Солиқ кодексининг (2020 йил 1 январдан амалда бўлган таҳрирдаги) 472-моддасида тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби белгиланган, бироқ ушбу моддада имтиёз амал қилиш муддатлари назарда тутилмаган.
Ушбу моддада белгиланган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартибига зид нормалар Низомда мавжуд эмас.