Маълумотлар базасини бошкариш тизимларини стандартлаштириш ва ривожланиш истикболлари
Замонавий МББТлар файл тизимлари камчиликларига чек куйиш максадида ишлаб чикилган. МББТнинг ишлаб чикишда амал килувчи куйидаги тамойиллари мавжуд:
а) маълумотларнинг мустакиллиги;
б) универсаллик. Фойдаланувчининг мантикий тасаввурларини акс эттириш учун МББТ концептуал моделини куллаб-кувватлашнинг кучли воситаларига эга булиш;
в) муносабатлик. МББТ дастурий ва аппарат таъминланишини ривожлантиришда иш кобилиятини саклаб колиш;
г) маълумотларнинг меъердан ортик эмаслиги. Файл тизимларидан фаркли равишда маълумотлар базаси интеграциялашган маълумотларнинг ягона мажмуини мужассамлаштириш;
д) маълумотларни химоя килиш. МББТ берухсат киришларда химоя килишни таъминлаш;
е) маълумотларнинг яхлитлиги. МББТ маълумотлар базасининг фойдаланувчилар томонидан бузилишининг олдини олиш;
ж) бир вактдаги ишларни бошкариш. МББТ маълумотлар базасини еппасига фойдаланиш режимидаги номувофикликларда саклаши зарур. Маълумотлар базасининг мувофиклашган холатларда таъминлаш учун фойдаланувчиларнинг барча талаблари (транзакциялари) белгиланган тартибда бажарилиши лозим;
д) маълумотлар мустакиллиги энг мухим хусусият. Чунки у маълумотлар интеграцияси, меъердан ортик булмаслик, еппасига фойдаланиш ва химоя хамда яхлитликни таъминлаш каби бошка хусусиятларнинг мавжудлигига таъсир этади.
Бу тамойилларга яна куйидагиларни кушиш лозим:
а) МББТ универсал булиши, яъни у ягона мантикий ва физик асосидаги маълумотларнинг турли моделларини таъминлаши керак;
б) МББТ хам марказлашган, хам таксимланган маълумотлар базасини куллаб-кувватлаши зарур. Хозирги пайтда хисоблаш тармоклари ва маълумотларни таксимланган холда ишлаш оммалашмокда. Маълумотларнинг локал мустакиллиги мухим булган худудий таксимланган ташкил этишларга мулжалланган МББТ - таксимланган маълумотлар базасини бошкариш тизими (ТМББТ) булиши зарур.
Маълумотлар базасининг химояланиши
Маълумотлар базаси - булар хам файллар булиб, улар билан ишлаш бошка типдаги файллар билан ишлашдан фарк килади. Файллар структурасини ташкил килиш ва унга хизмат курсатишни операцион тизим ўз зиммасини олади. Маълумотлар базасининг хавфсизлигига алохида талаб кўйилади, шунинг учун уларни саклаш бошкага йул билан амалга оширилади.
Оддий иловаларда файллар билан ишлаганда файлнинг номини кўрсатиб, файлни саклаш буйруғини берсак, операцион система уни дискка ёзади. Агар файллни дискка ёзмасдан туриб, уни ёпсак барча килинган ишлар йўк бўлиб кетади.
Маълумотлар базаси алохида структурага эга бўлиб, унда сақланаётган маълумотлар купинча жуда кимматли, яъни ижтимоий кийматга эга булади.
Баъзан битта базани ўзи билан минглаб кишилар ишлаши мумкин.
Масалан, ДАН базасига автомобилларни белгилашда бутун мамлакат бўйича барча маълумотлар битта базага киритилади. Маълум бир гурух кишилар ишининг муваффакияти бирор базадаги маълумотларга боғлик бўлиши мумкин. Маълумотлар базасининг бутунлиги бирор фойдаланувчининг компъютерни учиришдан олдин файлни ёзишни унутиши ёки электр манбаининг узилишлари натижасида хавф остида колмаслиги керак.
Маълумотлар базасини бошкариш тизими (МББТ) ахборотларни ёзишдаги хавфсизлик муаммосини икки йул билан хал килади.
Баъзи операцияларда компъютернинг операцион тизими иштирок этади, баъзиларида эса операцион тизимни четлаб ўтиб амалга оширилади.
Маълумотлар базаси структурасини ўзгартириш операцияси маълумотлар базасини саклаган холда амалга оширилади. Бу жуда чукур ўзгартиришни талаб киладиган операциядир. Бу операцияни амалга ишлатилиб турган база устида қилиб булмайди, факат унинг нусхаси устида амалга ошириш мумкин. Маълумотларнинг таркибини ўзгартириш, уларнинг структурасини ўзгартиришни талаб қилмайдиган операциялар максимал даражада автоматлаштирилган бўлиши ва огоҳлантиришсиз бажарилиши керак.
Агар биз маълумотлар жадвали билан ишлаб туриб, унда ниманидир ўзгартирадиган булсак, у тезда ва автоматик тарзда эслаб колиши шарт.
Одатда, ўзгаришлардан воз кечиб, файлни ёпсак, олдинги файлнинг холати сакланиб колади. Маълумотлар базасида эса ундай эмас, базага киритилган узгартириш шу ондаёк ёзиб куйилади.
Юкорида курсатилган сабабларга кура эксплуатацияда турган маълумотлар базаси устида тажриба ўтказиб булмайди. Шунинг учун аввал реал базанинг нусхасини олиб, шундан сўнг унинг устидаги ўкув тажрибаси билан шугулланиши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Информатика. Базовый курс. Под редакцией С.В.Симоновича
Санк-Петербург, 2001г.
2. В. Пассиков. Защита компьютерной информации. М.: Наука, 2001г.
3. Информатика. Под редакцией проф. Н.В. Макаровой , М.: 1997г.
4. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Акад.С.Гуломов ва бошкалар
Т.: "Шарк", 2000й.
5 С.С. Гуломов ва бошк. Иктисодий инфарматика.
6. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |