2021-йил 27-сентябр куни “Абу Муин Ан-Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусидаги халқаро онлайн видеоконференсия ўтказилди.
12-15 ноябрь кунлари UNESCO вакиллари ҳамда 7 та ҳорижий давлатларнинг 24 та геология ва спелеология йўналишидаги халқаро экспертлари иштирокида Китоб туманидаги “Китоб геология миллий табиат боғи”ни UNESCOнинг глобал геопарклар тармоғига киритиш мақсадида ҳалқаро конференсия ташкил этилди.
Туризм соҳасида тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида вилоятдаги 15 та тадбиркорга давлат томонидан жами 450 млн. сўм субсидия ва 270 млн. сўм фоизсиз ссудалар ажратилди. Бунинг натижасида иш ўринлари сақланиб қолди.
Туризм объектларининг муҳандислик-коммуникатсия тармоқлари, коммунал, йўл ва туризм инфратузилмаларини яхшилаш, шунингдек маданий мерос объектларини реставратсия, консерватсия қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун Қашқадарё вилоятида 7 та ташкилотлар буюртмачилигидаги 30 та объектларда 57,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун маблағлар ажратилди 4. Туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти: Туризм соҳасида тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида вилоятдаги 15 та тадбиркорга давлат томонидан жами 450 млн. сўм субсидия ажратилди ва бунинг натижасида вилоятдаги хали туристларга тарғиб этилмаган янги 45 та туристик маршрутлар яратилди ва 6 нафар тадбикорлик субъектларига 270 млн. сўм фоизсиз ссудалар ажратилди. Бунинг натижасида иш ўринлари сақланиб қолди ҳамда турисз соҳасидаги тадбиркорларни бошқа соҳага ўтиб кетиши олди олинди.
Туризм соҳасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда олис ҳудудларда туристларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги 104-сонли Қарори билан 40 млрд. сум маблағ имтиёзли кредит ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобига15 та меҳмонхона ва хостеллар, 11 та ўтов лагерлари мажмуаси, 4 та автокемпинглар, 4 та экоуйлар мажмуаси, 9 та контейнер шаҳарча ва 7 та чодирли лагерлар ташкил этилади.
2022 йилда вилоятда йирик туристик лойиҳалар билан бир қаторда туризм салоҳияти юқори 15 та туман ва шаҳарларининг 280 та маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари ва ўз ўзини банд қилиш орқали 6404 нафар иш ўринлари яратилади.