Марказий нерв системаси


ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 107 Kb.
bet2/3
Sana26.02.2022
Hajmi107 Kb.
#468374
TuriКонспект
1   2   3
Bog'liq
МАРКАЗИЙ АСАБ СИСТЕМАСИ.

ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФУНКЦИЯЛАРИ
Овқат ҳазм қилиш-аввало физик ўзгаришдан (овқат моддаси майдаланиб, аралашиб эрийди) бошланади. Ҳазм йулида жойлашган без ширалари овқат моддаларининг парчаланишида ўз химиявий таъсирини кўрсатади. Оқсил, ёғ ва углеводлар без шираларининг таркибидаги ферментлар таъсирида оддий химиявий бирикмаларга айланади. Оқсиллар аминокислоталарга, углеводлар моносахаридларга, ёғлар глицерин билан ёғ кислоталарга парчалангандан сўнг, ичак сўргичлари орқали қон ва лимфаларга шимилиб ҳужайралар, туқималарга тарқалади. Сув минерал тузлар ва витаминлар қонга ўзгармаган ҳолда ўтади. Одам ҳазм органлари системасида овқат моддаларининг парчаланиб шимилиши учун бир кеча-кундузда ўртача 10л гача (тахминан 1,5 л сулак, 2,5 л меъда шираси, 1л меъда-ости бези шираси, 1,2 л жигар ўти, 2,5 л ичак ширалари ва 1,5—2 л истеъмол қилинган суюқилик) суюқлик керак бўлади. Шира таркибидаги ферментлар специфик хусусиятга эга бўлиб, тананинг оптимал (қулай) (36-37°) температурасидагина маълум бир моддани парчалай олади.
Ҳазм органлари системасининг бошланиш қисми бўлиб, овқат биринчи марта шу бушлиқда қабул қилиниб, тишлар воситасида майдаланади ва сўлаклар ёрдамида химиявий парчаланиш бошланиб меъдага ўтказиш учун тайёрлана ди.ОҒИЗ БЎШЛИҒИ оғизнинг кириш қисми-дахлизи ва хусусий оғиз бушлғидан иборатдир.
Оғиз дахлизи-олд томондан юқори ва пастки лаблар, ён томондан лунжлар, орқа томондан юқори ва пастки жағ тишлар ва милклар билан чегараланади. Лаблар ташқи томондан тери, ички томондан шиллиқ парда билан қопланиб унинг асосини лабларнинг айланма жойлашган мимика мускули ташкил этади. Тепа ва пастки лаблар ўртасидаги ёриқ оғизга кириш тешиги деб аталади. Лабларнинг шиллиқ қаватида жуда куп безлар жойлашган. Лабларнинг шиллиқ қавати тишларни ураган милкларгача давом этиб, марказий қисмида юқори ва пастки бурмаларни ҳосил қилади.
Лунж-лабларнинг бевосита давоми булиб, унинг чуқур қатламида ёғ қаватлари, шиллиқ пардасида эса майда безчалар жойлашган. Оғиз даҳлизи лунж воситасида хусусий оғиз бўшлиғига қушилади.
Хусусий оғиз бушлиғини берк турганда икки ён ва олд томондан тишлар чегаралайди. Юқори деворини қаттиқ ва юмшоқ танглай ҳосил қилади, хамда бурун бушлиғини оғиз бушлиғидан ажратиб туради.Оғиз бушлиғнинг шиллиқ пардасида майда безларь кўп жойлашган.
Танглай-икки қисмдан иборат: қаттиқ танглай –юқори жағнинг танг-лай суяганинг кундаланг ўсиқ билан бирлашишидан ҳосил булган. Уни ураб турган шиллиқ пардасида безлар куп учрайди.
Юмшоқ танглай мускуллардан иборат булиб орқа томони ҳалқумга осилиб туради.
Танглай т и л м у с к у л и – юмшоқ танглайнинг пастки сиртидан бошланиб шу номли равоқ таркибида, ён томонларига бириккан холда тил кундаланг мускулари толаларига қушилиб кетади. Бу мускул кис-қарганда танглай чодири пастга тортилади ва халқумга утиш тешги кич-раяди.
Танглай чодирини кутарувчи мускул бош суякнинг асоси эшитув найидан бошланиб юмшоқ танглайга йуналади ва танглай чоди-рини кутаради.
Танглай чодирини тарангловчи мускул эшитув найидан бош-ланиб, вертикал йуналади. Бу мускул кундаланг йуналишда танглай чодир-ини таранглайди.
Т и л ч а мускули танглай суягидан бошланиб, тилчани калталаштиради.
Оғиз бушлиғидан халқумга ўтиш жойда буғиз тешик булиб, юқоридан юмшоқ танглай чодири, икки ён томондан танглай равоқлари, пастдан тилнинг орқа юзаси ва тил илдизи билан чегараланиб туради.
ИНГИЧКА ИЧАК
И н г и ч к а ичак меъданинг чиқиш қисмидан бошланади, унннг узунлиги 5 —6 м гача. Ингичка ичак уч қисмдан иборат:

  1. Ўн икки бармоқ ичак-ингичка ичакнинг бошланғич қисми бўлиб, узунлиги 25-30 см., ёки ўн икки бармоқнинг кўндалангига тенгдир.

  2. Оч ичак-ўн икки бармоқ ичакнинг давоми бўлиб, ингичка ичакнинг 2/5 қисмини ташкил қилади.

  3. Ёнбош ичак- ичакиинг 3/5 қисмни ташкил қилади.

Ўн икки бармоқ ичак қорин деворининг орқа қисмида I-III бел умуртқалари рўпарасида тақа шаклида жойлашган. Ичак меъданинг чиқиш жойидан бошланиб, ннгичка ичакка қўшилиб кетади. Унинг ҳалқасига меъда ости безинпнг бош қисми кириб туради.. Ўн икки бармоқ ичак турт қисмга бўлинади.



Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish