллигига қарши курашиш учун баргларни эрта баҳорда йиғиб олиб куйдирибташланади. Ветран ёки Топазнинг 0,03%-ли эритмаси (300 г/га) билан ишлов берилади.
Республикамизнинг турли ҳудудларида ўсадиган ёввойи ёнғоқларни ҳам парвариш қилиш зарур. Ёнғоқзорларга эътиборсиз қаралаётганлигидан гектаридан атиги 1-2 центнер ҳосил олинмоқда. Ана шу ёнғоқзорларда комплекс агротехника тадбирлари амалга оширилганда ёнғоқ ҳосили бир неча марта ортиши мумкин.
Табиий ёнғоқларни парвариш қилишда даставвал, дарахтларни 8-10 м оралиқда сийраклаштириш керак. Бунда касалланган ва паст навли дарахтлар кундаков қилинади. Қолган дарахтларнинг қуриган, касалланган ва ортиқча шохлари буталади, бачки новдалари юлиб ташланади, коваклари тозаланиб, цемент ёки сомонли лой билан суваб қўйилади. Қалин жойлашган, ўса олмай қолган дарахтларнинг шохлари 3-5 м баландликдан каллакланади. Қалин дарахтларни сийраклаштириш билан бирга ўрмонзорларнинг четига ва ўртасидаги яланг жойларга кўчат ўтказиш ёки уруғ экиш керак бўлади.
Ўрмонлардаги кўпгина ёнғоқ дарахтлари четдан етарли даражада чангланмагани учун кам ҳосил беради. Шу сабабли, бундай дарахтларга чангловчи сифатида бошқа характерда гуллайдиган навни пайванд қилиш тавсия этилади. Бунда ёнғоқнинг олдин оталик, кейин оналик гуллар, чиқарадиган навлари пайванд қилинади. Чангловчини пайванд қилиш учун дарахтнинг асосий шохларидан бири эрта баҳорда калта қилиб каллакланади ва шу жойнинг пастидан чиққан новдага пайванд қилинади.
Шундан кейин пайванд қилинган новдаларнинг ўсишига ҳалал етказадиган шохларни доим бутаб туриш керак. Пайванд қилинган дарахт 6-7 йилдан сўнг етилади ва гуллаб дарахтларни чанглай бошлайди.
Ёнғоқ пишганда пўсти осон ажраладиган бўлиб, ерга тўкила бошлагандан кейин қоқиб олинади. Пишмай туриб йиғиб олинган ёнғоқнинг мағзи пуч бўлади ва экилганда униб чиқмайди. Бундан ташқари, пишмаган ёнғоқ дарахтдан қийин тўкилади, қаттиқ қоқилса шохлари шикастланади. Бу эса келгуси йил ҳосилига салбий таъсир қилади. Ана шундай камчиликларга йўл қўймаслик учун ёнғоқ тоза пишганда тагига полос ёйиб қоқилади.
Йиғилган ёнғоқ қуритиш жойларига келтирилиб пўсти ажратилади, кейин қуритилади. Янги қоқилган ёнғоқда 30%-гача сув бўлади, шунинг учун қуритилмасдан сақланганда моғорлаб қолиши мумкин. Ёнғоқ қуритилгандан кейин намлиги 6-8% дан ортмайди. Ҳаво очиқ бўлса, ёнғоқ 5-6 кунда яхши қурийди. Ёнғоқни ёғоч панжараларда қуритиш яхши. Қуритилган ёнғоқнинг пўчоғи қарсиллаб синадиган бўлиши керак.
Ёнғоқ қуритилгандан кейин навларга ажратилади. Яхши навлари чақилган, майда ва қурт еган ларидан синчиклаб ажратилиши керак. Ёнғоқ қуруқ, салқин, иссиқлиги 3-5 даража, шамоллатиб туриладиган, ҳаво намлиги 75% дан ортиқ бўлмаган жойда сақланади. Тайёрланган уруғдан биринчи йилдаёқ фойдаланиш керак.

Download 244,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish