аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш – фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-ҳаракатлари мажмуи;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш – олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини
сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
қутқарув тузилмаси - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган, асосини махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан таъминланган қутқарувчилар бўлинмалари ташкил этган мустақил тузилма ёки қутқарув хизмати таркибига кирувчи тузилма;
қутқарув ишлари - фавқулодда вазиятлар зонасида одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларга хос бўлган хавфли омиллар таъсирини йўқотиш ёки имкон қадар камайтиришга қаратилган ҳаракатлар;
фуқаро муҳофазаси тузилмалари – белгиланган фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажариш учун ўз ходимлари ҳисобидан муассаса томонидан ташкил этиладиган штатдан ташқари тузилмалар;
2 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмасининг
турлари ва вазифалари
3. Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими 18 умумий ўрта таълим мактаби фуқаро муҳофазаси тузилмаси (кейинги ўринларда – тузилма деб аталади) тинчлик ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда, шунингдек бошқа фуқаро муҳофазаси тадбирларида қутқарув ишларини олиб бориш учун ташкил этилади.
4. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини (кейинчалик– тадбирлар деб аталади) тузилмалар, мустақил ёки қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари билан ҳамкорликда бажаради.
5. Тузилмалар қуйидаги турларга бўлинади:
вазифасига кўра – фавқулодда вазиятлар шароитида умумий йўналишдаги разведка, биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни чегаралаш ва ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва бошқа келиб чиқган аварияларни чегаралаш ёки бартараф этиш. Зарарланиш ўчоқларида қутқарув ишлари олиб бориш ва ўқувчичилар, ишчи-ҳодимлар ҳамда моддий бойликлар ва хужжатларни олдиндан бегилаб қўйилган хавсиз худудга кўчириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |