Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet545/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   541   542   543   544   545   546   547   548   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.Абдулқосимов А., Абдурахмонова Ю. Воҳа ландшафтларини муҳофаза қилишнинг 
геоэкалогик муаммолари. СамДУ илмий тўплами.-Самарқанд, 2004.-16-23 б. 
2.Акрамов З.М. География сельского хозайства Самаркандской и Бухарской областей. - 
Тошкент, 1961. - 361с. 
3.Алёкин О.А. Гидрохимия. - Л., 1952. – 162 с. 
4.Алибеков Л.А., Аббосов С.Б. Экологическая ситуация в средней части бассейна 
р.Зарафшан. Ўзбекистон география жамият ахбороти, 24-жилд. -Ташкент, 2000. -35-38 б. 
5.Баратов П.Б. Природные ресурсы Зарафшонкой долиныи их исползоване. Ташкент, 
1977,-145с. 
6.Ичимлик суви: гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш. ЎзДСТ 950:2000. 
Тошкент – 2000, - 45 б. 
7.Ҳикматов Ф., Юнусов Ф., Рахмонов К. Гидрологик башорат. –Тошкент, 2013,-142 б. 


840 
8.Назаров М.З. Муҳандислик геологияси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш . – Тошкент , 
1994,- 203 б. 
9.Раҳматуллаев А., Баратов Ҳ., Икромова М. Самарқанд вилояти тоғ ва тоғ олди 
ҳудудларида ичимлик сувларнинг тарқалиши ва сифати. Ўзбекистонда атроф–муҳитни 
муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари. Республика илмий–амалий конфиренсия 
материаллари. Самарқанд-2014,-147-148 б. 
10.Решеткина Н.М. Перспективы использованя грунтовых вод долины р. Зарафшан. 
”Вапросы сельского хозайства Зарафшонского бассейна”. Ташкент, 1957. 
11.Фозилов А.С.,Жўраев Ж.С.,Турсунов А.Н.. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда 
сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. Инновационное развитие науки и образования. 
Международная научно-практическая конференция. Павлодар. Казахстан. 30 июня 2020 г. 
16-20-ст. 
 
НАМАНГАНЛИК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА УЛАРНИНГ 
ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ 
(ХХ аср бошлари мисолида) 
Худаяров И.И. 
Наманган давлат университети ўқитувчиси 
ХХ аср инсоният тарихида янги, юқори тараққиёт босқичини ташкил этди. Аср 
давомида кескин ижтимоий-сиёсий ҳодисалар, маьрифий янгиликлар рўй берди. Шу билан 
бирга, Россиянинг Туркистон халқларига ўтказаётган мустамлакачилик зулми янада кучайди. 
Истилочилар маҳаллий аҳолини эзиш, юртни талаш учун турлича усул ва воситаларни 
қўлладилар. Моддий бойликларни талон-тарож қилиш, халқнинг бор-будини тортиб 
олишдан ташқари, миллий маданият ва аньаналарни топташ, йўқ қилиш, қадимий удумлар ва 
урф-одатларга заҳмат етказиш, халқни тарихий илдизларидан узиб қўйишга уриниш каби 
қабиҳлик йўлидан бордилар, шулар орқали халқ маьнавиятини заифлаштиришга, қудратини 
йўқотишга ҳаракат қилдилар. 
Аҳоли турмуш даражасининг тушиб бориши, шариат меьёрларининг бузилиши, 
миллий ва диний қадриятларнинг оёқ ости қилиниши, жиноятлар сонининг ортиб бориши, 
маҳаллий аҳолининг мавжуд тузумга нисбатан нафратини янада оширар эди. Шу боис турли 
ижтимоий табақалар мустамлака зулмидан халос бўлишнинг ҳар хил йўлларини излардилар. 
Хусусан, халқ орасидаги зиёлилар маьрифат ва маданият соҳасидаги фаолиятлари, 
оммабоп мақолалари, даьваткор шеьрлари билан қарамликдан қутулиш ва истиқлолга 
эришиш йўли илму маьрифатда эканлигини авлодлар қалбига жо қилишга уриндилар. 
Жадидларнинг фаолияти кўп жабҳали ва кўламли бўлиб, маориф соҳасида улар янги мактаб 
ғоясини назарий жиҳатдан асослаб, амалда қўлладилар, ўзлари дарсликлар яратдилар, 
муаллимлик қилдилар, маданият соҳасида кутубхоналар ва қироатхоналар очилди, театрлар 
ташкил этилди, тараққийпарварлар томонидан драмалар ёзилиб, саҳналарда намойиш 
этилди, ўлкада матбаачилик бошланди, газета ва журналлар, китоблар чоп этилди, бадиий 
ижодда – жадид адабиёти юзага келди, миллий уйғониш адабиёти ривожланди ва адабиётда 
миллий истиқлол ғоялари куйланди, ижтимоий-сиёсий ҳаётда – юртнинг, миллатнинг 
келажаги, мустақиллиги учун фидойилик билан кураш олиб борилди. Умуман, биз фикр 
юритаётган даврда янги йўналишдаги таьлим тизими, маданият, публицистика, адабиёт, 
театр саньатининг пайдо бўлиши, миллий тафаккур тараққиёти, миллий истиқлол 
ғояларининг камол топиши жадидлар номи билан боғлиқ эди. Улар кўп қиррали 
фаолиятларини бир бири билан ўзаро уйғун ҳолда олиб бордилар. 
Жадидчилик ҳаракатининг фаолларидан бири, ёзувчи ва олим Мўминжон 
Муҳаммаджон ўғли (Тошқин – 1883-1965) 1926 йилда нашр эттирган “Турмуш уринишлари” 


841 
китобида наманганлик бир қанча жадид – маьрифатпарварларнинг номларини тилга 
олади...”248.
Юқоридаги манбада номлари зикр этилган наманганлик тараққийпарвар зиёлилар 
қаторида Исьҳоқхон Ибрат, Носирхонтўра, Лутфулла Олимий кабилар маьрифатпарварлик 
ҳаракатининг йирик вакиллари эдилар.
Фарғонанинг пешқадам тараққийпарварларидан бири бўлган Исьҳоқхон Ибрат 1883-
1885-йилларда Қўқоннинг Тунқатор мадрасасида таьлим олиб юрган пайтларида 
“Таржумон” газетаси билан мунтазам равишда танишиб борган. Адабиётчи олим 
У.Долимовнинг берган маьлумотларига кўра, Ибрат томонидан ташкил этилган “Исьҳоқия” 
кутубхонасида “Таржумон” газетасининг ҳатто 1884йилги бойламлари ҳам бўлган249. 
1895 йилда Тўрақўрғонга қайтиб келган Исьҳоқхон Ибрат, Европа ва Осиёнинг илғор 
шаҳарларида кўрган янгиликлари, маданияти ва илм-фан ютуқларидан халқни баҳраманд 
бўлиши истагида ҳаракат бошлади.
Ибрат миллат истиқболини илмли, маьрифатли кишиларнинг кўпайишида деб билди ва 
шу боисдан таьлим усули яроқсиз бўлган эски мактабларни тугатиш, уларнинг ўрнида давр 
талабларига жавоб бера оладиган, замонавий илмларни ўргатувчи усули савтия 
мактабларини очиш кераклигини таькидлаб, 1907-йилда чоп этилган “Туркистон 
вилоятининг газети” 72-сонида шундай ёзди: “Агар виждон, инсоф ила муҳокама қилсак, 
таваққуфсиз ва тараддудсиз эски мактабларимизни асосларидан йиқиб, жойларига тартиб ва 
интизом билган янги усул домлаларнинг ҳимоясида бўлган мактаблар вазҳ этмаки 
лозимдур”250. Маьрифатпарварнинг мазкур фикрига қарши бўлганларга яна шундай жавоб 
беради: “Мактаб бўлмаса, бу оламда маданият жорий бўлмайди… Дунё иши учун илм керак 
илм”251. 
Шунингдек, олим ўзининг “Мезон уз-замон” асарида эски усул мактабининг 
самарасизлигини таькидлаб ўз ҳаётидан мисол келтиради: “…Аввалги вақтдаги маҳалла 
мактабида 5-йилда 3 адад муаллимда ўқуб, охири саводим чиқмай, кейин қизлар мактабида, 
ўз уйимизда волидаи марҳумамдан ўқуб савод чиқардим. Икки сана қиблагоҳимдан ҳуснихат 
машқ этдим. Боқинг, маҳалла мактабида усули қадимда етти-йил умрни зойиь этуб, ўқув-
ёзувни билгон эдум”252. 
1907 йилда у ўзининг ҳовлисида, қишлоқ болалари учун бепул “усули савтия” 
мактабини очиб, кенг ва ёруғ хонани мактаб учун ажратди. У ерга ўз ҳисобидан янги ўқув 
анжомлари – парта, стол-стул, китоблар, дарсликлар, дафтар, доска, глобус олиб келади253. 
Ўқитиш ишларини ўзи тузган дастур бўйича бир ҳафталик дарс жадвали асосида зиёли 
педагоглар ёрдамида амалга оширди. 
Мактабга керакли дарсликларни ўзи яратди. Жумладан, Ибрат “Саньати Ибрат қалами 
Мирражаб Бандий” (1908) китобини савод чиқаришга ва хусниҳат намуналарини ўрганишга 
бағишлади254. 
Исьҳоқхон тўра Ибрат ўз замондошларига нафақат тарихий, илмий, бадиий асарлари 
орқали, балки матбуотда чоп этилган мақолалари билан ҳам руҳий таьсир ўтказа олган. 
Исьҳоқхон Жунайдуллахонхўжа ўғли Ибрат ўзининг мақолаларида тўйлардаги 
исрофгарчиликлар, ортиқча сарф-сурфлар, ёшларнинг илм олишдан кўра кўпкари, яьни улоқ 
чопишга бўлган ишқибозликлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиради. У ўзининг 
“Туркистон вилоятининг газети”даги мақолаларининг бирида бу хусусидаги фикрларини 
қуйидагича баён қилади: “...Ҳоло ҳам биз қадимги, эски андишада мозорларга сиғиниб, ўз 
динимизга ҳаракат қилмай, оқча топсак, хоҳиш улоқ, тўйларга ўн минг сарфи беҳуда, исроф 
248 Халилбеков А. Наманган жадидлари // Наманган ҳақиқати. – 1997. – №. 96. – Б. 2-3. 
249 Долимов Улуғбек. Исҳоқхон Ибрат.-Т.: Шарқ, 1994. – Б.11. 
250 https://ziyouz.uz/matbuot/jadid-matbuoti/ishoqxon-ibrat-eski-maktablar-xususida-1907  
251 Халилбеков А. Наманган адабий гулшани. – Наманган, 2007. – Б. 193. 
252 Исҳоқхон тўра Ибрат. Танланган асарлар. – Т., 2005. – Б. 114. 
253 Файзуллаев Т., Носиров Қ. Выдающийся учёный, поэт, педагог // Наманганлик маърифатпарварлар. – 
Наманган, 2018. – Б. 101. 
254 Халилбеков А. Наманган адабий гулшани. – Наманган, 2007. – Б. 192-193. 


842 
деган уламо йўқ. Ўлганга беш минг сарф-исроф учун қайси уламо буларга фатво берган, 
ҳалол деб. Ҳалол деса, бундан зарур ҳалоллар бор. Улар қолубдур. Ҳеч кимда халқға насиҳат 
йўқ, бўлса ҳам қулоқға олмайлар...”. 
Бу мавзудаги фикрларини ривожлантириб, халқни ҳар-хил иллатлардан сақловчи куч-
илм олиш эканлигини кўрсатади. У шундай деб ёзади: “...Бу афьоли бадларни, бу мараз 
дардни доруси илмдур. ... Илмсиз киши асоссиз девор деган. Асоссиз девор ғоятда бееьтибор 
бўлур. Илм ўқунг, ўқутунг, ахлоқи фунун замонага даркорлик илмлар зарур, агар сиз шул 
замонда турмак бўлсангиз...”255. Ибрат ушбу фикрлари билан замона ёшларини ўз даври 
дунёвий билимларидан ҳам тўлиқ хабардор бўлишга ундайди. 
Наманганнинг 
машҳур 
тараққийпарвар 
жадидларидан 
бири 
Носирхонтўра 
Камолхонтўраев 1873 йил Косон қишлоғида зиёли оилада таваллуд топади. Унинг отаси 
Саид Камолхонтўра Наманганнинг энг кўзга кўринган мударрисларидан бири бўлган256. 
Саид Носирхонтўранинг илғор фикрли киши бўлиб етишишида оиладаги маьнавий 
муҳитнинг таьсири катта бўлди. Носирхонтўра мадрасадаги ўқишини тамомлагач, чет 
мамлакатларга таҳсил олиш учун чиқиб кетади. Бағдод, Деҳли, Ҳижоз ва Кобул шаҳарларида 
таҳсил кўрди, ислом асосларини янада чуқурроқ ўрганиб, 1912 йил яна ўз Ватанига қайтиб 
келади. 
Носирхонтўра йирик уламо, маьрифатпарвар зиёли, истиқлол учун толмас курашчи 
эди. У кўп қиррали олим бўлиб, адиб а публицист сифатида ҳам фаолият кўрсатган. 
Жумладан, 15 бўлимдан иборат “Тарихи Туркистон”, “Оренбург мактублари” каби 
асарларни яратган257. “Носирхонтўра 1917 йил Наманган шаҳрида “Шўройи ислом” 
ташкилотига 
асос 
солган 
ва 
раҳбари 
бўлган. 
...Наманган 
шаҳрида 
тез-тез 
мухториятчиларнинг оммавий митинги ва намойишларини ўтказиб, ўз кучини кўк байроқлар 
билан намойиш этиб турган. Кейинча Совет ҳокимиятига қарши фаол иштирок этади”258.
Носирхонтўра Қўқонда чақирилган ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда съездида 
сайланган Миллий Мажлисга аъзо ва ҳукумат маориф нозири лавозимларига сайланади259. 
Ушбу лавозимда ишлаш жараёнида аҳоли орасида маданий-маърифий ишларни яхши 
йўлга қўйишга имкон қадар ҳаракат қилди. Мухторият ағдарилгач, Носирхонтўра ўзининг 
миллий-озодлик ғоясидан воз кечмаган ҳолда яширин фаолият кўрсатишга ўтди. Миллий 
озодлик учун жанговар кураш олиб борган Фарғона истиқлолчиларининг ғоявий 
раҳнамосига айланди. У махфий равишда Омон Полвон, Муҳиддинбек, Жонибек қози ва 
Раҳмонқул қўрбошиларнинг фаолиятларини марказлаштириш ҳаракатида бўлди. 
Носирхонтўра “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг Наманган филиалига аъзо бўлиб, бу 
ташкилотнинг ячейкасини Косонсой шаҳрида ташкил қилади. Шермуҳаммадбек 
Носирхонтўрани ўзига пир деб эълон қилган ва ушбу марказдан доимо Фарғонадаги совет 
қўшинларининг аҳволи тўғрисида маълумотлар олиб турган. 
Лекин унинг бу фаолияти узоққа чўзилмади. 1919 йил болшевиклар уни Туркистон 
Мухториятининг Маориф Нозири бўлганлиги учун қамоққа олдилар.
1920 йили Совет ҳокимиятидан афв олган Носирхонтўра, шу даврдан бошлаб яширин 
равишда Косон қишлоғи ва Наманган шаҳрида яшаган. Шу вақтдан бошлаб Совет 
ҳокимиятига қарши норасмий, лекин яширин кураш олиб борган, Наманганда “Маҳкамаи 
Шариа” диний бошқармасини ташкил этган ва унинг раиси лавозимида 1923-йилгача 
фаолият кўрсатган. Бу диний бошқарманинг орқасида аслида “Миллий иттиҳод” яширинган 
бўлиб унинг раҳбари Носирхонтўра бўлган. 
1920 йилдан 1923 йил давомидан Носирхон тўра босмачиликни ғоявий жиҳатдан 
қўллаб-қувватлаш, бир вақтнинг ўзида бошқа шаҳарлардан, масалан, Қўқондан Тўрахон 
255 https://ziyouz.uz/matbuot/jadid-matbuoti/ishoqxon-ibrat-1914  
256 Ҳошимов С. Қатағон домига тортилган мухториятчилар // “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда” 
мавзусидаги халфаро илмий конференсия материаллари. – Фарғона, 2019. – Б. 313.
257 Халилбеков А. Наманган адабий гулшани. – Наманган, 2007. – Б. 175. 
258 Ёқубов И. Миллий уйғониш даври ўзбек насри. – Т.: Fan va texnologiya, 2012. – Б. 77. 
259 Қосимов Б. Милий уйғониш. – Т.: Маънавият, 2002. – Б. 293.


843 
Маҳсум, Тўра Шайх Исломов, Миён Қудрат, Муса Набиев ва бошқалар билан алоқа 
ўрнатган. “Миллий иттиҳод” ташкилотига прогрессив миллий ёшлар кира бошлаган. Мазкур 
даврда Носирхонтўра қамоққа олинади260. 
1924 йил қамоқдан қайтиб келгач, кўп ўтмай уни Советларга қарши фаолияти учун яна 
турмага ташлайдилар ва Оренбургга 5 йилга сургун қиладилар. 
1938 йил июл ойининг бошларида уни Советларга қарши фаолияти учун яна ҳибсга 
оладилар. Шу йилнинг 3-сентябрида маьорифчи, диний олим, тарихчи, сиёсатчи, 
миллатпарвар сиймо Саид Носирхонтўра Андижон турмасида вафот этди261. 
Лутфулла Олимий 1893 йилда Наманганда таваллуд топган. У ўз даврининг йирик 
маърифатпарварларидан бири эди. Наманган мадрасаларининг бирида таҳсил кўргач, 1916 
йилда Уфага бориб, Мадрасаи Олияда ўқиган. 1917 йил Февраль воқеаларидан кейин юртига 
қайтиб, Наманганда ташкил этилган «Намуна» мактабида 1918-1923 йилларда ўқитувчи, 
шаҳар халқ маьориф бўлими, маданий оқартув муассаси мудири, 1924 йилда шаҳар ижроия 
қўмитасида котиб бўлиб ишлаган. Шунингдек, 1921-1923 йилларда «Нашри маориф» 
жамияти вилоят бўлимининг котиби. Сўнг Қўқонга кўчиб бориб, 1930 йилга қадар 
«Фарғона» («Янги Фарғона») газетасида муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир лавозимларида 
хизмат қилган. 1930 йилда «Миллий иттиқод» ташкилотининг аъзоси сифатида қамоққа 
олинган. 1937 ва 1949 йилларда 3-маротаба қатағон этилган. Қамоқдан қайтгач, хўжалик 
ишларида хизмат қилган. «Нодира» (1923), «Қизил адабиётнинг ҳозирги аҳволи» (1924), 
«Унутилмас шоир» (Сўфизода ҳақида, 1925) каби мақолалари бор. Олимийнинг айни шу 
даврда миллат ғами, ватан қисматини ошкора акс эттирувчи публицистик мақолалар пайдо 
бўлди. Лутфулла Олимий бир мақоласида Туркистонга кўчиб келган “қўноқлар”нинг энг 
яхши ерларни эгаллаб олганликлари истилочилар сифатида бемалол хўжайинлик 
қилаётганликлари ҳақида сўз юритиб, шундай ёзади: “Ундай қўноқлар бу ерда жуда кўп, энг 
унумли тупроқларни эгаллаб олиб, бемалол, баҳузур яшайдурлар. Яшаш чинакам 
шуларники. Жафокаш маҳаллий халқ эса ўз ерида бегонадир”262. 
Хулоса қилиб шуни қайд этиш мумкинки, халқпарвар маърифатпарварлар элнинг 
дардини, орзу-умидларини, эркинлик ғояларини куйладилар. Миллатпарвар, тараққийпарвар 
ижодий кучлардан иборат зиёлилар етакчилик қилган чинакам маънодаги бу янги маданий-
маърифий муҳит халқда миллий онгни ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Исьҳоқхон Ибрат, Носирхонтўра, Лутфулла Олимий каби илғор зиёлилар уни ХХ аср 
маьрифатпарварлиги билан боғладилар, бошқа зиёлилар билар бир сафда туриб, ўзбек 
маьрифатпарварличилигини юқори поғонага кўтардилар ва бунинг натижаси ўлароқ, ХХ аср 
бошлари ижтимоий-сиёсий, адабий ҳаётида янги руҳ, янги қарашлар, миллий уйғониш ва 
истиқлол ғоялари баралла янгради. 
Фикр юритилаётган даврда миллий уйғониш ва миллий истиқлол ҳаракати бўлган 
жадидчилик мустамлакачиларни ташвишга солди. Улар бу ҳаракатга барҳам бериш учун 
қатьий чораларни кўришни режалаштирди. Жадидчиликка қарши курашда миллатнинг 
руҳиятини синдириш, унинг ўзлигини танишга йўл қўймаслик, халқни маьнавий 
раҳнамоларидан ажратиш усулидан фойдаланилди. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   541   542   543   544   545   546   547   548   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish