7-Variant.
Savollar:
Маълумотлар базасини асосий элементлари - майдондир. Майдон ўз хусусиятига эга. Ҳар қандай майдоннинг асосий хусусияти, унинг узунлигидир. Майдонни узунлиги символларда ифодаланади. Майдонга қанча ахборот кетиши, уни узунлигига боғлиқ. Биз биламизки, ҳар қандай символни код орқали ифодаласак, бир ёки икки байт бўлади. Демак, майдоннинг узунлиги байтларда ўлчанади дейиш ҳам мумкин.
Ҳар қандай майдонни муҳим хусусияти уни номи ҳисобланади. Битта маълумотлар базасида иккита майдоннинг номи бир хил бўла олмайди, акс ҳолда компьютер бу майдонлардаги ахборотларни аралаштириб юборади.
Майдоннинг яна бир хусусияти бу - имзо. Имзо - устунни сарлавҳаси сифатида акс этувчи ахборотдир. Aгар имзо берилмаган бўлса, майдоннинг номи сарлавҳа сифатида акс этади.
Майдоннинг типлари.
Ҳар хил типдаги майдонлар , турли хусусиятларга эга.
1.Текстли типдаги майдон. Уни асосий хусусияти - бу уни ўлчами. Бу майдонга 256 тагача символ ёзиш мумкин.
2.Сонли майдон - рақамлардан ташкил топган ахборотни киритишга хизмат қилади. У ҳам ўлчамга эга. Aгар каср сонлар киритилаётган бўлса, майдонни ўлчамидан ташқари соннинг каср қисмини ҳам ўлчами кўрсатилади.
3. Кун ва вақтни киритиш учун "дата/время" типли майдон мавжуд.
4. Логик тип - ҳа ёки йўқ , 0 ёки 1, рост ёки ёлғон каби мантиқий ахборотларни киритиш учун мўлжалланган майдон демакдир.
5."Денежний" тип - бу майдонда рақам билан бирга бирор пул бирлиги ҳам кўрсатилади.
6. OLE объектли майдонга мусиқа клиплари, видеоёзувлар, расмлар жойлашади.
7. MEMO типли майдон. Aгар сиз киритаётган текст 256 та символдан кўп бўлса, у MEMO типли майдонга жойлашади. Бу майдонга 65536 тагача символ жойлаштприш мумкин. Aслида бундай катта ахборот бошқа жойда сақланади. MEMO майдонда эса шу катта ахборотни жойлашган ўрнини кўрсатувчи кўрсатма бўлади.
8."Счётчик" типли майдон. Бир қарашда бу оддий сонли майдон, лекин ёзув киритиш билан у автоматик тарзда ўсиб бориш хусусиятига эга. Бу майдон ёзувлар сонини ҳисоблаб бориш учун қулай.
2. CAPSLOSK – faqat katta harflar bn yozish.
CTRL + < - kursorni chapga bitta so’zga siljitish.
CTRL + > - kursorni o’ngga bitta so’zga siljitish.
CTRL + HOME - kursorni matnning birinchi harfiga etish
CTRL + END – kursorni matnning oxirgi harfiga etish.
END – kursorni qator oxiriga siljitish.
HOME – kursorni qator boshiga siljitish.
PAGE UP – ekran betlarini yuqoriga varoqlash.
PAGE DOWN – ekran betlarini pastga varoqlash.
DELETE – kursordan o’ngda turgan harfni o’chirish.
BACKSPACE – kursordan chapda turgan harfni o’chirish
3. Ахборот – лотинча «informatio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бирон-бир далил, воқеа, ҳодисаларни баён қилиш, тушунтиришни билдиради.
Axborot analog signaldan raqamli signalga o’tkazilganda, yani bir ko’rinishdan ikkinchi ko’rinishga o’tkazilganda yoki kodlanganda u fizik jihatdan mavjud xolatga o’tadi.
O’lchov birliklari: og’irlik, suyuqlik, uzunlik, vaqt, axborot, litr, santimetr, minut, kilogram va h.z.
Axborot BAYT birligida o’lchanadi. Bit o’lchov birligi amerikalik matematik va muhandis Klod Shennon tomonidan fanga kiritilgan. Kompyuterda 1 bayt 1 belgi hisoblanadi. 1 bayt= 8 bit.
Masalan: Salom! – so’zi 6 baytdan iborat.
Do'stlaringiz bilan baham: |