Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Аннотация:
Ушбу мақола мустақиллик йилларида бола ҳуқуқларини таъминлашда 
борасида амалга оширилган ишлар ҳамда қабул қилинган Қонун ва қарорларга шарҳ берилиб, 
ислоҳотларнинг мазмун моҳияти атрофлича ёритилган. 
Annotation:
 The article examines the work done over the years of independence to ensure the 
rights of the child, as well as the adopted laws and decisions, describes in detail the essence of the 
reforms. 
Аннотация:
В статье рассматривается проделанная загоды независимости работа 
пообеспечению прав ребенка, а также принятые законы и решения, подробно описывается 
суть проведенных реформ. 
Калит сўзлар:
бола хуқуқи, васийлик ҳуқуқи, бола ҳуқуқларининг кафолатлари, 
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни 
камайтиришга кўмаклашиш. 


589 
Keywords:
 child rights, guardianship rights, guarantees of child rights, social protection of 
children and assistance in reducing juvenile delinquency 
Ключевые слова:
права ребенка, права опеки, гарантии и прав ребенка, социальная 
защита детей и содействии е снижению преступности средине совершеннолетних. 
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган, Сенат 
томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари 
тўғрисида”ги Қонун 32 моддадан иборат бўлиб, маънавий баркамол ва жисмоний соғлом 
авлодни тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, жисмоний имкониятлари чекланган 
болалар, нотинч оилалар болалари ёки ота-оналари қаровисиз қолган болаларнинг тўлиқ 
ижтимоий мослашувини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган тоифадаги болалар тўғрисида 
ғамхўрлик қилиш зарурлигини жамиятнинг маънавий-ахлоқий асослари ва негизини 
мустаҳкамлашнинг мажбурий шарти сифатида жамоатчилик онгига сингдиришни ҳамда шу 
вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2004 йил 7 сентябрдаги 419-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 
ҳузурида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳам ташкил этилган. 
Қонуннинг 4-моддаси “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати” деб 
номланади. Ушбу модда асосан боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, боланинг 
камситилишига йўл қўймаслик, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, 
ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлашга эътибор қаратилган.
Болаларда ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик туйғуларини 
тарбиялаш, Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари 
ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таништириш билан бир қаторда боланинг шахсини, 
унинг илмий, техникавий ва бадиий ижодкорлигини ривожлантириш ва уларнинг 
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим саналади.
Болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда бола ҳуқуқларини 
таъминлаш мақсадида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида 
ҳамкорлик қилиш ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи 
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳозирги кундаги долзарб 
вазифалардан саналади. Болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида 
ҳуқуқбузарликларни 
камайтиришга 
кўмаклашиш 
давлат 
сиёсатининг 
устивор 
йўналишларидан биридир.
Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, улар билан бирга 
яшаш ва уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, унинг манфаатларига зид 
бўлган ҳоллар бундан мустасно. Боланинг ота-онаси бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан 
маҳрум қилинганда ҳамда бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг 
оилада яшаш ҳамда тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан 
таъминланади. Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа 
қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг 
ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота ва онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига 
таъсир 
қилмайди. 
Отава 
она 
турлидавлатлардаяшагантақдирдаҳам 
бола 
улар 
биланкўришишҳуқуқигаэга. Экстремал вазиятларга (ушлаб туриш, ҳибсга олиш, қамоққа 
олиш, даволаш муассасасида бўлиш ва бошқа ҳолларда) тушиб қолган бола ўз ота-онаси ва 
бошқа қариндошлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўришиш ҳуқуқига 
эгадирлар. 
27-моддага асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишга 
бўлган ҳуқуқи кафолатлари таъминланади. Ушбу моддага асосан Ўзбекистон Республикаси 
президенти томонидан қуйидаги Қарор ва Фармонлар қабул қилинди. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сонли «Болали оилаларни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги Фармони ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 437-сонли 


590 
«Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 
августдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган «Биринчи синф ўқувчиларини ўқув 
қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартиби», «Кам таъминланган оилаларнинг 
бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартиби» ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли 
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-
қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2013 йил 15 февралдаги 44-сонли «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва 
моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 
қарори қабул қилинди. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish