1 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, №16. 176-модда.
31
парламент назорати кучаяётгани, давлат бошқарувига фуқароларнинг, улар томонидан сайланган вакилларнинг таъсири тобора кўпайиб бораётганини англатади.
32
боб бўйича хулосалар
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги мулоҳазаларни билдириш мумкин:
Ижро этувчи ҳокимият -Конституция ва қонунларни, Давлат бошлиғининг фармони, фармойиш ва қарорларининг ижросини амалга оширувчи, фуқаролар ҳаёти, жамият фаровонлиги, мамлакат иқтисодиёти ривожланиши учун шароит яратиб берувчи, фуқаро, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминловчи давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғидир.
Ҳокимиятлар тақсимланиши назариясидан келиб чиқадиган бўлсак, ваколатлари жиҳатидан Ўзбекистонда президентлик институти бошқа ҳокимиятларга нисбатан ижро этувчи ҳокимиятга яқин институтдир. Бироқ, юридик жиҳатдан Президент ижро этувчи ҳокимият таркибига кирмайди.
Ўзбекистонда бир қатор ижро ҳокимияти органлари (мудофаа ва хавфсизлик, жамоат тартиби, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ташқи ишлар ва б.) фаолиятига Президент бевосита раҳбарлик қилади. Бу унинг конституциявий мақоми (Қуролли Кучларнинг Олий бош қўмондони, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий- давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўриш) ҳамда мамлакатнинг ўтиш даври хусусиятлари билан изоҳланади.
Президент ўз хоҳишига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар бўйича тегишли ўзгартишлар киритиши мумкинми деган савол туғилади. Фикримизча, қонун ҳужжатларида буни ва Бош вазир қанча муддат ичида аъзоларни тақдим этиши ва қай тартибда тақдим этишини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиш лозим.
33
Ўзбекистон ССРда ҳукуматнинг шакллантирилиши замонавий давлатнинг бевосита кўринишини эслатсада, бу тузумнинг моҳияти синфийликка асосланганлиги ва у давлат ҳокимиятларининг бўлиниш принципига амал қилмаслигида нодемакратик давлат ҳусусиятларини кўришимиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида жавобгар бўлган органлар кетма-кетлиги ўзгардики, агар аввал Конституциямиз 98-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида жавобгар бўлган органлар қаторида авваламбор Ўзбекистон Республикаси Президенти сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси белгиланган бўлса, ўзгартишга кўра авваламбор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти белгиланди. Мазкур ўзгартиш оддий давлат ҳокимияти органлари жойи ўзгарганигина эмас, балки ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий урғу парламентга берилаётгани, қонунчилик ҳокимиятининг роли ва аҳамияти сезиларли даражада ортаётгани, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдидаги жавобгарлиги ошаётганлигини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти устидан парламент назорати кучаяётгани, давлат бошқарувига фуқароларнинг, улар томонидан сайланган вакилларнинг таъсири тобора кўпайиб бораётганини англатади.
34
Do'stlaringiz bilan baham: |