Маoлумотнома


Жисмоний машқларни тарихий классификацияси



Download 1,87 Mb.
bet24/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

6.1.2. Жисмоний машқларни тарихий классификацияси

Тарихан жисмоний машқлар – ўйинлар тарзидаги, гимнас-тика кўринишидаги, спорт ва туризм машқларига туркумланган эди.


Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг асосий омиллари сифатида тан олиниб келинган ваҳозирги кундаҳам машқлар классификацияси таркибида ўз аъамиятини йўқотгани йўқ. Кўпчилик олимларнинг фикрига қарама-қарши улароқ,ҳар доим ўзгаришда. Тарихий қабул қилинган жисмоний машқлар туркуми давр ўтиши билан ўз ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермоқда ёки ўша машқлар ривожланмоқда, такомиллаштирилмоқда. Жисмо-ний тарбия жараёнида уларнинг асосий омиллиги тарбия тизимларида илмий асосланган. Демак, ўйин, гимнастика, спорт, туризм таркибига кирган жисмоний машқлар туркуми дейиш бизда айримҳолларда нотўғри фикр туғдириши мумкин. Чунки, спорт туркумига кирган югуриш, юриш, сакрашлар жисмоний машқ сифатида ўйинларда, гимнастика таркибида, туризм машқ-лари тарзидаҳам учраши мумкин. Машқлар бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқҳолда фойдаланилади.
Ўйин атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, куч ўйини ва бошқалар. Маданият соъаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада ўйинлари ёки спорт ўйини, буларнингҳаммаси хилма-хил маoно беради. Ўйин тарихий тўпланган ижтимоийҳодиса сифатида фаолиятнинг айрим туриҳисоб-ланади. Ўзинингҳаётий аъамияти орқалигина жамиятда ўзига қизиқиш уйғотади ва айрим одамларни ўзига тортади.
Ўйин фаолиятида одам ўзини ўраб олган муъит билан ўзгача алоқада, бир мақсадга йўналтирилган фаолиятда бўлади ваҳам жисмонийҳам ақлий қобилиятини машқ (тренировка) қилдиради. Меънатдан фарқли ўлароқ, ўйин пайтида моддий неoмат яратилмайди. Ўзҳаёти учун табиат инoомларидан бевосита фойдаланмайди. Ўйин шароитида хилма-хилҳаркатни танлаш имконияти бор. Бу эса ўйновчининг ўзҳис-ъаяжонини, ижодий қобилиятини, фаоллигиниҳамда ташаббусини ишга солишга мажбур қилади.
Ъозирги кунда ўйинчилар сонига қараб яккама-якка жамоа бўлиб, кўпчилик (омма билан) ўйнайдиган ўйинлар мавжуд. Бу эса педагогика ваҳаётдаҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинлари сифатида тарбиявий восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ъаркатли ўйинлар жисмоний тарбия воситаси сифатида жамоали, жамоага уюшмай, ўзининг маoлум спорт майдонига, стандарт қоидасига эга бўлмаган, қийин жисмоний машқларнинг айрим элементларини ўз ичига олганҳаракатлар тарзидаУлар аста-секинлик билан қийинлаштирилиб бир шаклга киргизилиб, спорт ўйинларига айланди. Демак, спорт ўйиниҳамҳаракатли ўйиндир.
Спорт ўйинлари жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг катoий ўйин қоидалари ва талабларига, спорт майдони жиъозларига эга. Ўйин пайтида вазифаларни бир индивидҳал қилмай, жамоаҳал қилади. Бу ўйинлар бўйича мунтазам мусобақалар уюштирилади. Ўйинчиларга даража (разряд) ва унвонлар берилади. Спорт ўйинлари мунтазам ўсишда ва ривожланишда (техникаси ва тактикасини ривожланиши унинг самарадорлигини кучайтиради). Жамоа бўлиб ўйнайдиганҳаракатли ўйинлар уч турга бўлинади: а) ўйинчиларни жамоа-ларга ажратмай ўйнайдиган ўйинлар; б) жамоали ўйинга айланиб кетадиган ўйинлар; в) жамоаларга бўлиб ўйналадиган ўйинлар (барча спорт ўйинлари киради):
Кейинчалик эса ўйин ўйинчиларнинг ўзаро фаолияти шаклига кўра (командали ўйналадиган ўйинлар) қуйидагиларга бўлинади:
а) ўйин пайтида рақиб команда ўйинчилари танаси, унинг қисмлари бир-бирига тегмай ўйналадиган ўйинлар - волейбол, городки, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ваҳ.к.
б) рақиб ўйинчилари бир-бирига тегиши билан ўйнала-диган ўйинлар: футбол, баскетбол, регби, хоккей, майса устидаги рус лаптаси ва бошқалар.
Тарихан мавжуд жисмоний тарбия тизимлари ўйиннинг шу томонларниҳисобга олиб, жамият аoзолариҳар томонлама жисмонан гармоник тарбиялашнинг асосий омилларидан бири деб тан олганлар ва тарбия жараёнида ундан фойдаланганлар.

Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish