Буддавийлик динидаги асосий мақсад сансара занжирини узиш ва нирванага эришишдир. - Буддавийлик динидаги асосий мақсад сансара занжирини узиш ва нирванага эришишдир.
- инглиз олими Рис Девиднинг берган таърифи диққатга сазовардир: “Нирвана – бу билимимиз доирасидаги сабаб-оқибат дхармаси оқими тўхтаб, руҳнинг номуносиб ва эзгу бўлмаган амаллардан холи бўлган ҳолати”. Нирвана инсоннинг барча турмуш ташвишларидан холи бўлган, истаги ҳам, туйғу-эҳтирослари ҳам йўқ бўлган мутлоқ осойишталик ҳолатидир ёки руҳнинг олий ҳолати. Нирванага эришган одам сансара кишанларидан бутунлай озод бўлади. “Тириклик азоб-уқубатларидан қутилиш буддизмнинг квитэссенцияси – мағзидан иборат”.
- Будданинг таъкидлашича: “Руҳ оддий одам ва ўзга дин намояндалари биладиган маънода мавжуд эмас”. Айни шу ўринда Қуръону каримдан қуйидаги оятни келтирсак: “(Эй, Муҳаммад), сиздан жон-руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир”. Сизларга жуда оз илм берилгандир”(1. “Ал-исро” сурасининг 85-ояти).
- Кочетков А.Н. Буддизм. М., 1976 - С. 93.
- Қуръони карим. Т., 1992, 198-бет.
Милодий I асрнинг бошларида буддавийликнинг_муқаддас китоби «Трипитака» (санскрит тилида – уч сават деган маънони англатади) ёзиб тугалланган. - Милодий I асрнинг бошларида буддавийликнинг_муқаддас китоби «Трипитака» (санскрит тилида – уч сават деган маънони англатади) ёзиб тугалланган.
Марказий Осиё Халқларининг тарихида буддавийлик муайян ўрин эгаллаган. Буддизмнинг Марказий Осиёда тарқалиши милоддан аввалги II асрларда грек-бактрия подшоҳлигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади. Кушон империяси ўзининг энг гуллаган даврида (I-III асрлар) Марказий Осиёнинг бир қисмини, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонни ўз ичига олган. Буддизм Ҳиндистондан марказий Осиёга, ундан эса буюк ипак йўли орқали Хитой ва Узоқ Шарққа тарқалган. Будда динининг ыадимдан кенг ҳудудларга тарқалганлигини Беруний ҳам ўз асарларида эслатиб ўтган: “Будда эътиқоди жанубга томон Сурия ҳудудигача тарқалган эди, сўнг маздаизм сиқуви остида будпарастлар Эрон ва Ироқдан Балхнинг жанубидаги мамлакатларга кўчиб ўтганлар”. - Марказий Осиё Халқларининг тарихида буддавийлик муайян ўрин эгаллаган. Буддизмнинг Марказий Осиёда тарқалиши милоддан аввалги II асрларда грек-бактрия подшоҳлигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади. Кушон империяси ўзининг энг гуллаган даврида (I-III асрлар) Марказий Осиёнинг бир қисмини, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонни ўз ичига олган. Буддизм Ҳиндистондан марказий Осиёга, ундан эса буюк ипак йўли орқали Хитой ва Узоқ Шарққа тарқалган. Будда динининг ыадимдан кенг ҳудудларга тарқалганлигини Беруний ҳам ўз асарларида эслатиб ўтган: “Будда эътиқоди жанубга томон Сурия ҳудудигача тарқалган эди, сўнг маздаизм сиқуви остида будпарастлар Эрон ва Ироқдан Балхнинг жанубидаги мамлакатларга кўчиб ўтганлар”.
- Абу Рейхан Беруний. Индия. Избранные соч. II – том. Т., 1963 - С. 37.
Do'stlaringiz bilan baham: |