110
Кучига ярашалиликнинг туб маъноси организмнинг ҳаётий
фаолиятининг маълум ишдаги функционал хусусияти ва қобилиятини
ҳисобга олиш демакдир. Бу принцип қобилиятнинг чегарасини аниқлай олиш
талабини қўяди. Демак, таълим жараёни турли шароитда хилма-хил ташқи
таъсирини ҳисобга олишни, шуғулланувчи учун меъёр
танлай билишни
тақазо этади. Меъёр бўлиб турли хил ёшдагиларнинг жисмоний машқлар
билан шуғулланиш дастурлари, уларнинг жисмоний сифатлари учун
белгиланган нормалар хизмат қилиши лозим. Собиқ Иттифоқ
жисмоний
тарбия тизимида “Меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайёр” физкультура
комплекси жамият аъзоларининг, барча ёшдагиларнинг (6 дан 60 ёшгача)
жисмоний тарбиясининг дастури ва жисмоний тайёргарлиги нормаларини
ўзида мужассамлаштирган бўлиб, кучига ярашалилик
принципи талаблари
чегарасидан чиқмаган. Мамлакатимизда эса бу вазифани Республика
аҳолисининг жисмоний тайёргарлигини аниқлайдиган «Алпомиш ва
Барчиной» тести талаблари ва нормалари бажаради.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида меъёрни
аниқлаш тарбиячи мураббийлар ва педагоглар, тиббий
ходимнинг
биргаликдаги тизимли изланишлар орқали амалга оширилади. Машқ қилиш
учун организмга кучига яраша бўлмаган машқ меъёрига машқни организмни
зўриқиши орқали энергия сарфлашга системали мажбур қилишнинг салбий
оқибатлари ҳам ҳозирги кунда ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан исботланган.
Маълум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлган спорт тайёргарлиги
бор шуғулланнувчининг организми учун меъёр ҳисобланган ҳажмдаги
жисмоний машқлар янги, шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун кучига
яраша бўлиши мумкин, лекин уни меъёр қилиб олиш нотўғри бўлади.
Жисмоний
тарбияда
кучига
ярашалилик
ўзгарувчандир.
Шуғулланишнинг маълум даврида танланган меъёрга чидаш учун катта
жисмоний, руҳий зўриқиш талаблари қўйилса, бир мунча вақтдан сўнг у
кучига яраша бўлиб, меъёрга айланади буни
тарбия натижасининг ижобий
томонга ўзгариши деб қаралади.
Маълумки, янги ҳаракат вужудга келган ҳаракатларнинг эскиларини
базасида шаклланади. Шунга кўра жисмоний тарбия жараёнидаги асосий ҳал
қилувчи ролни машқни ўзлаштириш эгаллайди. Материални шундай ўргатиш
лозимки, унинг мазмуни,
организмга таъсирининг кучи, ўқитишнинг
навбатдаги этапи учун янги поғона ролини ўйнасин. Амалиётда бу фикр
“маълумдан
номаълумга”, “ўзлаштирилмагандан
ўзлаштирилганга”,
жисмоний машқлар билан шуғулланишда эса “кучига яраша эмасдан кучига
ярашаликка” деб формулировка қилинади.
Бундан ташқари, вазифаларни машғулотдан-машғулотга, аста-
секинлик билан қийинлаштириш ҳам таълим жараённинг асосий
шартларидан биридир. Бу эса осондан қийингалиликни тақазо этади. Булар
албатта таълим жараёнининг услубий хусусиятларини вужудга келтиради.