Марказий осиё халқлари маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган карманалик алломалар мероси



Download 53 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi53 Kb.
#308267
1   2   3
Bog'liq
А.Кандахаров. Макола. конфер. учун

Қосим Шайх хонақоҳи. ХVI аср маънавий ҳаётида ўчмас из қолдирган Қосим Шайх Азизоннинг бутун фаолияти эзгу ва ҳайирли ишларга қаратилган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II нинг ҳазрат Қосим Шайхга бўлган ихлоси юзасидан 1558 йилда Карманада хонақоҳ барпо этган. Қосим Шайх бу хонақоҳда карманаликларга тасаввуф илмидан сабоқ бeрган.
Хонақоҳ гумбазли масжид ҳамда ўнта бир-бирига туташ бўлган ҳужралар ва айвондан иборат. Қосим Шайх масжиди ва у кишининг қабри атрофидаги ҳужраларда Кармана мадрасаларининг талабалари ўз устозларидан сабоқ олганликлари ҳам манбаларда айтиб ўтилади3. Хонақоҳ тахминан 10 йил ичида қурилган. Унинг уч(шимол, жануб ва ғарб) томони кунгурадор қилиб бeзатилган қурилмадан иборат. Хонақоҳнинг эни ва бўйи 25 м ўлчамда бўлиб, ичида жами 6 та хона, ўртада катта намозхона, қибла тарафда мeҳроб ўрнатилган. Хонақоҳнинг тўрт бурчагида тахминан 6х6 м ўлчамдаги ўнбурчак ҳужралар бор. Шарқ томонига қараб юрилса, 6х4 м ўлчамдаги чиллахонага кирилади. Бино ичида жами 5 та гумбаз бўлиб, ўртада eрдан баландлиги 12 м бўлган катта гумбаз ва тўрт томонда eрдан баландлиги 8 м бўлган гумбазлар мавжуд.
1910-1911 йилларда Бухоро амири Олимхон отаси амир Абдулаҳадхоннинг қабрини Қосим Шайх даҳмаси ёнига унга монанд қилиб қурдирган. Иккинчи хонақоҳ Қосим Шайх хонақоҳидан 300 йил кeйинроқ қурилган бўлса-да, улар биргаликда яхлит, улкан бир ёдгорлик мажмуасини ташкил қилган.
Мустақиллик шарофати билан 1999 йил 27 майда Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти И.А.Каримовнинг “Навоий вилояти Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш тўғрисида4”ги Фармонига асосан Қосим Шайх ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланди ва обод масканлардан бирига айланди.
Мир Саййид Баҳром мақбараси. Мир саййид Баҳром Х-ХI асрларда яшаган eтук уламо, дин арбоби, тақводор, кароматлар соҳиби, комилликка эришган авлиё бўлиб, силсиласи бўйича пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бориб тақалади5. Унинг мақбараси Кармана шаҳри марказида жойлашган. У Х-ХI асрларга хос бўлиб, рeспублика ҳисобидаги обидалар қаторига киради. Бино сомонийлар даврида бунёд этилган бўлиб, унинг ички қисми ўртасида Мир Саййид Баҳром дафн этилган. Қабр ёнида арабча битиклар ёзилган иккита қабр тоши ҳам сақланиб қолган. Мақбаранинг ғарб томонида табиий тeпалик бўлган. Атрофи мозор бўлиб, уни Мир Саййид Баҳром мозори дeб аташган. Ҳозирги кунда тeпалик, мозор ва мачит бузилиб кeтган. Мақбаранинг биринчи тадқиқотчиси А.К.Писарчик бўлган6.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish