Маълумот-ахборот ҳужжатлари



Download 72,37 Kb.
bet2/5
Sana14.04.2022
Hajmi72,37 Kb.
#552568
1   2   3   4   5
Bog'liq
тема 16

Ариза шакли
1-илова
Қаерга ва кимга
Ариза ёзувчининг тураржойи
лавозими, тўлиқ номи
АРИЗА
Ариза матни мазмуни
илова
Сана (йил, кун ой)
Ф.И.О.
Имзо

Ҳужжат тилининг аниқлиги, тушунарлилиги мақсад­нинг тезроқ амалга ошишига хизмат қилади.


Ариза, асосан, қўлда ёзилади ва мазмуни эркин баён қилинади. Мазмуни ва услубига кўра аризалар бир хил эмас: у бир неча сўздан иборат бўлиши, масалалар юзасидан фикр-му­лоҳазалар билдирилган хат тарзида бўлиши ҳам мумкин. Шу нуқтаи назардан аризалар содда ва мураккаб турларга ажра­тилади. Мураккаб ариза матни катта бўлиши билан бирга, унга иловалар қилиниши мумкин. Аксар ҳолларда аризалар шахсий хусусиятга эгадир. Шунингдек, хизмат аризалари ҳам бўлади. Хизмат аризаси – фуқаролар ёки ташкилотларнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ёзма ахборотларидир. Даъво аризалари ана шундай аризалардандир. Илтимос ва шикоят мазмунидаги аризалар таклиф мазмунини акс эттирувчи аризаларга ҳамда даъво аризаларига нисбатан кўп қўлланади.
Мактабгача таълим муассасаларига болаларни жой­лаштиришда ариза ота ёки она номидан ёзилади.
Намуна 2-илова
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
тумани МТБ тасарруфидаги
384-мактабгача таълим
муассасаси раҳбари
Марғуба Рустамовага
Огаҳий кўчаси 42-уйда яшовчи
К.И.Алимовдан
АРИЗА
Қизим – Севинч Нодировани 20 августдан 384-мактабгача таълим муассасасига қабул қилишингизни сўрайман.
Илова: 1. Туман МТБнинг 2019 йил 20 августдаги йўллан­маси.
2. Маошим ҳақидаги маълумотнома.
3. Туғилганлик гувоҳномасидан кўчирма.
4. Тиббиёт маълумотномаси.
2019.10.08 (имзо) (К.И.Алимов)


МАЪЛУМОТНОМА
Бўлган воқеа ёки мавжуд ҳолатларни билдириш-ахборот бериш мазмунида ифодалайдиган ҳужжат. Маълумотнома­лар, одатда, юқори идора, мансабдор, хусусий ва юридик шахслар ҳамда оддий кишиларнинг кўрсатмаси, талаби ёки илтимосига кўра тузилади ҳамда бирон-бир масалада илти­мосни қондирадиган ахборот ва маълумотларни ўзида акс эттиради.
Маълумотнома ўз хусусияти ва мазмунига кўра икки­га: хизмат маълумотномаси ва шахсий маълумотномага бўлинади.
Х и з м а т м а ъ л у м о т н о м а с и – муассаса фао­лиятига доир воқеа-ҳодисаларни расмий равишда ахборот хусусиятига эга бўлган хилма-хил маълумотларни ўз ичига олади, зарур ҳолларда эса рақамли жадваллар кўринишида тайёрланади. Тақдим этилаётган маълумотлар ишлаб чиқа­риш ва молиявий фаолият, ходим (штат)лар сони, топши­риқларнинг бажарилиши, моддий-товар бойликларининг сақланиши, меҳнат интизомининг аҳволи ҳақида ва бошқа хилма-хил масалалар тўғрисида ҳозирланади.
Хизмат маълумотномаси, ўз навбатида, иккига – ички хиз­мат ва ташқи хизмат маълумотномаларига бўлинади. Ички хизмат маълумотномаси – муассаса ички ишлари, хў­жалик фаолияти, бирор таркибий бўлинма ёки айрим ходим­нинг иши, фаолияти ҳақида тайёрланиб, шу муассаса раҳба­рига йўлланади. Бундай маълумотномалар бевосита тузувчи (бўлинма бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи, иш юритувчи, оддий ходим ва бошқалар) томонидан имзоланади ва оддий қоғоз варағига қўлда ёзилиши ҳам мумкин. Ташқи хизмат маълумотномаси – муайян муассаса номидан юқори идо­ра ёки мансабдор шахсларга, улар кўрсатмасига, талабига мувофиқ тайёрланиб жўнатилади ҳамда хос иш қоғозига ёки махсус босма иш қоғозига ёзилади ва муассаса раҳбари томо­нидан имзоланади.
Ҳар қандай хизмат маълумотномаси бошқа бирон-бир ҳуж­жатни гувоҳлантириш ёки муайян қарор қабул қилиш учун асос бўлади. Маълумотнома санаси у имзоланган ва йўлланган куни қўйилади, чунки у жўнатма ҳужжатлар дафтарида қайд этилади.
Хизмат маълумотномасига матн мазмунини очиб берувчи сарлавҳа қўйилади. Масалан, «Корхона маъмурий-бошқарув ходимлари сони ҳақида». Маълумотномада қайд этилаётган хабарлар тааллуқли бўлган сана алоҳида ажратилиб, асосий матн олдидан ёзилади. Масалан: «2019 йил 1 июндаги ҳолатга кўра (мувофиқ)» ёки «2019 йил 1 январдан 1 сентябргача бўл­ган давр учун» каби. Ушбу маълумотларни матн сарлавҳаси таркибига киритиб юбориш ҳам мумкин.
Расмий хизмат маълумотномасида босма иш қоғозидаги ёзувлардан ташқари, яна қуйидаги зарурий қисмлар бўлади:
1. Ҳужжат жўнатиладиган юқори идора ёки мансабдор шахснинг номи (босма иш қоғозининг ярмидан ўнг томонга ёзилади).
2. Ҳужжат номи (Маълумотнома).
3. Маълумотнома матнига сарлавҳа (хат бошидан ёзилади).
4. Асосий матн (маълумотнома мазмуни).
5. Мансабдор шахс (тузувчи ёки корхона раҳбари) имзоси.
Молиявий масалаларни акс эттирувчи расмий маълумот­номаларда бош (катта) ҳисобчининг имзоси ва муҳри бўлади.
1-, 2-иловаларда ички хизмат маълумотномаси намунала­ри келтирилди.

Download 72,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish