Маoлумотнома


 Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

2. Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун 25-30 минутгача 
(40 минутли дарсларда) вақт сарфланади ва ўқитувчи томонидан тузилган 
дарс сценарияси ёки унинг режа-конспектига киритилган жисмоний 
тарбиядан. Давлат тандарти дастуридаги шу синф учун режалаштирилган 
янги машқлар ўқтирилади, ёки аввалги синфларда ўзлаштирилган жисмоний 
машқлар, ҳаракат 
фаолиятлари 
таништирилади, ўзлаштирилади, 
мустаҳкамланиб такомиллаштирилади. Дарснинг асосий қисмини тузилиши 


158 
учун ягона «стандарт схема» мавжуд эмас. дарснинг бу қисми унинг 
мазмунига киритилган асосий жисмоний машқлар, уларни бажариш учун 
танланган усул ва усулиятлар, улардан фойдаланишни ташкиллаш 
шаклларини танлаш ва тузишдек таркибий қисмларни ўз ичига олади. Бундан 
ташқари жисмоний тарбиядан. Давлат таълим стандарти дастурининг 
бўлимлари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, кураш, спорт ўйинлари, 
ҳаракатли ўйинлар)ни ўқув материалини ўқитиш ўзининг услубий 
хусусиятлари билан дарснинг асосий қисмини турлича ташкиллаш талабини 
қўяди. Дарснинг асосий қисмининг талабларни ҳал қилиш ўқувчилар 
фаолиятини гуруҳли, индивидуал, фронтал, узлуксиз-улаб, айланиб юриб 
бажариш, крейстринг усулиятлари орқали мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг 
жисмоний тарбия жисмоний ривожланганлиги, тайёрланганлиги ва 
организмининг анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олишни 
тақазо этади. 
Дарснинг бу қисмида ўқитувчиларнинг ёрдамчилари физкулътура 
фаолларининг аҳамиятини эътироф этмай иложимиз йўқ. Улар ўқитувчи 
томонидан ҳафтанинг бошланишида инструктив машғулотлар учун 
тўпланадилар ва уларга дарснинг асосий қисмида алоҳида гуруҳларда 
йўриқчи вазифасини бажариш усулияти ўқитувчи томонидан ўргатилади. 
3. Жисмоний тарбия дарсининг якунлов қисми дарс учун ажратилган 
умумий вақтининг 3-5 минути сарфланади. Унда жисмоний сифатларни 
ривожлантириш учун турли хил ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар ва 
жисмоний машқлардан фойдаланилади. Дарснинг асосий қисмида кўтарилган 
эмоционал ҳолатни пасайтирувчи ва саф машқлар бажартирилади, дарс 
якунланади (ўқувчилар рағбатлантирилади, лозим бўлганларига танбеҳлар 
берилади, 5-6 нафаригажори баҳо қўйилади), уйга вазифа учун машқлар 
тушунтирилади ва дарс ўтказилган жой (спорт майдони, спорт зали ва 
бошқа)дан уюшган ҳолда кийиниш хонасига кузатиш ташкилланади. 
Бошланғич синфларда ўтказилган машғулотлардан сўнг ўқувчиларини, 
ўқитувчининг ўзи кийиниш хонасига кузатиб қўяди. 
Турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилган жисмоний тарбия 
дарсларининг тайёрлов, асосий ва якунлов қисмларини таққослаш 
натижалари таҳлили биринчидан, қонуний равишда уларни бир-биридан 
фарқланишини кўрсатди. Иккинчидан, жисмоний тарбия дарсларининг бир 
хил ёшдагилар чегарасида ўтказилган асосий қисмлари дарснинг турига 
боғлиқ. Учинчидан, дарснинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларини 
давомийлигини ўзгариши ўқувчиларни ёшига боғлиқ. Бошланғич синфларда 
дарснинг асосий қисмлари нисбатан бир хилда, яoни тайёрлов ва якунлов 
қисмларининг давомийлиги асосий қисмнинг давомийлигидан озгина 
фарқланади холос. Бошланғич синфларда болалар психологияси ва уларнинг 
физиологик хусусиятлари, жисмоний кучининг озлиги дарснинг асосий 
қисмида уларни организмини ва диққатини олдинда турган қийин ҳаракат 
фаолиятларини бажаришга тайёрлаш учун кўп вақт сарфлашни талаб қилади. 


159 
Бундан ташқари тайёрлов машқларини тушунтириш ва кўрсатиш катта 
ёшдагиларга нисбатан секин олиб борилиши дарсни қисмларида ўқитувчи 
томонидан кўп вақт сарфлашни тақазо этади. Кичик ёшдагиларда якунлов 
қисмини асосий қисм ҳисобидан узунроқ бўлишининг, сабаби навбатдаги 
дарсга ўтишга олдиндан тайёрланиш лозимлигидан келиб чиқади ва шу 
билан асосланади. Ўрта ва юқори синфга ўтган сари дарснинг тайёрлов ва 
якунлов қисмлари учун сарфланган вақт қонуний равишда камайиб боради. 
Чунки ўқувчиларда турли хилдаги саф ва тайёрлов машқларини аниқ 
бажариш малакаси юқори бўлади. Тушунтириш ва кўрсатиш учун кам вақт 
сарфланади, асосий қисмида ўқувчилар томонидан катта ҳажмдаги юклама 
билан жисмоний машқларни бажариш учун талаб вужудга келади, шунга 
кўра тайёрлов асосий якунлов қисмларининг турли хил ёшдаги ўқувчилар 
билан ўтказилиши турлича ва ўзларининг хусусиятлари билан фарқланади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish