"Маҳбуб ул-қулуб"да Навоий кишиларнинг жамиятдаги мақомига қараб 34 гуруҳга ажратади: султонлар, беклар, вазирлар, садрлар, ясовуллар, солиқ йиғувчилар, навкарлар, чериклар (навкарлар), савдогарлар, миршаблар, қоровуллар, шайхлар, масжид имомлари, шайхулисломлар, сўфийлар, воизлар, муфтийлар, дарвешлар, деҳқонлар, косиб ва ҳунармандлар, ғариб ва муҳтожлар, гадойлар... - "Маҳбуб ул-қулуб"да Навоий кишиларнинг жамиятдаги мақомига қараб 34 гуруҳга ажратади: султонлар, беклар, вазирлар, садрлар, ясовуллар, солиқ йиғувчилар, навкарлар, чериклар (навкарлар), савдогарлар, миршаблар, қоровуллар, шайхлар, масжид имомлари, шайхулисломлар, сўфийлар, воизлар, муфтийлар, дарвешлар, деҳқонлар, косиб ва ҳунармандлар, ғариб ва муҳтожлар, гадойлар...
- Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Навоий олам ободлигини деҳқон меҳнатида кўради ва уни Одам Атога менгзайди: "Дунё ободлиги улардан, оламлар шодлиги улардан. Ҳар қаён қилсалар ҳаракат, халққа ҳам овқат етар, ҳам барокат... Камбағалларнинг шарбат ва сиркаси ундан, давлатмандларнинг емиши ва аъло шарбати ундан... Қўшчининг ундан муроди ҳосил, сомончи ундан мақсадга восил. Гадойлар у билан тўқ, хонадон ундан маъмур. Новвойнинг тандири у билан иссиқ, унфуруш бозори у билан қизиқ. Фуқаронинг ризқи рўзи, ғарибнинг куч-қуввати дон биландур. Уни еган зоҳид ҳузур билан тоат қиладур... Тиланчи тўрваси бир бурда нондан муҳайёдир, хазиначида дарё ва кон моли ундан тайёрдир".
Навоий фикрича, тижорат аҳли – савдогарлар ҳалол ризқ топиш учун узоқ, машаққатли йўлларни босиб ўтади. Бир юртдаги сероб молларни бошқа юртга олиб бориб, у ердаги камёбликка барҳам беради. Савдогарлар деҳқон ва ҳунар эгаларининг меҳнати қадрсизланиб қолмаслигини, бозор мувозанатини, юрт ободонлигини таъминлайди. - Навоий фикрича, тижорат аҳли – савдогарлар ҳалол ризқ топиш учун узоқ, машаққатли йўлларни босиб ўтади. Бир юртдаги сероб молларни бошқа юртга олиб бориб, у ердаги камёбликка барҳам беради. Савдогарлар деҳқон ва ҳунар эгаларининг меҳнати қадрсизланиб қолмаслигини, бозор мувозанатини, юрт ободонлигини таъминлайди.
- Навоий жамиятдаги барча табақа аъзолари тенг эканлигини, уларнинг бир-бирига жабр ўтказмаслиги лозимлигини таъкидлайди. Қонун олдида бою камбағал тенгдир, дейди у. Навоий асарларида инсон ҳуқуқлари, унинг ор-номуси ва қадр-қиммати ҳимоя қилинади. Инсон энг олий мавжудотдир, шунинг учун у юксак иззат-ҳурматга лойиқ, деган фикр Навоий асарларининг мазмунини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |