20
ҳам фаол иштирок этади. Таълим жараёнида ўқувчи шахсига билим беришда назарий
билимларни амалиёт билан турмуш тажрибалари билан боғлаб олиб бориш таълимнинг етакчи
қоидаси ҳисобланади. Таълимдаги онглилик ва фаоллик, ўқувчидаги кўтаринки кайфият,
мустақил фикрлашга олиб келади. Билимларни онгли ва фаол ўзлаштириш таълим жараёнининг
психологик томонларида ўз ифодасини топади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган бир пайтда
шахснинг мустақил фикр юритиши, дунёқарашини кенгайишини талаб қилади. Таълим
жараёни, унинг мазмуни унда кўтарилган ҳаётий масалалар шахс яъни ёшлар тарбиясида
ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли таълим шахснин шакллантиришнинг асосий манбаидир.
Ҳар бир шахс характерида оиласи атрофидагилари, дўстлари, замон, давр, давлат тузуми
ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий таъсири бўлиб, бу таъсирлар унинг дунёқараши,
тафаккурида ўз аксини топади. Ўқувчи шахсига тегишли ва монанд бўлган фазилатлардан
муҳими шуки, у ички ва ташқи, ижтимоий таъсирларни ўз онгги ва идроки билан қабул
қилиниб, сўнгра шу таъсирлар субъекти сифатида фаолият кўрсатади.
Ўқувчи шахсининг ижтимоий хулқига сиёсий мафкуравий, иқтисодий, маънавий, ахлоқий
ва бошқа ташқи кучлар ижтимоий муносабатлар таъсир қилади. Ўқувчи шахсидаги мавжуд
турли ғоялар, фикрлар, дунёқарашлар, мафкуравий муносабатлар тизими таъсирида
шаклланади ва улар бевосита оила, мактабгача таълим муассасаси, мактаб ва бошқа тарбия
муассасалари орқали онгга сингдирилади. Шу билан бирга шахсга жамиятнинг таъсири энг
авволо унинг маънавий тасаввурларида, дунёқарашида акс этади. Мафкуравий онгнинг
мазмуни ва соғлом эътиқод ижтимоий муҳит ва унда ўрнашиб қолган мезонлар асосида
шаклланади. Психологик нуқтаи-назардан қаралганда, жамиятимиз аъзоларининг онггида
шакланаётган миллий истиқлол ғояларининг генезиси ижтимоий психологик ҳолатларни ўз
ичига олади.
Ўқувчи шахси жамиятда турли таъсирлар наитижасида яшар экан, у ўзидаги қизиқишлар,
шахсий манфаат ва эътиқодига мос нарсаларга ишонади. Шундай экан, шахсга дастлабки
таъсир қилиш, бу унинг ўзига бўлган ишончини оширишга кўмаклашишдир. Бу жараёнга
таълимни таъсири катта аҳамиятга эгадир. Инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва
ҳаёт фаолияти жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёни унинг ижтимоийлашувидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқувчи шахсига таълим жараёнида таъсир этишда
қуйидаги компонентларнинг ўрни катта ва беқиёс эканлигини эътироф этиш зарур. Улар
қуйидагилар:
-оила ва маҳалланинг ўрни
-таълим масканларининг ўрни
-меҳнат жамоаларининг ўрни
Оила ва шахслараро муносабатларнинг ўрни.
Зеро юқоридаги ҳолатлар ўқувчи шахси шаклланишида етакчи ва биринчи галдаги асосий
воситалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: