Маманазаров. С. И. “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Жиззах политехника институти



Download 25,11 Kb.
bet1/2
Sana07.12.2022
Hajmi25,11 Kb.
#880724
  1   2
Bog'liq
Маманазаров С Ekonomika i Sotsium


УДК 393


Маманазаров.С.И.
Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
Жиззах политехника институти


ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ УРФ- ОДАТЛАР, ҚАДРИЯТЛАР ВА АНЪАНАЛАРНИНГ ЎРНИ

Аннотация: Ушбу мақолада ёшларни тарбиялашда ва улар онгига Ватанга садоқат туйғисини сингдиришда миллий қадриятларнинг аҳамияти илмий асосланган. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати, миллий ва умуминсоний қадриятлар масаласига таъриф берилган.


Калит сўзлари: Иймон, эътиқот,виждон, маънавият, маданият,ҳололик, поклик,миллийлик, умуминсонийлик.
Mamanazarov S.I
Senior teacher of the "Social Sciences" department
Jizzakh Polytechnic Institute
THE ROLE OF NATIONAL CUSTOMS, VALUES AND TRADITIONS IN YOUTH EDUCATION
Annotation: In this article, the importance of national values ​​in educating young people and instilling a sense of loyalty to the Motherland in their minds is scientifically based. Also, the issue of state policy regarding youth, national and universal human values ​​is defined.
Key words: creed, faith, conscience, sipirituality, culture,fair, fresh,nationality, humanism
Аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва миллий қадриятларни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани табиий ҳол. Ёшларда ватанпарварлик эътиқодини шакиллантиришда халқимизнинг бой тарихий маданий- маънавий меросидан ташқари, қадриятлар ҳам муҳим роль ўйнайди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда”Ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учин ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда”1.
Қадриятлар инсон ва жамият ҳаётида доимо муҳим роль ўйнайди,улар жамият ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётининг маҳсули, инсон маънавий камолотининг энг асосий омили бўлиб келган.
“Қадриятлар инсон ва жамият тараққиётига моддий ва маънавий бойликларнинг яратилишида инсон ва жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётида катта аҳамият касб этадиган ижтимоий ҳодисадир”. Инсоннинг борлиққа ва ўзига бўлган фаол муносабати,унинг моддий ва маънавий ҳаёти фаолияти уни ўраб турган табиий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий шарт-шороитлар инсон манфаатига хизмат қилиши жиҳатидан турли хил қадриятларни шакллантиради. Инсон ва жамият ҳаётида улар манфаатига хизмат қилиш имкониятига эга бўлган ҳар қандай нарса, ҳодиса ва воқеа инсон ва жамият эҳтиёжини қондиришига улар ҳаёти ва фаолиятини давом эттиришга қодир бўлганлиги учун уни қадрият деб атайди. Умуман олганда, биз қадриятлар деганимизда инсон ва жамият ҳаёти тарихий тараққиётида юзага келган маълум қадр-қимматга ва аҳамиятга эга бўлган, инсон ва жамият эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган инсон ва жамият ҳаётида ижтимоий аҳамият касб этувчи барча табиий ва ижтимоий нарса ва ҳодисалар, моддий ва маънавий бойликлар неъматлар ва фазилатларни тушунамиз.Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўли билан ривожланаётган ҳозирги шароитда қадриятларнинг ёшларимизга ватанпарварлик ва миллий ифтихор туйғуларини шакиллантиришда муҳим ўрни бор.
“Миллий давлатчилигимиз ва миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг тараққиёт дастури, узоқ ва давомли мақсадларини белгилашда биз халқимизнинг моддий ва маънавий оламини юксалтириш, айниқса ёш авлодимизни ота-боболаримиз қолдирган ўлмас меросни чуқур ўрганиш, қадрлаш билан бирга, умумбашарий қадриятлар, замонавий илмий фан чўққиларини эгаллаш руҳида вазифа қилиб қўйганмиз.”
Ёшларда ватанпарварликнинг шаклланиши бу унинг миллий ва умуминсоний қадриятлар, муштараклигини билиши, эгаллаб олишидир. Ватанпарварликни шакиллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган қадриятлар милодилий тараққиёти, унинг тарихи ва маданияти, санъат ва адабиёти, турмуш тарзи, ахлоқи, эътиқоди, маросимлари, анъаналаридир.
Мустақиллигимизнинг маънавий заминини мустаҳкамлаш аҳлоқ, одоб, тарбия борасидаги миллий қадриятларимизни чуқур ўрганишимиз, ҳаётга жорий этишимизга ҳам боғлиқдир.Миллий ва умуминсоний қадрият инсон фаолиятида амал қиладиган юксак маънавиятлиликнинг ажралмас қисмидир.
Шу сабабли бу тамойил мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг ўз миллий қадриятларини асраб- авайлаши,эъзозлаш, ўзидан кейинги авлодга уни янги-янги анъаналар билан етказиши юксак маънавиятнинг муҳим қисмидир. Шу боис мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг ўз миллий қадирятларини асраб-авайлаши, эъзозлаши, ўзидан кейинги авлодга уни янги-янги анъаналар билан еказиши юксак маънавиятнинг муҳим қисмидир. Жаҳон тажрибасидаги умуминсоний демократик қадриятларнинг моҳиятини таҳлил қилиб бориш ва ҳаётга татбиқ этиб бориш миллий қадриятларни ривожлантиришга ёрдам беришини унитмаслик ҳар бир юсак маънавиятли шахсни диққат эътиборида туриши талаб этилади.
Бунинг учун ҳар бир шахснинг,фуқаронинг сиёсий маданиятини такомиллаштириш,дунёвий муаммоларни тўғри тушунишга этаклаш кун тартибига қўйилади. Ижтимоий тафаккур ривожида қадриятларнинг жамиятни бошқаришдаги ўрнига оид нуқтаи назарлар қадимги юнон файласуфлари Суқрот, Аристотель,Эпикур асарларида ҳам учрайди.Буюк мутафаккур Суқрот”ҳар бир инсоннинг ўзлигини англаши” деб жавоб берган. Бу борада Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий асарларида ҳам қимматли фикрлар билдирилган. Буюк мутафаккур Алишер Навоий ўзининг “Ҳайратул- аброр” асарида маънавиятли инсонни қуйидагича тассавур қилган: “Сен инсонларга фойда етказишни ўзингча шиор этдинг; шундан келадиган нафъни ўзингча ёр айладинг. Сенинг халққа кўрсатган фойданг шак-шуҳбҳасиздир: лекин билиб қўйки, бундан ўзинга тегадиган нафъ кўпроқдир. Кимки бошқаларга зарар етказишни одат қилса, бундан элга эмас, аввало ўзига жабр этган бўлади.Кимнинг халқ ғамидан ғами бўлмаса,ҳақиқий одам бўлсанг,уни одам дема”. Инсониятнинг жамиятга уюшиб яшаши, кишиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, жамият ҳаётининг барқарорлиги ва фаравонлигини таъминлашнинг ички манбаи ҳам маънавийлик ҳам маърифийликдир. Маънавий бойлик чегара билмайди, миллатни тан олмайди, у қайси мамлакат ёки жамиятда бўлмасин, бу ўша жойдаги маънавий комил инсонлар мулкидир. Умуминсоний қадриятлар қайси ҳудуда ривожланган бўлса, ўша жойда маънавиятнинг ўниб – ўсиши учин муҳит, ҳар тамонлама шарт – шароитлар туғилади.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримов таъбири билан айтганда “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутин қиладиган виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир2.
Маънавият – бу инсон учун дастлабки ва энг асосий мавжудлик қонунидир. Уни ҳар бир авлод, ҳар бир индивид ўтмиш аждодларнинг муқаддас ва бузилмас мероси сифатида қабул қиладилар. Адолатли ва фозил жамият қуриш учин давлат бошқаруви, ҳокимият ва сиёсат маънавий қадриятлар асосида қурилмоғи ва фаолият кўрсатмоғи лозим. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврга келиб сиёсат билан маънавий қадриятларнинг уйғунлашуви умуминсоний қадриятлар талабларидан бирига айланди.
Хулоса қилиб айтганда ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак уйғунлаштирувчи қадириятлар тизими биз қураётган демократик, фуқоролик жамиятининг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга келажак авлодни тарбиялаш , уларда миллий ифтихор, она Ватанга меҳр – мухаббат туғуларини сингдириш ва ёшларимизни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.


Download 25,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish