Мақом йўналишлари


КАТТА АШУЛА Ўзбек халқининг кўп жанрли мумтоз мусиқа ижрочилигида катта ашула



Download 28,18 Kb.
bet2/6
Sana09.07.2022
Hajmi28,18 Kb.
#758955
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАҚОМ ЙЎНАЛИШЛАРИ

КАТТА АШУЛА
Ўзбек халқининг кўп жанрли мумтоз мусиқа ижрочилигида катта ашула жанри салмоқли ўринни эгалайди. У йирик ашула жанри бўлиб, асосан Фарғона водийсида водийсига хос, икки-тўрт ижрочи (ҳофиз) томонидан чолғу жўрлигисиз ижро этилган. Катта ашулла деб номланишига сабаб – бу ашулалар очиқ ҳавода, катта аудитория орасида баланд ва кучли овоз билан, кенг диапозонда ижро этилиши ва ўзига хос катта мавзу ва ижро услубига егалигигадир. Уни халқ орасида “патнис ашула” ёки “патнусаки ашула” деб иккинчи ном билан ҳам аташган. Ашулани ҳофизлар қўлларига патнис ёки ликопча (тарелка) ушлаб, ижро жараёнида овоз йўналишини ўзгартиришга ҳамда ўз ва ҳамнафаси овозини тинглашга, уни силкитиш орқали овозни тўлқинлатиб, қочиримлар қилишга ёрдам берган. Бу ашулалар баланд пардаларда ижро этилади. Бундан ташқари, катта йиғинларда, тўй томошаларда, меҳмондорчиликларда айтилиши туфайли ҳам уларга “катта ашула” номи берилган бўлиши мумкин. Катта ашула ижрочисидан зўр қобилият ва маҳорат, шунингдек, сўз бўғинларига эътибор қилишни, шеърнинг маъносини ва сўзларини дона-дона талаффуз қилиб, тингловчиларга етказишни талаб қилади.
Катта ашула жанрининг асосий ҳусусиятлари:
Бир воҳада шаклланиб, ривож олиши (Фарғона водийсида);

  1. Ўзига хос ижро услуби – икки (ёки уч-беш) хонандалар томонидан чолғу жўрлигисиз, галма-гал айтилиши;

  2. Бадиҳагўйлик (ҳар бир хонанда ижросида);

  3. Сўз ва куй мутаносиблиги;

  4. Профессионаллик маҳорат ва қобилият мавжудлиги (ижрочи профессионаллик талабларига жавоб бериши лозим);

  5. Сўз матнида ношеърий бўғин ва иборалардан (ёр, воқей, жон, адоманей) кенг фойдаланиш (айниқса, авж қисмида);

  6. Таъсирчанлик.

  7. Ҳамнафаслик (овоз диапозони, кучли, баландлиги, тембрли, услуби, хонандаларда бир-бирига мос тушиши зарур);

  8. Эркин талқин этиш;

  9. Ижро анъаналарига бўйсуниш ва риоя қилиш.

Катта ашула ўрта асрларда маросим ва меҳнат қўшиқ-айтимлари негизида, мумтоз шеърият ва хонандалик ижро маданиятининг ривожланиши, мумтоз ғазалларни анъанавий ўқиш асосида юзага келиб ривожланади. Унинг ўтмишидаги намуналарида ишқий-лирик ғазаллар билан бир қаторда, дидактик (насиҳат), тасаввур руҳидаги шеърлар ҳам куйланган. Кейинчалик эса Лутфий, Навоий, Машраб, Амирий, Ҳазиний, Муқимий, Фурқат, Завқий, Мискин ва бошқа шоирлар шеърлари билан айтила бошланган. XX асрда замонавий ўзбек шоир (Хабибий, Собир Абдулла, Чустий, Ўткир Рашид, Эркин Воҳидов ва бошқалар) шеърлари ҳам қўлланган. Катта ашула тараққиётида маснавий, рубоий, муҳаммас, мусаддас каби поэтик жанрлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Ҳусусан, бунга мисол тариқасида Мискиннинг “Эй, дилбари жоним” шеърини келтириш мумкин:
Её, дилбари жононим, кўп нозу итоб этма,
Юз жабри жафо бирла ҳолимни ҳароб этма.
Мастона кўзинг бирлан қошинг қиличин тортиб,
Бир-бирига ҳимо айлаб, қатлимга хитоб этма.
Аруз вазнида ёзилган бу ғазал тингловчиларга завқу-шавқ, турфа руҳий кечинмалар уйғотиб, поетик асарларнинг катта ашула жанри орқали халқ орасида кенг тарқалишига олиб келди. Мусиқийлик-шеъриятнинг энг асосий фазилатларидан, деб бежиз айтилмаган. Шунинг учун ҳам катта ашула ёки ашула дейилганида, ҳалқимиз назарида мусиқа асарлари намоён бўлади, ваҳоланки, мусиқа асарларининг ўзи ҳам мустақил мазмунга эга ва инсон қалбининг энг нозик ҳис-туйғуларини ифода эта оладиган санъат турларидандир.
Ғазаллар ҳалқимизга мантиқан етиб боришида, улар билан айтиладиган ашулаларнинг, айниқса, катта ашуланинг хизмати жуда катта бўлган (чунки, катта ашулада сўз куй билан бир услубда “нафас” олади. Уларда шеър ва куй бир-бирига шу қадар уйғунлашиб, бир-бирига сингиб кетадики, куйнинг ўзини алоҳида эшитганида шеърни ҳам тинглаётганидек бўламиз.

Download 28,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish