Мусобақа усулияти мусобақалашиш, куч синашишнинг характерли белгиларини, ўзида акс эттирган жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг ўқувчиларга стимул берувчи алоъида шаклларидан биридир. Шунинг учунҳар қандай жисмоний машқни мусобақа предмети қилиб, машғулотларда кенг фойда-ланиш мумкин. Масалан: жисмоний тарбия дарсини бошлани-шидаги ўқувчиларни сафланишидан тортиб то ўқувчилар залдан чиқиб кетгунларича, мусобақа усулиятини қўллаш ва ундан фойдаланиш жисмоний тарбия таoлими амалиётида кўп учрайди.
Мусобақа методининг характерли белгилари:
1. У ёки буҳаракат фаолиятида фаолиятни вазифага бўйсундириш олдиндан белгиланганлиги, ўрнатилган қоидалар билан мувофиқлиги. Бундай вазифалар ўқувчилар ижодий актив-лигини стимулловчи факторлардан бўлиб, уларнинг тайёргар-лигини баъолаш ва таққослашнинг ўлчовидир. 2. Юқори спорт натижаси учун жисмоний ва психологик қувватни максимал намоён қилиш. Мусобақалашиш усулияти орқали организмнинг функционал имкониятларини тўла очиш учун шароитни ярати-лиши. 3. Ўқувчиларнинг учун белгиланган нагрузкаларини бош-қариш имкониятларининг чеграланганлиги. Бу усулият ўқувчи-ларданҳаракат фаолиятини бажариш давомида вужудга келган вазифаларни бажаришда,ҳал қилишда, ўзига хос мустақилликни талаб қилади.
Шунингдек, мусобақа усулиятиҳаракат фаолиятини такомиллаштиришда нисбатан самаралирокдир, лекин улар бир-ламчи ўзлаштиришда кутилган самарани бермаслиги мумкин. Мусобақа усулиятиҳаракат сифатларини деярли юқори даражада ривожланганлигини талаб қилади, айниқса уларни комплексли намоён қилишда бу усулиятига эътиёж ўта юқоридир. Мусобақа усулияти педагогика нуқтаи назаридан ўқувчилар ғалабаси ва мағлубиятига турғун психологик тайёргарликни тарбиялашга йўналтирилиши, шундагина таoлим жараёнида у ўзини оқлайди, бошқа томондан эса турли шароитдаҳар томонлама жисмонан тайёргарлигини тўла намойиш қилиш имконини берадиҳамда уни даражасини ошириш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
12-БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ
Инсонҳаётнинг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғи-нинг асосига замин тайёрланади,ҳаётий зарурийҳаракат мала-калари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади.
Русий забон олимларимиз Шелованова, Аксарийной, Сорочек, Уваров, Биковларни тадқиқотларини натижалари шуни кўрсатадики боланинг жисмонан чиниққан, чаққон, кучли бўлиб ўсиши учун ўз вақтида тўғри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни муъим ролp ўйнайди. Жисмоний тарбиянинг аъамия-тини нотўғри баъолаш бола организмини ривожлантиришни сусайтирибгина қолмай, уни ақлий ривожланишигаҳам салбий таoсири кўрсатишини жисмоний тарбия амалиёти исботлаб берди.
Боланинг организими тез ривожлана бошлайди. Лекин организмнингҳимоя рефлекси суст ривожланган бўлади, нисба-тан касалга тез чалинади. Шунга кўра бу ёшдагилар жисмоний тарбиясининг вазифаси – уларнинг соғлигини сақлаш ва мустаъ-камлаш, чиниқтириш,ҳар томонлама жисмоний ривожлан-тириш, гавдани тўғри тутиш, умумий ва шахсий гигиенага эoтибор берадиган қилиб вояга етказишдир.
Энг аъамиятлиси улардаҳаёт учун зарурий энг оддийҳаракат малакаларини – юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, велосипедда, роликли чанғида, конpкида юриш, югуриш, сузиш ва самокат ва велосипедда юришларни ривожлантиришдир. Буҳаракатларни болалар тез ўзлаштиради. Бунга сабаб уларнинг нерв системасини эластиклигини юқори-лигидир. Оддийҳаракат малакаси кейинчалик каттароқ ёшга ўзлаштиришга ёрдам беради.
Бу ёшдагиларда жисмоний сифатлардан чаққонлик, тезкорлик. Чидамлилик ва эгилувчанликни ривожлантиришга имкониятлар катта.
Леви Гориневскаяни текширишига қараганда мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний тарбиянинг тўғри йўлга қўйишда қийинроқ бўлган умумжисмонй машқлар, 1-синф дастурига яқин бўлган, унгатайёрлайдиган машқлар танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |