Маoлумотнома



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

Бешинчи давр – ривожланган мамлакатлар ва собиқ шўролар давлати 
олимларининг изланишлари даври бўлиб, фаннинг интенсив ривожланиши 
материалистик диалектикага асосланган ҳолда ўша даврда прогрессив 
ҳисобланган усулиятларга таяниб амалга оширилди. 
Жисмоний тарбия муаммоларини комплексли ҳал этишда бутун бир 
олимлар жамоалари, мутахассислаштирилган илмий ва ўқув муассасалари 
самарали меҳнат қилдилар. Амалий материалларнинг мўллиги, янги 
қонуниятларнинг очилиши, дастлабки ягона жисмоний тарбия назарияси ва 
усулиятининг дифференцияланишига олиб келди. Янги махсус фанлар 
«Жисмоний маданиятни ташкиллаш ва бошқариш», «Жисмоний машқлар 
биомеханикаси», «Спорт психологияси», «Спорт метрологияси», «Спорт 
физиологияси», «Даволаш физкулътураси», «Жисмоний машқлар гигиенаси», 
«Валеология» ва бошқалар ажралиб чиқди. Юқоридаги фанларнинг айрим 
соҳалари жисмоний тарбия жараёнида бир неча аралаш фанларнинг 
билимларидан кенг фойдаланиш лозимлигини илмий-амалий исботлади. 
Масалан, болаларнинг спорт мутахассислиги муаммоси – бу фақатгина спорт 
педагогикаси муаммосигина бўлиб қолмай, ижтимоий, психологик
социологик ва биологик муаммолардир. Жисмоний тарбия назарияси ва 
усулияти курси педагогик жараён муаммоларини умумий психология, 
педагогика, физиология ва бошқа фанларнинг далилларсиз тўла изоҳлаб, 
исботлаб олишни исботлади. 


10 
1.3. Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятининг
бошқа фанлар билан боғлиқлиги 
Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти қатор илмий фанлар билан 
чамбарчас боғлиқ. Ҳар қандай фан фақатгина ўзининг илмий изланишлари 
билан чегараланиб қолса тўлақонли натижа бера олмайди. Жисмоний тарбия 
назарияси ва усулияти бир неча фанлар қўшилиши орқали махсус педагогик 
муаммоларни ҳал қиладиган предметга айланган. 
Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти умумий педагогика, 
психология, инсон умрининг ёши даврларининг физиологияси ва жисмоний 
тарбия психологиясининг илмий изланишлари натижаларидан фойдаланади. 
Айниқса, спорт педагогикаси барча фанлар билан узвий боғланган. Олдинги 
ягона, бўлакларга бўлинмаган жисмоний тарбия назарияси ва усулиятидан 
алоҳида педагогик фанлари ажралиб чиқди, булар қаторида спорт 
педагогикаси фанлари ҳам, лекин уларнинг сўнги ривожида бир-бири билан 
ўзаро узвий боғлиқлик намоён бўлди, жисмоний тарбия назарияси ва 
усулияти томонидан ишлаб чиқилган умумий қоидаларга таянишга тўғри 
келди. Олинган далиллар янги умумлаштиришлар учун аниқ материал 
вазифасини ўтади. Бу жисмоний тарбия жараёнидек бир бутун педагогик 
муҳитини ўз ичига олган кенг илмий изланиш ва ўқитиш предметидан аста-
секинлик 
билан махсус спорт 
соҳаси фанлари 
ажралиб 
чиқа 
бошлаганлигидир: гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари фанлари ва 
бошқалар. Аммо жисмоний машқларнинг алоҳида турлари учун керакли 
бўлган, нисбатан умумий қонуниятлар ҳамма турлар учун таъсир кўрсата 
оладиганларигина алоҳида фан бўлиб ажралмади ва ажралиб чиқиши ҳам 
мумкин бўлмасди. Ана шунинг учун барча спорт фанлари учун умумий ва 
хусусий қонуниятларни ишлаб чиқиш ҳозирги замон жисмоний тарбия 
назарияси ва усулияти фанининг асосий мазмунини ташкил қилади. 
Биология фани билан боғлиқлиги жисмоний тарбия воситаларини 
шуғулланувчилар организмига таъсири реакциясини ўрганиш, жисмоний 
тарбия жараёнини самарали бошқаришда анатомия, физиология, биохимия, 
спорт тиббиёти фанларининг қонуниятларини ҳисобга олиш билангина 
амалга оширилиши мумкин. 
Шуни эсда сақлаш лозимки, жисмоний тарбия назарияси ва усулияти 
фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги бир томонлама бўлмай, икки 
томонламадир. Жисмоний тарбия ҳақидаги фаннинг ривожланиши аралаш 
фанларга таъсир этмай қолиши мумкин эмас. Масалан, спорт назарияси ва 
амалиёти психологлар ва физиологларнинг болалар ва катта ёшдагилар 
организмининг потенциал имкониятлари деган тасаввурига айтарли 
тузатишлар киритилишига олиб келди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish