Манбаи сифатида қарай бошлаганди. Чунки илк европаликларни олқишлаб кутиб олган Америка кимсасиз чўлга сира ўхшамасди



Download 56,73 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi56,73 Kb.
#189909
  1   2   3
Bog'liq
AMERIKA


IVБЎЛИМ
ЯНГИДАВРДААМЕРИКАМАМЛАКАТЛАРИ
XVIIБОБ. XVII–XVIIIАСРЛАРДАШИМОЛИЙАМЕРИКА
Америкадагидастлабкимустамлакалар
Ғарбий Европа мамлакатлари Янги дунёга аллақачон бойликлар
манбаи сифатида қарай бошлаганди. Чунки илк европаликларни олқишлаб кутиб олган Америка кимсасиз чўлга сира ўхшамасди. Ҳозир ҳисоблашларича, ўша пайтларда Ернинг Ғарбий Ярим куррасида худди Ғарбий Европада бўлгани каби, 40 миллионга яқин одам истиқомат қилган. Ҳозирги Америка Қўшма Штатларининг ерлари европаликлар томонидан мустамлакалаштирилган пайтда америкаликларнинг сони ҳар хил ҳисобларга кўра 2 миллиондан 18 миллионгача деб кўрсатилмоқда. Европаликлар билан бўлган беҳисоб жанглар ва 1600 йилги очарчилик, даҳшатли чечак эпиде-мияси аҳолининг кўпчилигини қириб юборди.
Европаликлар ХVIII аср бошларида Шимолий Америкада мус-тамлакалар ташкил қилдилар. Натижада, Европа цивилизацияси Атлантик океанининг ғарбий соҳилларига ҳам тарқала бошлади.
Христофор Колумб Кариб денгизи соҳилига қадам босганидан атиги беш йил ўтгач, яъни 1497 йили венециялик денгизчи Жон Кэбот Британия қиролининг топшириғига биноан Ньюфаунлендга келди. Кэботнинг бу саёҳати умуман катта аҳамият касб этмаса-да, кейинчалик Британиянинг Шимолий Америка ерларига даъвогар-лик қилиши учун асос бўлди.
Христофор Колумб кашфиётлари натижасида асос солинган Испания ер мулкларидан Американинг европаликлар томонидан ўзлаштирилиши бошланади. Улардан дастлабкиси, 1513 йили Хуан Понс де Леон бошчилигида таъсис этилган гуруҳ бўлиб, улар ўша йили Флорида соҳилларини ўзлаштиришни бошладилар.
1522 йили Мексиканинг забт этилиши билан Испаниянинг Аме-рикадаги мавқеи янада мустаҳкамланди.
20 – Ш. Эргашев

1539 йили Эрнандо де Сото экспедицияси Флорида орқали Шимолий Американинг жануби-шарқий қисми бўйлаб то Миссисипи дарёсигача кезиб чиқди.


Франция байроғи остида сузган асли венециялик Жованни де Веразано каби денгизчиларнинг саёҳатлари туфайли қарам Амери-канинг шимолий қисми кашф этилиб борди. Де Веразанонинг 1542 йилги экспедициясидан ўн йил ўтгач, Сант-Лоуренс дарёси узра уюштирилган Жак Картье экспедицияси Франциянинг Шимолий Америка ерларига то 1763 йилга қадар даъво қилишига асос бўлди.
1540-йиллари французлар Квебекда (ҳозирги Канададаги шаҳар) таъсис этган биринчи мустамлакаси барбод бўлганидан сўнг, орадан йигирма йил ўтгач, улар Флориданинг шимолий соҳилини ишғол қилишга уриндилар, бироқ бу мустамлака 1565 йили испанияликлар томонидан вайрон қилинди. Сўнгра Испания қуролли кучларининг бошлиғи Педро Менендез (1519 –1574) томонидан барпо этилган Санта Августин шаҳри европаликларнинг Шимолий Америкадаги доимий истиқомат жойига айланди.
Испанияга Мексика, Кариб минтақаси ва Перудаги мустамлака-лардан оқиб келган бойликлар бу жойларга Европанинг ўзга дав-латларида, хусусан Англия каби қудратли давлатларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Англиянинг Шимолий Америкадаги илк мустамлакасини 1585 йили Вольтер Раллей деган киши Роанок оролида ташкил қилди. Лекин инглизларнинг бу ерда доимий ўрнашиб олишлари учун яна 20 йил чамаси уриниш лозим бўлди. 1607 йили Жеймстаунда ин-глизларнинг мустамлакачилик ҳаркатлари муваффақият қозонди ва Шимолий Америка янги даврга кириб келди.
Инглиз мустамлакачиларининг оқими йил сайин ошиб борди. Бу ерда бошпана топиш ва «Исо подшолиги» ҳақидаги таъли-мотни эркин тарғиб қилишга умид қилган пуритан жамоалари ўз нигоҳларини тобора тез-тез Америкага қаратдилар.
Америкага келаётганлар орасида ғов тутиш оқибатида ўз ерларидан айрилган кўплаб деҳқонлар, ҳеч қанақа ҳунари йўқ мин-глаб ёшлар бор эди. Шунингдек, меҳнатга яроқли жиноятчилар ҳам ҳукумат томонидан мустамлакаларга жўнатилар эди.
Шимолий Америкада ўрнашиб олган Англиянинг мустамлака-ларидан биринчиси Жеймстаун бўлди. Қирол Яков (Жеймс) I нинг кафолат хати билан имтиёзга эга бўлган Виржиния (Ёш Лондон)

компаниясининг тахминан 100 кишилик бир гуруҳи 1607 йили Чесапик кўрфази томон йўл олди. Бир қатор муваффақиятсиз-ликлардан сўнг, 1610 йили Хенрико(ҳозирги Ричмонд) шаҳри бунёд этилди. 1612 йили Жон Рольф томонидан Вест-Индиядан кел-тирилган тамакининг маҳаллий ўсимликлар билан чатиштирилиши натижасида олинган янги тамаки нави, Виржиниянинг асосий даро-мад манбаига асос солди.


1620 йили ўзларининг иқтисодий аҳволидан ва диний камси-тилишидан норози бўлган лейденлик пуританлардан бир гуруҳи Виржиния компаниясидан ер патентини олди ва 101 нафар пуритан (ота-пилигримлар)дан1 иборат гуруҳ «Мэйфлауэр» кемасида Вир-жинияга келди. Ўзларини шаклланган давлат қонунлари доираси-дан ташқарида турганлигига ишонган пуританлар, ўзлари танлаган раҳбарлар ишлаб чиққан «адолатли ва барчага тенг қонунлар»га риоя этишга расман аҳдлашиб олдилар. Бу келишув «Мэйфлауэр аҳдлашуви» номи билан маълум.
Декабрь ойида «Мэйфлауэр» кемаси Плимут портига кириб кел-ди. Кейинчалик бу ерда Янги Плимут шаҳри қурилди ва Янги Анг-лия мустамлакаларига асос солинди. Кўчиб келувчилар қирғоққа туширилган кун – «Ота пилигримлар куни» ҳар йили АҚШда бай-рам сифатида нишонланади.
Кўчиб келганларга улкан жасорат, тоқат ва чидам керак бўлди. Қиш эди, шунинг учун кемада яшашга тўғри келди. Икки-уч ой ичи-да яшаш жойи йўқлигидан, цинга ва бошқа касалликлардан одамларнинг ярми ҳалок бўлди, бироқ қўшни Вампоноад ҳиндулари уларга мадад берди, маккажўхори етиштиришни ўргатди. Баҳор келиши билан кўчиб келганлар фақат ўз кучларига ишониб ишга киришдилар. Улар ерларни тозаладилар, экинлар етиштирдилар, уйлар қурдилар, хўжалик юрита бошладилар. Дастлабки пайтларда бундай ерларда жамоа тартиби сақланиб турди, жамоа омборлари қурилди, озиқ-овқатлар ва асбоб-ускуналар марказлашган ҳолда тарқатилди. Акс ҳолда яшаб қолиш мумкин эмасди.
1630 йили, қирол Карл I нинг мустамлака барпо этиш кафолатига таянган инглизларнинг янги тўлқини Массачусетс кўрфазига етиб келади. Кўчиб келувчиларнинг кўпчилиги пуританлар бўлиб, уларнинг диний эътиқодлари ва амалиёти Англияда борган сари кўпроқ таъқиб остига олинмоқда эди.
1 Пилигрим – кезиб юрувчи дуохон, муҳожир.

Мустамлакалар ташкил қилинган ҳудудларда ҳинду қабила-ларининг асосан икки гуруҳи, ирокезлар ва алгонкинлар яшарди. Уларнинг умумий сони 200 минг киши бўлган, деб тахмин қилинади.


Мустамлакачиларнинг сони шимолда нисбатан кам бўлиб, улар қирғоқ бўйларида яшаётган пайтларида ҳиндулар билан дўстона муносабатда бўлдилар. Кўчиб келганларга ўрмонларни тозалаш ва ерга ишлов беришни айнан ҳиндулар ўргатдилар. Улар оқ танлилар-га тамаки, нўхат, маис, ошқовоқ, қовун ва бодринг экишни, шакар олишни, балиқларнинг бош қисмидан ўғит сифатида фойдаланиш-ни, ёввойи ҳайвонларни овлашни, қайин пўстлоғидан қайиқ ясашни (бундай қайиқларсиз мустамлакачилар ҳеч қачон ёввойи чангал-зорларга кира олмаган бўларди), моллюскалар истеъмол қилишни ўргатдилар. Ҳиндуларнинг сўқмоқлари келажакда мустамлакачи-ларнинг йўлларига айланиши керак эди. Бир сўз билан айтганда, ҳиндулар европаликларга Янги Дунёда қандай яшаш кераклигини ўргатдилар, улар эса кўпчилик ҳолларда ҳиндуларнинг ерларини тортиб олиш билан жавоб қайтарди.
Уй ҳайвонларига эга бўлмаган мустамлакачилар ўрмонларни эгаллаб ола бошладилар. Савдогарлар ром ёки фабрика товарла-ри эвазига ҳиндулардан қимматбаҳо тери, мўйна, ер сотиб оларди. Ҳозирда Нью-Йоркнинг марказий қисми жойлашган орол ҳаммаси бўлиб 24 доллар турадиган пичоқлар ва тақинчоқларга сотиб олин-ган.
Мустамлакачилар ва ҳиндулар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳамкорлик ва тўқнашувдан иборат мураккаб қоришма эди. Асл аме-рикаликлар янги технология ва савдо-сотиққа яқинлаштирилганидан фойда кўришига қарамай, кўчиб келганлар ўзлари билан келтирган касалликлар ва очкўзлик ҳиндуларнинг азалдан шаклланган ҳаёт тарзларига жиддий таъсир кўрсатди.
1570 йили шимолий минтақалардаги ирокезлар ўз даврлари учун энг демократик давлат – «No-De-No-Sau-Nee», яъни Ирокезлар Лигасини ташкил қилиш мақсадида бешта қабила бирлашади.
1600 –1700 йиллар давомида Лига қудратли куч бўлган. Лига Англия билан мўйна савдо-сотиқ ишларини олиб бориб, Америкага ҳукмронлик қилиш учун 1754 –1763 йиллар мобайнида авж олган урушда Францияга қарши Буюк Британияга иттифоқдош бўлган. Ирокезлар Лигасининг мадади бўлмаганда Буюк Британия мазкур

урушда ғолиб чиқмаган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Мазкур Лига Америка инқилобига қадар ўз кучини сақлаб турди.


ХVII аср ўрталарида Англияда содир бўлган инқилоб муҳожир-лар сонини чеклади ва метрополиянинг Америкадаги монополиялар-га эътиборини сусайтирди. Бу ҳол 1643 йили Массачусетс кўрфази, Плимут, Коннектикут ҳамда Нью-Хэвен мустамлакалари Янги Линия Конфередациясини тузишлари учун имконият туғдирди. Бу – европалик мустамлакачиларнинг минтақавий иттифоқ тузиш борасидаги дастлабки уринишлари бўлди.
1660 йили қирол Карл II нинг тахтга қайта тикланиши билан Англия яна бир бор Шимолий Американи ўз диққат марказига олди. Қисқа муддат ичида Каролинада кўчиб келган европали-кларнинг илк работлари бунёд этилди ва голландияликлар НьюНидерланддан сиқиб чиқарилди. Нью-Йорк, Нью-Жерси, Делавэр ва Пенсильванияда хусусий мулкчиликка асосланган янги мустам-лакалар таъсис этилди.
1732 йили, Жоржиянинг кўчиб келувчилар томонидан ўзлаш-тирилиши билан 13 та мустамлакадан охиргиси ҳам таъсис этилди. Англиямустамлакаларидагиижтимоийваиқтисодийҳаёт. Янги Англиянинг (Шимолий Америкадаги Англияга қарашли ерлар шундай атала бошланди) мустамлакаларида кичик фермер хўжаликлари кўпроқ тарқалди. Аста-секин қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган саноат ўсиб борди, ХVII аср иккинчи ярмида бирин-чи мануфактуралар пайдо бўлди (йигирувчи, тўқув, темирдан буюм ясовчи ва ҳ.к.). Янги қатламлар – буржуазия ва ёлланма ишчилар қатламларининг шаклланиши тезлашди. Жанубий мустамлакалар-да ер эгалари катта майдонларни плантацияларга айлантирардилар. У ерларда етиштириладиган асосий экинлар пахта, тамаки ва шоли эди. Бироқ мустамлакаларда бўш ишчи кучи сони чекланганлиги учун ҳам бу ерларга ишчи кучларининг оммавий киритилиши бутун Американи тўлдириб борарди. Кўпгина камбағал-иммигрантлар океандан бу тарафга ўтиш учун маблағлари йўқлигидан савдогар-лар ва кема эгалари билан қулларча келишувига рози бўлар, кейин эса хўжайинлар уларни Америкада қайта сотишардилар. Бу одамларни «шартномаланган хизматкорлар» деб аташарди, улар янги хўжайинларига 2 йилдан 7 йилгача ишлаб беришлари шарт эди. Бироқ Европадан қул-хизматкорларнинг оқиб келиши ҳам плантациялардаги ишчи кучи етишмовчилигини ҳал қила олмасди,

ҳиндуларни ишлашга мажбур қилиш учун уринишлар эса фойда бермади. Аста-секин «оқ қулларни» негрлар сиқиб чиқарди. Қуллар меҳнати айниқса плантацияли хўжаликнинг негизи бўлган жанубий мустамлакаларда кенг қўлланилар эди.


Америкача плантация капиталистик тузум ривожланаётган бир шароитда қулдорлик даври эксплуатация усуллари қайта тикланиш-нинг ўзгинаси эди. Мустамлакаларга негрларни олиб келиш 1619 йилдаёқ бошланганди. Меҳнат шароитлари чидаб бўлмас даражада эди. Қочганлик учун негрларни шафқатсиз жазолашарди, ҳаётдан маҳрум қилинишлари ҳам мумкин эди. Аммо қулларга қарши йўналтирилган террорга қарамасдан, улар икки юз йил давомида (1863 йилгача) 250 марта исён ва қўзғолонлар кўтардилар.
Мустамлакалар буржуача қадриятлар негизида ташкил топди, лекин инглиз қироллари ва ер аристократияси уларда феодал тар-тибларни ўрнатишга уринишарди. Англия қироллари ўз яқинларига мустамлакалардан катта ерларни тарқатарди. Лорд Ферфакслар ои-ласига майдони жиҳатидан Голландияга тенг ер берилганди, Лорд Балтимор Мэриленднинг эгаси, герцог Йоркский эса Нью-Йоркнинг, Уильям Пен – Пенсильваниянинг эгаси ва ҳ.к. Бу мулкдорлар ўз ерларида феодал тартибларни ўрнатишга уринишарди. Бироқ бўш ерларнинг мавжудлиги бу сиёсатни йўққа чиқарди. Ишчилар Ғарбга кетиб қолар, у ёқда эркин фермер бўлишарди.
Англияда туриб мустамлакаларни бошқарар экан, қирол кўпчилик мустамлакалар губернаторларини шахсан ўзи тайин-ларди. Барча суд, ижро ва олий қонунчилик ҳокимияти уларнинг қўлларида эди.
Мустамлака ассамблеялари икки палатадан: юқори палата – губернатор аристократлар орасидан тайинлайдиган кенгашдан ва аҳоли сайлайдиган қуйи палатадан иборат эди. Сайловчилар учун юқори мулкий чеклов мавжуд бўлиб, у овоз беришда ва қарор қабул қилишда энг қашшоқ, демакки, аҳолининг энг норози қисми қатнаша олмаслиги учун ўрнатилганди. Сайловлар очиқ овоз бериш йўли билан ўтказиларди.

ШимолийАмериканингшимолийважанубиймустамлакалари иқтисодийҳолатидагифарқлар

Саноат Қишлоқ хўжалик маҳсу-лотлари савдоси
Замонавиймиллатнингшаклланиши.XVIII аср ўрталарига келиб, мустамлакаларда ягона ички бозор шакллана бошлади, савдо алоқалари ривожланди. Шимолий мустамлакалардан жанубга дон, балиқ, саноат маҳсулотлари олиб келинарди. Савдо йўллари асосан дарёлардан иборат эди.
Америка ерларида қарийб икки асрлик биргаликда яшаш тажри-басидан кейин кўчиб келганларнинг ягона тарихий тақдири юзага келди. Инглиз тили умумий тил бўлиб қолди. XVIII аср ўрталарига келиб мустамлакаларнинг кўпгина аҳолиси ўзларини америкалик деб атай бошлади. Аҳолининг ўзига хос турмуш тарзи ҳам шакллан-ди. Одамлар ўз уйларини ёғочдан қурардилар. Одатда уйлар битта хонадан иборат бўларди, лекин улар бир нечта бўлса, унда қиш пай-ти фақат биттаси иситиларди. Ёритгич сифатида чўпчироқ ишлати-ларди. Кийим ва кўрпалар уйда тўқилган каноп матодан бўларди.
Катта шаҳарларда савдогарлар икки ва уч қаватли уйларда яша-шарди. Мебель, экипажлар, матолар Англиядан буюртма билан олиб келинарди. Плантаторлар ўзларига ҳашаматли саройлар қуриб оларди.
Ҳудуднинг умумийлиги, мустамлакаларнинг иқтисодий ва хўжалик манфаатлари, тил, диннинг ягоналиги янги миллатнинг шаклланишига асос солди.
Америкабуржуажамиятинингғоялари. Америка миллати шаклланиши билан бир пайтда ўзига хос миллий маданиятнинг ҳам таркиб топиш жараёни юз берди. XVIII асрдаги Америка жамияти-да диний дунёқараш ҳукмронлик қилар, маънавий-диний фанатизм ўрнатилган, черковга солиқ бериб туриш мажбурий эди. Якшанба куни дуо ўқишга бағишланарди. Якшанба кунлари кўчаларда ду-нёвий мавзудаги суҳбат учун то шармандали устун ёнига қўйиб

қўйишгача жазоланиши мумкин эди. Дунёвий санъат нафратга лойиқ деб ҳисобланарди. Кўпинча «ажиналар ови» ўтказилар ва «афсунгарлик» учун таъқиб қилинарди. Қарийб барча ўқув муасса-салари черков қўлида эди.


Бироқ XVIII аср ўрталарига келиб, маданият ва ижтимоий фикр ривожида миллий буржуазия шаклланиши билан боғлиқ бўлган жиддий ўзгаришлар юз берди. Буржуа маърифатчилиги ғоялари кенг тарқалди, дунёвий илм олиш, фан, адабиёт ва санъ-ат муваффақиятли ривожланди. Коллежлар сони ўсиб борарди, аср ўрталарига келиб уларнинг сони 8 тага етди. Гарвард университе-тига (1636 йилдаёқ ташкил қилинган) Йель ва Принстон универ-ситетлари қўшилди. 1765 йили мустамлакаларда 43 та газета нашр қилинар, жамоатчилик кутубхоналари очилган, босмахона ишлари тез ривожланаётган эди.
Бостон ва Филадельфия энг йирик маданий марказлар бўлиб қолдилар. Америка маърифатчилиги ажойиб олим ва файласуфлар Бенжамин Франклин ва Томас Жефферсон (1743–1826) номи билан чамбарчас боғлиқ.
БенжаминФранклин
Download 56,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish