Маoлумотнома



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

Спорт йўналишидаги гимнастика. Спорт гимнастикасининг вазифаси 
юқори жисмоний тайёргарликка ва спорт маҳоратини ошириш мақсадида 


48 
қийин ҳаракатлар қилиш санъатини эгаллашдир. Спорт гимнастикасига 
эркин машқлар, перекладинадаги машқлар, брусpядаги, халқаларда, дастали 
кон (эркаклар учун) бревно ва ҳар хил баландликдаги брусpядаги (қизлар 
учун) ва сакраш машқлари киради. 
Бадий гимнастика – акробатика ва спорт гимнастикасидек спорт 
характерига эга. Вазифаси эса ўзининг махсус йўллари Билан ҳал этилади. 
Асосий машқлари мусиқа билан боғлиқдир. У ҳаракат координациясини, 
ҳаракат пластикасини ривожлантиради. Машқлар рақс характеридаги 
ҳаракатлар тарзида бажарилади. Машқ мазмунига барча машқлар киради.
Гимнастиканинг қўшимча турларига спорт гимнастикаси, ишлаб 
чиқариш гимнастикаси, даволаш гимнастикаси киритилган. 
Спорт гимнастикаси шуғулланаетган спортчига ўзи танлаган спорт 
турида ўз маҳоратини эгаллашга ёрдам беради. Спорт гимнастикаси 
машқлари умумий ва махсус тайёргарлик жараёнида қўлланилади. Ишлаб 
чиқариш гимнастикасининг асосий вазафаси ишчининг ишлаб чиқариш 
қобилиятини, меҳнат унумдорлигини оширишдир. Бу гимнастика ишчининг 
иш режимига киритилади. У халқ хўжалиги корхоналарида, муассасаларида 
физкулътура танаффуси ва ишдан аввал гимнастика паузаси тариқасида олиб 
борилади. 
Даволаш гимнастикаси саломатлик ва меҳнат қобилиятини тиклаш 
вазифасини ҳал қилади. Асосан, тана тузилиши камчиликлари, ҳаракат 
аппарати ишларини яхши йўлга қўйишда хизмат қилади. Дам олиш уйлари, 
санаториялар, касалхоналардаги даволаш кабинетларида амалга оширилади.
Спорт сўзи аввалига ўйин маъносида тушинилар эди, кейинчалик эса 
кўнгил очиш воситаси деб қарала бошланган. Чунки шуғулланувчилар фақат 
ўзаро куч синашиб мусобақалашар эдилар. Хатто XIX асрнинг охири ХХ 
асрнинг бошларигача партада юқори натижаларга эришиш ёки мусобақада 
ғолиб чиқиш, кўнгил очиш, дам олиш воситаси деб қаралиб келинди. Узоқ 
вақтгача таълим тарбия ишларида аҳамиятга эга бўлмаган ҳаёт учун кераксиз 
нарса деб баҳо берилди. (Лесгафт, 1909; Эббер, 1925; Гаулгоффер ва 
Штрейхер, 1930). Спорт кўп қиррали маънога эга бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг 
махсулидир. Жамиятда спорт билан шуғулланиш аҳамияти унинг жисмоний 
тарбия жараёни деб қабул қилинади. Спорт жамият маданиятининг асосий 
элементи сифатида спорт маҳоратини ошириш, ҳаракат санoатини эгаллаш, 
жисмоний сифатларини ривожлантириш орқали жисмоний тарбия жараёнида 
восита тарзида қўлланилмоқда. Жисмоний тарбияда ҳаракат қобилиятини 
ривожлантиришнинг имконияти чексиз эканлиги ҳозирги кунда сир эмас. 
Бунга далил ўрнатилаётган рекордлар, спорт натижаларидир. Спорт 
натижаси яхшилаш учун олиб борилаётган изланишлар, янги усулиятлар, 
воситалар, спорт тайёргарлиги мазмунини бойитмоқда. Бу эса кўплаб 
спортчи ва тренерларнинг жисмоний тарбия назарияси ва услубиётини янги 
илмий-амалий қонуниятлар билан бойитаётганлигидан далолат бермоқда. 


49 
Ҳозирги кунда спортга қўшни қардош мамлакатлар билан ўзаро 
дўстлик ва ҳамжиҳатлик ўрнатишдек, мусобақалар пайтида чин инсонийлик 
ҳислатларини чуқурроқ намоён этишни юзага чиқариш вазифаси юклатилган.
Турли ижтимоий шароитда спортнинг айрим хусусиятлари бир-бири 
билан бутунлай зид келади, деб қаралади. Бунга собиқ совет спортининг 
мақсади ва вазифаси ҳамда буржуа спортидаги профессионализмнинг 
мазмуни мисол бўла олади. Ривожланган мамлакатларда спорт билан кўпроқ 
ўқувчилар, талабалар, армия ва флот хизматчилари шуғулланадилар. Асосий 
сабаб спорт ҳарбий ва ҳаётий тайёргарликдаги муҳим омилдир. Бундан 
ташқари уларда спортнинг иқтисодий роли асосий ўринни эгалайди.
Спортдан улар дам олиш, одам организмининг формаси, функциясини 
ўзгартириш учун эмас, яшаш, моддий неoмат яратиш учун шуғулланадилар.
Спортнинг тарихий ривожланиши шунга олиб келдики, унинг айрим 
турлари халқаро обрў қозонди, ҳаётий-зарурий аҳамият касб этди, жисмоний 
тарбия учун асосий восита сифатида тан олинди. Буларга: енгил атлетика, 
оғир атлетика, классик кураш, бокс, сузиш, баскетбол, футбол, гандбол, 
теннис, велоспорт, волейбол, сувда тўп ўйини, спорт гимнгастикаси ва бошқа 
Осиё, Оврупа, Жаҳон чемпионатлари Олимпиада ўйинлари дастурига кирган 
ва бошқа спорт турлари мансубдир. 
Булардан ташқари бошқа турлар спортнинг миллий турлари деб 
аталиб (ҳаётий-амалий, ҳарбий амалий ва ҳ.к.) тарбия жараёнининг асосий 
воситаси тарзида фойдаланилмоқда. 
Туризм – режа асосида олдиндан мўлжалланган саёҳат, экскурсия, 
поход, тоғга чиқиш ва сайрлардан иборатки, бунда бирор неъмат яратилмай, 
жисмоний қобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам 
олишга йўналтирилган омил деб қаралади. Геологлар, гидрогеографларнинг 
саёҳатларидан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратишга 
мақсадида режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг 
хусусий томонларидан фойдаланилади.
Туристик саёҳатларда табиатнинг маълум тўсиқларидан ўтиш 
кишиларда ақлий, жисмоний, ахлоқий – эстетик ҳислатларни тарбиялайди. 
Уларга жамоага муносабат, қўрқмаслик, куч, чидамлилик сифатларини 
ривожлантиради. Саёҳатда тоғ, даланинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат 
қилиш шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм 
бошқа жисмоний тарбия омилларига нисбатан ҳаётий-амалий шароитда 
қўлланадиган жисмоний машқларга бой. Шунга кўра, улар ҳаётийлиги ва 
амалийлиги билан фарқланади. 
Жисмоний тарбия воситаси сифатида туризм қуйидаги асосий 
хусуситяларга эга: 
1. 
Ҳаётий-амалийлиги 
хусусияти. Мустақил 
фаолият, 
ташаббускорликни тарбиялайди. Раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни 
танлаш ва уни тўғри топиш, ҳаритани ўқий олишдек қатор малакаларни 
шакллантиради ва ривожлантиради. 


50 
2. Туризм жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар малакасини бараварига 
тарбиялайди, чунки унда ажратиб олинган мутахассисликка керак бўлган 
ҳислатлар ривожланмайди. 
3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият, ҳаётий 
аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш ва бошқа ҳаётий-
амалий машқлардан фойдаланилади. 
4. Туризм 
шуғулланувчига 
маълум 
даражадаги 
жисмоний 
тайёргарликка эга бўлиш талабини қўймайди. Шуниси билан у спортга 
ўхшайди.
5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга иқлим шароити 
(совуқ, иссиқ, шамол каби) ва маршрутининг релpефига қараб таъсир 
кўрсатади ва унинг таъсири турлича бўлиши мумкин. 
6. Туризмда куч синашиш, мусобақалашиш асосий ўринни эгаллайди. 
7. Туристик саёҳатлар катнашчилари ўзларининг ичларидан раҳбарни 
сайлаб оладилар. Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши 
бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзи ҳам қатнашчилари билан иштирок 
этади. У маълум қўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат 
маршрутини, қатнашчилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни 
кўриб чиқади ва амалий масаларни ҳал қилади. 
Саёҳат катнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга 19 ёшдан кичик 
бўлмаган мутахасис йўриқчи этиб тайинланади.
8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда 
туризм пайтида билиш керак бўлган барча форма ва усулиятлардан 
фойдаланилади, бу 
билан 
ҳаётий 
зарурий 
ҳаракат 
малакалари 
шакллантирилади. 
Машғулотда сузиш, тирмашиб чиқиш ва ҳоказолар, шунингдек, 
топография 
билан 
ишлаш, тўсиқлардан 
ошишларнинг 
ҳаммаси 
ўзлаштирилади. 
Туризмга жисмоний тарбия воситаси тарзида қаралади табиий 
тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб 
бориш тавсия этилади.
1960-90 йилларгача қатор муаллифлар (А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев, 
Б.А. Ашмарин ва бошқалар) тарбия жараёнида қўлланилган машқларни 
тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизимларидаги белгиларига кўра 
туркумладилар. Лекин тизимларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида 
қўлланиладиган машқларнинг такомиллашганларининг вужудга келиши, 
янги машқларнинг тарихан қабул қилинган машқлар таркибига сиғмай қола 
бошладилар. Чунки хусусиятларига қараб улар гимнастика, ўйинлар, спорт 
ёки туризм машқларидан деярли фарқ қилар эди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish