Бардош бериш билан, ён бериш, бўшаштириш билан куч намоён қилишни динамик режимдаги куч деб аташ қабул қилинган. Шундай қилиб бундай шароитларда максимал кучни кўлами турлича қайд қилинган куч намоён қилишнинг асосий хиллари куч қобилиятининг классификацияси сифатида қабул қилинган.
Куч қобилиятларининг турлари мускул зўриқиши тартиби-нинг комбинациялаштира олиш характерига қараб фарқланади. Статик режимда ва секинлаштирилганҳаракатларда намоён бўладиган шахсий-куч қобилиятлари ва тезлик-кучиҳисобига содир бўладиган куч (динамик куч), тез бажариладиганҳаракат-ларда қўлланилади. Бошқачасига буни шиддат (портлаш) кучи дебҳам аталади. Бунга қисқа вақт ичида энг кўп даражада куч намоён қила олиш қобилияти деб қаралади. Портлаш кучи сак-рашларда депсиниш орқали сакровчанлик тарзида намоён бўлади.
Мускулнинг ўта зўриқишини оптимал йўналиши. Мускул кучи белгиланган фаолиятнинг йўналишига иложи борича яқинлаштирилиши, мослаштирилиши лозим. Масалан, найза улоқтиришда зўр бериб танага тезлик беришимиз мумкин, лекин бу тезлик найзани улоқтиришдаги зарбга мосланмаса, сарф-ланган куч самарасиз бўлади, найза мўлжалланган траекторияда учмаслиги мумкин. Паст старт олишда тананинг оғиши 54 ва 72 градусли бурчакҳосил қилгандан сўнг стартдан чиқишнинг самараси турлича бўлади.ҳисоблашлар кўрсатмоқдаки, иккала оёқдан 180 кг куч билан депсиниш 72 градусдан старт олганда, кучнинг горизонтал йўналиши самарадорлиги 55,62 дан ошмас экан. Агар старт 54 градусда бажарилса, депсиниш кучи Самара-дорли 105,80 кг бўлиши мумкин.ҳаракат тезлигини ошириш, гавдага тезланиш бериш учун унга анчагина куч таoсир этилиши лозим. У қанчалик кучли бўлса, танани фазода тезланиши шунчалик қисқа вақт ичида тез вужудга келади. Лекин тезлик бирданига ошмайди. Бунинг учун куч анчагина вақт ичида таoсир этиб туриши зарур. Максимал тезлик олиш учун эса узоқроқ масофа лозим ва катта куч билан таoсир этиш фойдалидир. Оёқнинг тўпга тегадиган устки қисмини қанчалик орқага чўзиб тўп оралиғидаги масофа узайтирилиб оёқ кафти-нинг тўпга тегиш тезлиги оширилса, тўпнинг зарби кучаяди. Йўлнинг чегараланиши тезликни кучайишини сусайтиради.
Кучнинг таoсир этиш вақти қанчалик оз бўлса,ҳаракат тезлиги шунча юқори бўлади. Гавда қия чизиқ бўйлаб тезлик оладиган бўлса шунча кўп таoсир кучи керак бўлади.
Тўғри чизиқ бўйлабҳаракат тезлиги учун қия чизиқ бўйлабҳаракат тезлигига нисбатан таoсир кучи оз талаб қилинади.