Маълумотлар базаси ҳақида асосий тушинчалар


Маълумотлар омбори дастурлари



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/20
Sana13.07.2022
Hajmi0,49 Mb.
#793454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
malumotlar bazasiga mysql front dasturini integratsiya qilish

Маълумотлар омбори дастурлари. 
Бизнесда жуда катта миқдорда ахборотлар хизмат қилади. Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик доирасида бажарилаётган ишларнинг турли хилларига 
жавоб берувчи ахборотларнинг шахсий массивлари шаклланади.
Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши мумкин эмас, бу 
ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун зарур булган маълумотлар, хабарлар 
мажмуасидан иборат булади. Ахборот - бу ишлаб чикарувчилар, товарни 
сотувчилар ва харидорлар уртасидаги алоқа шаклидир. 
Ишбилармонлар асосан турли хил ахборотлар: статистик, оператив, ташкилий, 
фармойиший, бухгалтерлик, молиявий, маркетинг, таъминот буйича, ходимлар 
буйича, маълумоти ва х. к. билан ишлайдилар. 
Ахборотлар яна ички ва ташки, дастурий ва меъёрийга булинади. 
Ички ахборот кичик корхона ёки савдо ташкилоти ичида айланиб юради. У 
корхона фаолиятини, унинг техник-иктисодий курсаткичларини, моддий ва мехнат 
харажатлари хажмини, накд пул харакатини, дебиторлик ва кредиторлик карзлари 
хакидаги маълумотларни акс эттиради.
Ташки ахборотлар махсулот ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари билан, 
хокимият идоралари, банклар, рақиблар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаларни 
таърифлайди. У товарларни сотиш ва харид қилиш шартлари хакидаги ташқи 
мухит хабарларидан иборат булади. 
Фойдаланиш вакти буйича ахборотлар: оператив, даврий ва узок муддатлига, 
узгартириш даражаси буйича бирламчи ва иккиламчига булинади. 
Бизнесда иктисодий ахборотлар етакчи роль уйнайди, чунки улар товар ишлаб 
чикариш, модиий бойликларни таксимлаш, айрибошлаш ва истеъмол килиш 
жараёнида одамлар уртасидаги муносабатларни акс эттиради. 
Кичик корхоналар учун илмий-техник ахборотларни роли хам мухим, улар 
ишлаб чикаришнинг илмий-техник тараккиёт асосида ривожланишини акс 
эттиради. 


Доимийлик даражасидан ахборот доимий, шартли-доимий ва узгарувчан 
булади. Доимий ахборот ўз маъносини узоқ вақт давомида ўзгартирмайди 
(шахарлар, корхоналар, савдо нукталари номлари, товарлар турлари). 
Шартли доимий ахборотлар маълум вақт давомида ўз маъносини сақлаб 
қолади. Унга махсулот тайёрлаш учун техник шартлар, меъёрлар ва нормативлар, 
тариф микдорлари, лавозим иш хаклари ва х. к. киради. 
Узгарувчан ахборотлар харид килиш сотишни усишини акс эттиради. Улар 
карор кабул килиш учун доимо тез кайта ишлашни талаб килади, акс холда уларни 
олишдан маъно колмайди. 
Кичик ва хусусий бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил килишда 
мавжуд хисоблаш ва перфокартали техникада, ахборотларни йигиш, кайта 
ишлашнинг автоматлаштирилиши ва механизациялаштирилиши даражасидан 
келиб чикиш керак. 
Техник восита канчалик мукаммал булса, бизнес, ишбилармон мехнатини 
ташкил килиш шунчалик самаралидир. Техник факат хисоблаш машиналари ва 
компьютерларни киритиш мумкин эмас. Биринчи марта техник воситалар юз йидан 
ортик вактда пайдо булган. Уларнинг барча куп турлилигини, яъни ручка, чизгич ва 
энг оддий варакдан тортиб то ЭХМ гача икки асосий синфга булиш мумкин: 
ташкил килиш техник воситаси ва хисоблаш машиналари. 
Ташкил килиш техник воситасига ахборотларни олиш ва кайта ишлаш, нусха 
кучириш ва уларни купайтириш учун ускуналар, мосламалар, машиналар, хамда 
алока воситалари киради. Бунга яна ахборот ташувчилар ва хизмат курсатиш 
воситалари, хизмат хоналари асбоб-ускуналарини хам киритиш мумкин.
Ишбилармонлар уз ишларида жуда катта микдордаги оддий курол ва 
мосламалардан: каламлар, ручкалар, счётлар, идора дафтарлари, жадваллар, 
графиклар ва купгина бошкалардан фойдаланадилар. 
Ишбилармон мехнатини автоматлаштириш ва механизациялаштириш 
мехнатнинг оддий восита ва куролларини энг мувофик куллаш муаммосини йук 
килмайди, балки факат узгартиради. Энг охирги авлод ЭХМ лари ва компьютерлар 
оддий калам ёки чизгични куллашни тулик йук кила олмайди. Кулай, ихчам ва узок 


муддатли оддий техник воситалар бизнесда, айникса кичик бизнесда, мураккаб 
техник курилмалардан кам булмаган холда мухим ва зарурдир. 
Кичик ва хусусий бизнесни ахборот билан таъминланишини ташкил килиш яна 
хужжатларни саклаш воситалари: токчалар, жовонлар, картотекалар, магнит 
тасмалари, магнит ва лазер дискларини мавжудлигини кузда тутади. Алока 
воситаларининг : интернет, телефонлар, телекслар, АТС, директорлик ва 
диспетчерлик комутаторлари, радиоалока, чакириш ва авария сигнал бериш 
курилмалари ва х. к. ларнинг мавжудлиги хам жуда мухим. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish