бўйсунувига кўра – туман Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва унинг Фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосарига ҳамда туман Халқ таълими бўлимига;
тайёргарлик муддатларига кўра – юқори тайёргарлик (сигнал олингандан сўнг 6 соатдан кечикмай шай ҳолатга келадиган) ва кундалик тайёргарликда (сигнал олингандан сўнг 24 соатдан кечикмай шай ҳолатга келадиган) тузилмалар.
6. Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими 18 умумий ўрта таълим мактаби тузилмаси – фавқулодда вазиятлар шароитида умумий йўналишдаги разведка, биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни чегаралаш ва ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва бошқа келиб чиқган аварияларни чегаралаш ёки бартараф этиш. Зарарланиш ўчоқларида қутқарув ишлари олиб бориш ва ўқувчичилар, ишчи-ҳодимлар ҳамда моддий бойликлар ва хужжатларни олдиндан бегилаб қўйилган хавфсиз худудга кўчириш.
7. Муассаса тузилмаси бевосита ўз муассасасида, шунингдек муассаса атрофида рўй берган фавқулодда вазиятлар натижасида вужудга келган зарарланиш зонасида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланади. Юқори турувчи фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарорига кўра улар қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа муассасалардаги тадбирларни бажариш учун ҳам жалб этилиши мумкин.
8. Муассаса тузилмаси қуйидагиларга бўлинади:
а) умумий ишлар учун белгиланган тузилма:
қутқарув гуруҳи.
б) хизматлар тузилмаси:
разведка-қутқарув звеноси
алоқа звеноси
биринчи ёрдам кўрсатиш звеноси
жамоат тартибини сақлаш звеноси
ёнғин ўчириш бўлинмаси
9. Муассаса тузилмаси доимий асосда фаолият олиб боради. Зарурият пайдо бўлган ҳолатларда муассаса раҳбари- фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи билан бошқа муассасаларда вақтинчалик (10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга) фаолият кўрсатадиган тузилма ташкил этилади. Уларнинг таркиби ва тузилиши муассаса раҳбари-фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгиланади.
3 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмасини ташкил этиш ва жамлаштартиби
10. Муассаса тузилмаси ушбу Низомда белгиланган тартибда ташкил этилади;
муассасада ишчи-ходимлар орасидан фуқаро муҳофазаси тузилмаси ташкил этилиб, муассаса раҳбарига бўйсунади.
11. Муассаса тузилмасида муассасанинг ўзида қутқарув ишларини олиб бориш учун қутқарув гуруҳи (звенолари) ташкил этилади.
12. Тузилмани ташкил этиш ҳудудий-ишлаб чиқариш ва зарурий миқдор тамойилларига асосланади.
Ҳудудий-ишлаб чиқариш тамойили – тузилмаларини Марғилон шаҳар маъмурий-ҳудудий бўлинишига кўра, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар барча муассасаларда мажбурий тартибда тузилишини англатади.
Зарурий миқдор тамойили – тинчлик ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда муассасалар, аҳоли ва ҳудудларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича прогноз ҳисоблар ва авария-қутқарув ишларининг ҳажмига кўра, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг миқдори ва таркиби тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорларига биноан белгиланишини англатади.
13. Муассаса тузилмасининг турлари ва шахсий таркиби сони қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
муассасага юкланган вазифалар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади;
муассасада ёки муассаса ҳудудида вужудга келиши мумкин бўлган табиий
ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
муассасадаги ишчи ва хизматчилар сони;
муассасанинг бажарадиган вазифалари;
Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида фуқаро муҳофазаси тузилмасининг ташкилий-штат бирлиги ва ҳисоби келтирилган.
14. Муассаса тузилмаси таркибига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилиниши мумкин: ишга лаёқатли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар,
18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар (ҳарбий хизматга мажбурлар, сафарбарлик талабномаси борлар, I, II ва III гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва 8-ёшгача фарзанди борлар, шунингдек ўрта-махсус, профессионал ёки олий тиббий маълумотга эга ҳамда 3 ёшгача фарзанди бор аёллар бундан мустасно).
Муассаса тузилмасига олинган ишчи-ходимлар авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларда ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича бошқа тадбирларни бажаришда иштирок этишлари мажбурийдир.
15. Муассаса тузилмасини шахсий таркиб, зарур техника ва моддий-техник воситалар билан жамлаш муассаса маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
16. Муассаса раҳбари ташкил этилган тузилмани замонавий техника, асбоб-анжомлар ва бошқа моддий воситалар билан таъминланишига, касбий тайёргарлиги ҳамда уларни доимий шай ҳолатда бўлишлари учун шахсан жавоб берадилар.
17. Фуқаро муҳофазаси ҳудудий тузилмалари ташкил этиладиган муассасаларда ушбу тузилмалардан ташқари муассаса шароити
ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, бевосита муассасанинг ўзида қутқарув ишларини олиб бориш учун қутқарув гуруҳи (звеноси) ташкил этилади.