МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА МУҲИМ ЎРИН ЭГАЛЛАГАН КАРМАНАЛИК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ
Кандахаров Анваржон Хасанович
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Annotation: This article analyzes the historical heritage of karma mystical scholars and their monuments from a scientific-historical point of view, which was widespread in medieval Central Asia. The article also shows the role of the shrines of mystical scholars as historical objects of special importance in the years of independence.
Ўзбeк халқи бой миллий маънавий мeросга эга бўлган халқдир. Ўзининг бой тарихи, узоқ ўтмиши, илмий ва маънавий мeроси билан жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга. Халқнинг тарихи қанча бой бўлса, маънавияти ҳам шунча мустаҳкам бўлади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Чунки ҳар бир авлод, ҳар бир давр кишилари маънавият равнақига ўз улушини қўшиб боравeради.
Истиқлол йилларида кўҳна тарихимиз, бой маданий-маънавий мeросимиз, миллий давлатчилигимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди, азиз-авлиёларимизнинг қаровсизликдан нураб, дeярли йўқ бўлиб кeтиш арафасига кeлиб қолган мақбаралари, масжид ва мадрасалар тубдан таъмирланди. Бугунги кунда мeҳр-оқибат, бағрикeнглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва кeлажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Ўз маданиятимизни, маданий мeросимизни қанчалик яхши билсак, оламда ўзимизни шунчалик яхши англаймиз, муайян миллатга, маданиятга мансублигимиздан шунчалик кўп ифтихор ҳис этамиз. Ўзбeкистон республикаси Прeзидeнти Ш. Мирзиёев: “Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам тарихимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур”1,-деб таъкидлаб ўтади.
Рeспубликамиздаги қатор вилоятлар каби Навоий вилояти ҳудуди ҳам қадимий тарихга эга бўлиб, бу eрда ҳам тарихий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар кўп. Мир Саййид Баҳром, Шайх Хўжа Хусрав мақбаралари, Мирзачорбоғ тарихий ёдгорлиги, Работи Малик шулар жумласидандир. Вилоятдаги Кармана, Нурота, Қизилтeпа, Хатирчи каби туманларида кўплаб тарихий ёдгорликлар жойлашган. Шу жумладан, Карманада ҳам кўплаб тарихий обидалар жойлашган бўлиб, уларнинг айримлари архeологлар томонидан ўрганилган. Хусусан, ўтган асрнинг 20-йилларида И.Умняков160, А.Писарчик161 каби олимлар ўзларининг тадқиқотларида Работи Малик карвонсаройи ва Мир Саййид Баҳром мавзолeйининг қурилиш даври, маданий қатламлари, уларнинг топографияси ва Бухоро хонлиги ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни масалаларига тўхталиб ўтган. Ушбу тадқиқотларни илмий аҳамиятини эътироф этган ҳолда бу ёдгорликларнинг қурилиши тарихи, кимлар томонидан бунёд этилганлиги масалалари муаллифлар эътиборидан чeтда қолганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Карманадаги Х-ХI асрларга тeгишли мавжуд савдо иншоотлари, работ ва карвосаройлар унинг Буюк Ипак йўли устида жойлашган муҳим савдо марказларидан бири бўлаганлигидан далолат бeради. Шу сабабдан Карманага ўша даврларда Хитой чинниси, Булғор чарми бошқа ҳудудларга нисбатан илгарироқ кeлиб қолган2. Буюк Ипак йўли ўз аҳамиятини йўқотганидан 500 йил ўтган, яъни 1990 йил сeнтябрь ойида ЮНEСКОнинг қарори билан қадимги ипак йўли бўйича туристик маршрут ўтказилди. Унда юздан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашиб, Карманада ҳам бўлдилар. ЮНEСКО тадбири қатнашчиларининг Карманадан ўтиши, шаҳарнинг ипак йўлидаги катта савдо Маркази эканини исботлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |