Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин тарихан қисқа вақт ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳаларда жуда катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ютуқлар Республикамиз Президенти И. А



Download 0,79 Mb.
bet55/57
Sana21.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#35752
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Maruza matni man din

Ваҳҳобийлик. Ваҳҳобийлик XVIII асрда Арабистон ярим оролида вужудга келган дини-сиёсий оқимдир. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абд ал-Ваҳҳоб 1703 йили Арабистон ярим ороли Нажд ўлкасининг ал-‘Уйайна деган жойида таваллуд топган. Бу даврда унинг отаси Абд ал-Ваҳҳоб ибн Сулаймон мустақил маҳаллий амир ҳокимиятида қозилик лавозимида хизмат қилар эди. Муҳаммад ёшлигидан диний илмларни ўз отаси раҳбарлигида ўргана бошлади. У анъанага кўра, Қуръонни ёд олди, тафсир ва ҳадис илмлари билан таниша бошлади. Бир неча бор Миср, Сурия, Курдистон, Ироқ, Эрон мамлакатларида бўлиб, кўпинча уламолар суҳбатида ўзининг жанжалкашлиги ва мутаассиблиги билан ажралиб турган. У ўз тарғботчилик фаолиятини 1730 йилларда бошлаб, биринчи мақсади ўзига муносиб ҳомий топиш бўлди.
1745 йили Муҳаммад ибн Абд ал-Ваҳҳоб ад-Дир‘иййа водийсига унинг амири Муҳаммад ибн Са‘уд таклифига биноан кўчиб ўтди. Бу билан Муҳаммад ибн Са‘уд ўз ҳокимиятини кучайтиришда ваҳҳобийликдек мафкуравий қуролга эга бўлди. Ваҳҳобийлар ўзлари хоҳлаган жамоани куфрда ёки ширкда айблашлари ва унга қарши жиҳод эълон қилишлари мумкин эди. Ибн Са‘уд эса бу жиҳодни амалга ошириб, ўз ҳокимияти чегараларини кенгайтиришни бошлади. Муҳаммад ибн Абд ал-Ваҳҳоб 1792 йили вафот этди. Ибн Са‘уд ва унинг сулоласи ваҳҳобийлик байроғи остида олиб борган урушлари 1932 йилда Саудия Арабистони давлатининг тузилиши билан якунланди.
Ваҳҳобийлик таълимоти диний масалаларда дин фундаменти, яъни Пайғамбар даври воқеийликларига қайтишни талаб этди. Улар барча мухолифларини бидъатчиликда, яъни динга янгилик киритганликда айбладилар, ўзларининг сиёсий душманларини эса мушрикликда айблаб, уларга қарши жиҳод олиб боришга фатво бердилар. Ахлоқий масалаларда назарий жиҳатдан, гарчи шахсий камтарлик, мол-мулкка ҳирс қўймаслик, дунёвий ҳаётда тоат-ибодатга аксарият вақтни сарфлашни тарғиб қилсаларда, лекин амалда сарой аҳлининг босқинчилик урушлари қўшни қабилалар мол-мулкларини талаш оқибатида гап билан амал ўртасида зиддият пайдо бўлди.
Ваҳҳобийлик ҳаракатлари Усмонийлар империяси (1453-1924) ҳудудларида вужудга келганлиги ва империя билан бу ҳаракат ўртасида бир неча қонли тўқнашувлар юз берганлиги туфайли бу оқимда турк исломига қарши бўлган кучли кайфият ўз аксини топди. Империянинг марказий ҳудудларида ҳанафийлик мазҳаби мутлақ ҳукмрон мавқега эга бўлганлиги учун мазкур мактаб қоидалари қаттиқ танқид қилинди.
Шунингдек, ваҳҳобийлик ҳаракати мафкурасининг марказида аввалига Арабистон ерларини бирлаштириш орқали, кейинчалик бутун ислом дунёсида ислом давлатини шакллантириш ғояси ҳам мавжуд эди. Улар бу мақсад йўлида ҳар қандай қурбонликларга тайёр эдилар.
Ваҳҳобийларнинг чет элларда кўплаб ташкилотлари бўлиб, улар фаол ҳаракат олиб борадилар. Уларнинг кўпчилиги яширин сиёсий фаолият олиб боради. Иш услублари - диний ҳиссиётлари кучли бўлган фуқароларни жамиятларига тортиб, уларни қайта тарбиялаш, сўнг улардан ташвиқот ва ижтимоий тартиббузарлик, экстремистик ҳаракатларда фойдаланиш. Бу ишларга, айниқса, ёшларни, болаларни, ҳаёт тарзидан норози бўлган шахсларни жалб қиладилар. Хайрия фондлари орқали майиб-мажруҳларга, етим-есирларга ёрдам, диний таълим бериш, турли диний адабиётларни тарқатиш каби йўллар билан кенг тарғибот ишларини олиб борадилар. Кишиларга фанатизм, муросасизлик, ўзгалар фикрлари ва манфаатларига ҳурматсизлик руҳини сингдиришга уринадилар.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish