Маълумотларни кодлаш ва мультиплекслаш


-Тема: Маълумотларни маршрутлаш усуллари, маршрутлаш протоколларининг турлари



Download 0,94 Mb.
bet20/23
Sana17.12.2022
Hajmi0,94 Mb.
#889235
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ìàúëóìîòëàðíè êîäëàø âà ìóëüòèïëåêñëàø

14-Тема: Маълумотларни маршрутлаш усуллари, маршрутлаш протоколларининг турлари.
Пакет таркибига сарлавҳа, маълумот жойи ва охири киради. Сарлавҳа пакет бошида жойлашга жойи хисобланади, унда узатиш адреси ва жўнатувчи учун ишлатиладиган бошқа ёрдамчи маълумот жойлашган (маълумотлар жой узунлиги, назорат суммаси ва ҳоқазо). Пакет охири бу пакет охирида жойлашган жой хисобланади, унда маълумот тармоқда узатиш пайтида ўзгарган ёки ўзармаганлигини текширадиган назорат суммасижойлашган. Хар битта пакет коммутатор ёрдамида тармоқ трафикни ташкил қилган бошқа пакетларга боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта ишланади. Технологияга қараб пакетлар фиксацияланган ёки ўзгарувчан узунлигига эга бўлиши мумкин, сарлавҳада жойлашган ахборот тузилиши ҳам ўзгариши мумкин, масалан: -ATM технологиянинг пакетлари (ячейкалари) фиксацияланган узунлигига эга, -Ethernetда мин. ва макс. пакет (кадрлар) размерлари ўрнатилган.

12.5-расм. Маршрутизатор архитектураси.

12.5- расмда маршрутизатор структура схемаси келтирилган. Хар битта пакет бит бит бўйича кетма кет кириш буферга жойлашади (12.6. расм.). Маршрутизатор ўзини хотирада бутун пакет бўлмаса, пакет ўтиши ҳақида қарорни қабул қилолмайди. Маршрутизатор назорат суммани текширади, агар пакет маълумотлари бузилмаган бўлса, пакетни қайта ишлашини бошлайди ва узатиш адреси бўйича кейинги маршрутизаторни аниқлайди.


12.6-расм. Кириш портини қайта ишлаш.

Буферлар қўйидаги функцияларни бажариш учун керак бўлади:

Маршрутизатор интерфейсларга уланган алоқа линияда маълумотларнинг тезликларни мослаштириш учун. Агар битта алоқа линиядан пакетлар кириш тезлиги чиқиш алоқа линиянинг ўтказиш қобилиятидан юқори бўлса, пакетлар йўқолмаслиги учун интерфейсда навбат ташкил қилинади, - Пакетлар кириш тезлигини ва коммутация тезлиги билан мослаштириш учун. Агар коммутация блоки пакетларни қайта ишлашга уйгурмаса, коммутатор интерфейсларда кириш навбатлар хосил бўлади
Компьютерлар айрим топологияга мувофиқ ўзаро физик боғланган ва манзиллаштириш тизими танланган бўлсин (13.1-расм). Энг муҳим муаммо ечилмасдан қолаяпди. Охирги тугунлар орасида маълумотларни қандай усулда узатиш керак?

13.1-расм. Транзит тугунлар тармоғи орқали фойдаланувчиларни коммутациялаш



Транзит тугунлар тармоғи орқали охирга тугунларнинг боғланиши коммутациялаш дейилади. Жўнатувчидан олувчига йўлда ётадиган тугунларкетма-кетлиги маршрутни ҳосил қилади. Масалан, 13.1-расмда келтирилган тармоқда 2- ва 4-тугунлар тўғридантўғри ўзаро боғланмаган ва маълумотларни транзит тугунлар, масалан 1- ва 5-тугунлар орқали узатишга мажбур. 1-тугун ўз А ва В интерфейслар орасида, 5-тугун эса F ва B интерфейслар орасида маълумотларни узатилишини бажариши керак. бу ҳолатда маршрут 2-1-5-4 кетма-кетлик ҳисобланади, бу ерда 2 – жўнатувчи тугун, 1- ва 5 – транзит тугунлар, 4 – олувчи тугун. Умумий кўринишда коммутациялаш масаласи қуйидаги ўзаро боғланган хусусий масалалар кўринишида берилиши мумкин: 1. Улар учун маршрутлар ҳосил қилиниши талаб қилинадиган ахборот оқимларини аниқлаш; 2. Оқимларни маршрутлаштириш; 3. Оқимларни ҳаракатлантириш, яъни оқимларни таниш ва уларни ҳар бир транзит тугунда локал (ажратилган) коммутациялаш; 4. Оқимларни мультиплекслаш ва демультиплекслаш. 9.2. Ахборот оқими тавсифи Битта транзит тугун орқали бир неча маршрутлар ўтиши мумкин. масалан 5-тугун орқали (13.1-расмга қаранг) 4-тугун қолган тугунларнинг ҳар бирига жўнатадиган барча мълумотлар, шунингдек 3, 4- ва 10-тугунларга келадиган барча маълумотлар ўтади. Транзит тугун керакли тугунга олиб борадиган айнан ўша ўз интерфейсига маълумотлар оқимларидан ҳар бирини узатилишини таъминлаш учун унга келадиган маълумотлар оқимларини танишни билиши керак. Ахборот оқими ёки маълумотлар оқими деб маълумотларни умумий тармоқ трафигидан ажратадиган умумий белгилар тўплами билан бирлаштирилган узлуксиз маълумотлар кетма-кетлигига айтилади. Масалан, битта компьютердан келадиган барча маълумотлар – оқимни қандай аниқлаш мумкин. бирлаштирувчи белги манбанинг манзили ҳисобланади. Бу маълумотларни бир неча нимоқимлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш мумкин, белги юбориш манзили ҳисобланади. Ниҳоят, бу нимоқимлардан ҳар бирини, ўз навбатида, турли иловалар – электрон почта, файлларни кўчириш дастури, веб-сервер ҳосил қилган майдароқ нимоқимларга бўлиш мумкин. Оқимни ҳосил қиладиган маълумотлар турли маълумотлар ахборот бирликлари – пакетлар, кадрлар ёки ячейкалар кўринишида бўлиши мумкин. Коммутациялашда оқимнинг мажбурий белгиси маълумотларни юбориш манзили ҳисобланади. Юбориш манзилига асосланиш орқали транзит тугунга кирадиган бутун маълумотлар оқими нимоқимларга бўлинади, улардан ҳар бири маълумотларнинг ҳаракатланиши маршрутига мос интерфейсга узатилади. Манба ва юбориш манзиллари мос охирги тугунлар жуфтлиги учун оқимни аниқлайди.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish