IP протокол версияларининг тахлили, афзалликлари ва камчиликлари
Шу кунгача Интернет тармоғида фақат IPv4 протоколи фойдаланиб келинган. Протоколнинг ушбу версиясига биноан IP 32 бит ажратилар эди. Лекин тармоқ фойдаланувчиларининг сони кескин ортаётгани сабаб тармоқда манзиллар етишмаслиги хавфи вужудга келади. Шу муносабат билан IP протоколнинг 6 версияси ишлаб чиқилди. Ушбу протоколга биноан IP манзил фойдаланувчиси учун 128 бит ажратилади. Бу бизга манзил хажмини кенгайтириш имконини беради. Бундан ташқари бу протоколнинг IPv 4 протоколи билан солиштирганда бир қатор афзалликлари бор, яъни янада самарали маршрутлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш (Qos), сарлавхаларни енгиллаштириш, манзилларни автоматик конфигурацияси ва бошкалар.
IPv4 – бу IP протоколнинг (Internet Protocol) тўртинчи версияси бўлиб, ҳозирги кунда Интернет тармоғининг асосий ва катта кисми бўлибҳизмат қилади. IPv4 протоколи компьютер тармоқларининг пакетлар алмашиш принципи асосида фаолиятини амалга ошириш қоидаларини ўрнатади. Бу протокол паст даражада бўлибтармоқ тугунлари ичида IP - манзиллари асосида алоқа ўрнатишга жавоб беради.
Протокол компьютер тармоқларида пакетлар коммутацияси билан маълумот алмашишда фойдаланиш учун ишлаб чикилган. Бу протокол маълумотлар блокларини манбадан фойдаланувчига етказишни таъминлайди. Манбалар ва қабул қилувчи – булар ўрнатилган узунликдаги манзиллар билан аниқланган тугунлар ҳисобланади. IPv4 протоколининг икки асосий протокол вазифаси: йуналтириш ва фрагментация. Дейтаграммни белгиланган жойга етказиш учун IP датаграмманинг сарлавхасида берилган манзиллар кулланилади. Дейтаграмма сарлавхаларининг тегишли жойи механизмни фрагментация вадаиаграмманинг кайта йигилишини таъминлаш имконини беради. Фрагментация ва кайта туплаш кичик хажмли пакет датаграммасини тармоқ оркали узатишни таъминлашда керак булади. Маълумотларни ишончли етказиб бериш, окимларни бошкариш ва тартибга солиш вазифалари мазкур протоколда мавжуд эмас.
Internet Protocol ўз хизматларини такдим этишда 4 асосий механизмдан фойдаланади:
Хизмат тури
Вақти (TTL)
Вариантлари
Сарлавханинг контроль йиғиндиси
Хизмат тури хизмат сифатини курсатиш учун керак. Улар аниқтармоқлари оркали маълумот узатишнинг ҳақиқий кўрсаткичларини танлаш учун қўлланилади.
Вақткўрсаткичи датаграмманинг максимал мавжудлик муддатини аниқлайди. У юборувчи томонидан ўрнатилиб, юборувчиданқабулқилувчигача бўлган масофада датаграмманинг ўтиш нукталарида кичиклашади. Агар датаграмманинг қабул қилувчига етиб боргандаги вақти нолга тенг булса датаграмма йўқолиб кетади.
Вариантлар факат айрим холлардагина керак буладиган лекин анча кенг таркалган алоқа учун керак булмайдиган бошкарув вазифаларини кузда тутади. Конроль суммаси датаграмманинг тўғри юборилганига ишонч хосил қилиш учун керак булади. Агар сарлавханинг контроль суммаси текширилаетган маълумотларга мос келмаса хатолик топган объект томонидан датаграмма қабул килинмайди.
IPv4 протоколи етказиб беришни кафолатламайди. Бошидан то охиригача хеч кандай тасдик йўқ. Маълумот учун хатолик устидан хеч кандан текшириш йўқ факат сарлавха текширилади. Аниқланган хатоликлар хакида IP модулида такдим этиладиган ICMP протоколи (тармоқлараро хабарларни бошкарувчи протокол) оркали хабар бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |