Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин тарихан қисқа вақт ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳаларда жуда катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ютуқлар Республикамиз Президенти И. А



Download 0,79 Mb.
bet28/57
Sana21.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#35752
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
Maruza matni man din



Адабиётлар рўйхати:

  1. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 68-71-бетлар.

  2. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: “Маънавият”, 2008 йил.

  4. Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. –Т.: «Шарқ», 2001.

  5. Абдусамедов А. Динлар тарихи. –Т.: 2004.

  6. Абдусамедов А., Шоабдурахимова Ш. «Диншунослик» Электрон версия дарслик «Университет», 2006.

  7. Жабборов И, Жабборов С. Жаҳон динлари тарихи. –Т.: «Ўзбекистон», 2002.

  8. Жўраев У., Саиджонов И. Дунё динлари тарихи. Ўқув қўлланмаси. –Т.: 1998.

  9. Ислом энциклопедия. З. Ҳуснитдинов таҳрири остида. –Т.: 2004

  10. Йўлдошхўжаев Ҳ, Раҳимжонов Д, Комилов. Диншунослик. –Т.: 2000.



7-МАВЗУ.


МИЛЛИЙ ДИНЛАР. :ЖАҲОН-ДИНЛАРИ -- ЗАРДУШТИЙЛИК. БУДДИЗМ. ХРИСТИАНЛИК. ИСЛОМ.


7.1. Миллий динлар
Режа:

  1. Яҳудоликнинг вужудга келиши ва таълимоти.

  2. Веда ва веда динлари.

  3. Конфуцийчилик.



Яҳудоликнинг вужудга келиши ва таълимоти. Яҳудолик дини эрамиздан аввалги 2000 йилларнинг охирларида Фаластинда вужудга келиб, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. Яҳудолик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. Яҳудийликнинг китобий асослари эр. ав. IV-III асрларда шаклланди. Бу диннинг таълимотига кўра оламларни яратувчи ягона худо Яҳве мавжуд. У Тавротни яҳудийларга бериш билан улар билан аҳд тузган. Гўёки яҳудийлар Яҳвенинг ер юзидаги халқларнинг «энг мумтози» ва кейинги дунёда берилажак инъомларнинг энг ҳақлиси, Мусо Яҳвенинг элчиси, Тора (Таврот) Яҳве томонидан Мусога Тур тоғида берилган муқаддас китоб. Яҳве оламларни яратишни якшанбада бошлаб, жума куни тугатди, шанба куни эса дам олди ва яҳудийларга ҳам шу куни дам олишни буюрди. Шунинг учун яҳудийлик динига кўра шанба куни улуғ кун ҳисобланиб, ҳеч қандай меҳнатга қўл урилмайди.
Бундан ташқари яҳудийликда мессия - халоскорнинг келиши ҳақидаги таълимот ҳам кенг ўрин олган. Унга кўра охирзамонда Яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) дунёни қайтадан, ислоҳ қилган ҳолда қуриш; 2) бутун яҳудийларни Синион (Қуддус яқинидаги тепалик) атрофида тўплаш; 3) уларнинг барча душманларини жазолаш.
Мусо Тур тоғида Яҳве билан учрашганда унга 10 та лавҳани туширди. Уларда ушбу дин асосини ташкил қилган 10 та насиҳат бор эди:

  1. Яҳведан бошқани илоҳ деб ушламаслик;

  2. Бут, санам ва расмларга сиғинмаслик;

  3. Бекордан-бекорга Худо номи билан қасам ичмаслик;

  4. Шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни Худо учун бағишлаш;

  5. Ота-онани ҳурмат қилиш;

  6. Ноҳақ одам ўлдирмаслик;

  7. Зино қилмаслик;

  8. Ўғирлик қилмаслик;

  9. Ёлғон гувоҳлик бермаслик;

  10. Яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик.


Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish