2.3.3-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ЯИМда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларининг улуши, %
Йиллар
Минтақалар
2005
2010
2011
2012
2014
2015
2016
Республика бўйича
38,2
52,5
54,0
54,6
56,1
56,5
56,9
Қорақалпоғистон Р.
45,1
63,6
66,0
66,4
64,5
64,6
57,0
Андижон
35,8
54,7
56,3
57,4
59,4
61,4
66,0
Бухоро
40,7
64,1
65,7
65,7
67,0
67,5
67,9
Жиззах
58,4
77,3
79,8
79,9
79,9
80,1
80,3
Қашқадарё
34,9
55,0
56,2
52,4
51,5
51,6
51,7
Навоий
18,5
34,4
35,6
36,9
36,9
37,1
37,6
Наманган
45,2
76,0
78,7
79,0
79,7
80,2
80,3
Самарқанд
49,9
73,6
76,2
76,3
77,4
77,9
78,0
Сурхондарё
42,8
71,7
73,8
74,2
74,5
75,2
75,3
Сирдарё
59,8
77,4
79,8
80,0
67,7
68,5
68,7
Тошкент
32,3
54,7
57,2
56,7
56,2
56,7
57,1
Фарғона
40,8
59,5
61,2
61,8
62,1
63,2
63,4
Хоразм
47,1
71,8
74,1
73,8
73,9
74,1
74,2
Тошкент ш.
46,4
49,9
53,1
53,6
55,9
57,0
58,9
М а н б а
: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
II bob
. ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК...
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
бизнес субъектлари томонидан 75 % ва ундан ортиқ ялпи
ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилган (2.3.3-жадвал).
шу билан бирга, навоий вилоятида хусусий тадбиркор-
лик субъектларининг ЯҲМдаги улуши камлигича сақланиб
қолмоқда (37,6 %). Бу вилоятда бошқа ҳудудларга нисбатан
аҳоли сони камлиги ва саноат соҳалари ривожланганлиги билан
тавсифланади.
Умуман, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаоли-
ятининг асосий кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатдики,
республикамизда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик
субъектларининг улуши умумий рўйхатга олинганлардаги
салмоғи нисбатан ўсиб бормоқда. Мисол тариқасида, 2016
йилда умумий рўйхатга олинган корхоналардан 91,6 % фаолият
юритган, ваҳоланки 2003 йилда бу кўрсаткич 81,6 %га тенг эди.
Республикада 2016 йилда ҳар 1000 кишига фаолият юритаётган
кичик бизнес корхоналарининг сони 13,8 тани ташкил этган. шу
билан бирга рўйхатдан ўтказиш ва ундан кейин фаолият юрит-
маётган корхоналар сони ҳали ҳам кўплиги бу йўналишларда
муаммолар ва ечилмаган масалалар борлигини кўрсатади.
шундай қилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
ривожланишининг минтақавий жиҳатларини таҳлил қилиш
қуйидаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини
кўрсатади:
•
минтақалар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
лик ривожланиши даражаси ўртасидаги тафовутларни
қисқартириш;
•
минтақалар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналарини ривожлантириш эвазига аҳоли даромад-
лари ўртасидаги тафовутларни қисқартириш ва уларга
барҳам беришга кўмаклашиш;
•
минтақаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка
хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмасини жадал ри-
вожлантириш;
•
минтақаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳасида фаолият юритаётган кишиларнинг малакасини
ошириш ва бошқалар.
Ушбу муаммоларни ижобий ҳал этиш учун қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
•
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланти-
ришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш;
•
иқтисодий жиҳатдан нисбатан паст ривожланган қишлоқ
аҳоли пунктларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
учун солиқ ва бошқа имтиёзларни жорий этиш;
•
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида
экспортдаги улушини ошириш мақсадида, улар томо-
нидан ишлаб чиқарилган товарларни ташқи бозорларда
фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш чораларини
кўриш;
•
бозор инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудларда йи-
рик шаҳарларда фаолият юритувчи бозор инфратузил-
маси субъектларининг филиалларини ташкил этишни
рағбатлантириш;
•
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида фаолият
кўрсатаётган ходимлар малакасини ошириш мақсадида,
бизнес-мактаблар, касбий маҳорат тренинглар тармоғини
кенгайтириш, шунингдек, ривожланган давлатлар тадбир-
корлари билан online алоқаларни йўлга қўйиш;
•
кичик корхоналарнинг хомашё, асбоб-ускуна, техноло-
гиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва
ҳоказо.
II bob
. ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК...
0
Do'stlaringiz bilan baham: |