Мамлакатимизда илм-маьрифатга алоҳида урғу берилиши ва бу орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилиши бугунги кун заруратидир



Download 17,52 Kb.
Sana20.04.2022
Hajmi17,52 Kb.
#567462
Bog'liq
Мамлакатимизда илм


Мамлакатимизда илм-маьрифатга алоҳида урғу берилиши ва бу орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилиши бугунги кун заруратидир. Зеро, энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир.
Рақамли иқтисодиёт ўзи нима? у иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асносида амалга оширишнинг яхлит бир тизими сифатида қаралади. Бунда рақамли иқтисоидиёт янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш демакдир.
Сўнги йилларда иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириш мақсадида Президентимиз томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари имзоланди.
Рақамли иқтисодиётни кенг жорий этиш ва уни қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг истиқболдаги тараққиёт режасидан муҳим ўрин эгаллаганлиги туфайли иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди ва мазкур вазифалар ижроси ўлароқ, мамлакатимизда янги электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда, электрон инфратузилма ва тижорат шакллантирилмоқда, иқтисодиётнинг барча жабҳаларида рақамли трансформатсияга ўтилиши қадамма-қадам амалга оширилмоқда.
Рақамли трансформатсия реализатсияси бўйича сўнги йилларда амалга оширилган ишлар қаторида аҳоли ва тадбиркорлик субектларининг давлат органлари билан контактсиз алоқа шаклларини яна-да ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги версияси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонаси “business.gov.uz” портали ишга туширилди.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни, шунингдек блокчейн технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга каратилган “Рақамли ишонч” жамғармаси ташкил этилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш учун, шу жумладан бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш ва тезкор жўнатиш учун вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада тежаш мақсадида ягона электрон тизими “прожеcт.гов.уз” жорий этилди.
Рақамли иқтисодиёт технологик ва бизнес жараёнлари, ишлаб чиқариш, логистика ва тайёр маҳсулотларнинг савдосини рақамлаштириш учун мамлакатимизда замонавий инфратузилмага эга бўлган “IT-парк”лар ташкил этилди. Крипто-актив ва блокчейн технологиялар соҳасидаги компанияларнинг эркин фаолияти йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда замонавий дастурлаш технологияларини ўзлаштирган кадрларни тайёрлаш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа доирасидаги машғулотларни ташкил этиш учун uzbekcoders.uz ўқув портали ишга туширилди.
2020-йил мамлакатимизда “Илм, маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эьлон қилинди ва бу борадаги ишлар эндиликда янги босқичга кўтарилиб, Президент Фармони билан мамлакатнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда аввало телекоммуникатсия ва электрон инфратузилмани такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эга.
Албатта, аҳолини интернет тармоғидан фойдаланиш даражаси қанчалик юқори бўлса рақамли иқтисодиёт, шу жумладан электрон ҳукумат тизими ҳам шунча самарали фаолият юритади. Юртимиз бўйича интернет фойдаланувчилари сони жами аҳолига нисбатан 2018-йилда 46 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 60 фоиздан юқорини ташқил этмоқда.
Реаллик билан боғлаганда рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам, ЯИМнинг аҳоли сон бошига улуши ҳам юқорилигини кўришимиз мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мамлакатимизда мазкур масалага эьтибор қаратиш ягона мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, аҳолини реал даромадини ошириш, қолаверса тадбиркорликни ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришдир.
“Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупсия балосини Йўлқотишда ҳам самарали воситадир” - Президентимизнинг мазкур сўзлари рақамлаштириш нафақат иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таьминлаши, балки коррупсия ва қора иқтисодиётга қарши курашиш учун самарали восита сифатида қайд этилиши билан аҳамиятлидир.
Хулоса ўрнида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш иқтисодий-ижтимоий, сиёсий жиҳатдан кучли, бозор иқтисодиёти қонунлари тўлиқ амал қиладиган демократик давлат қуришга ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг қулайлик яратиш ва уни юритишни соддалаштириш, янги инноватсион ғоялар реализатсиясига хизмат қилувчи асосий воситалардан бири эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
Download 17,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish