Маълумки, ҳар қандай ғоя у амалга ошириш
усул ва воситалари тизимига эга бўлмаса, шунчаки айтилган фикр тарзида
қолиб кетиши мумкин. Демак, ҳар қандай ғоя ўзининг амалга ошириш усул ва
воситаларига эга бўлгандагина у ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳаларига кириб
боради ва ўзлигини намоѐн этади. Бу вазифани мафкура бажаради.
“Мафкура” арабчадан ўзбек тилига кириб келган сўз бўлиб
“фикрюритиш”, “тафаккур”, “эътиқод ва маслаклар тизими”
65
деган
маъноларни англатган ҳолда инсонларнинг кундалик ҳаѐтида жамиятдаги
муайян сиѐсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар,
фикрлар ва ғоялар мажмуи деган маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.
Мафкуранинг кундалик ҳаѐтда ишлатиладиган оддий – содда тушунчаси,
унинг туб фалсафий моҳиятини очиб беролмаслиги, табиийдир. Шунинг учун
ҳам мафкурашунос файласуф олимлар унга қуйидагича таъриф берадилар.
Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, элат, миллат, халқ жамият,
давлат эҳтиѐж ва манфаатлари, орзу-истак, мақсад ва интилишларини,
ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга
ошириш усул ва воситалари тизимидир.
Шунинг учун учун ҳам мафкуранинг жамият ҳаѐтида тутган ўрни ҳақида
биринчи Президентимиз И.А.Каримов: “Мафкура ҳар қандай жамият
ҳаѐтида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши
муқаррар... Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунѐқараши ва
менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунѐдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат
қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос қўприк бўлишга қодир
ғояни мен жамият мафкураси деб биламан‖
66
, – деган эди.
Инсоният тарихида турли-туман мафкуралар бўлган. Турли халқлар ва
ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари, мутафаккир ва арбоблари,
ўзларининг манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб, мафкуравий таълимот ва
дастурлар ишлаб чиққанлар. Мафкуралар муайян диний, фалсафий таълимот
асосида яратилади, маълум илмий қараш ва ахлоқий тамойилларга таянади.
Мафкуралар ўз моҳияти ва таъсир кучига кўра жамиятни бирлаштириши ѐки
уни бир-бирига қарама-қарши тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг
жаҳондаги обрў ва мавқеини ошириши ѐки тушириши, халқларни юксакликка
кўтариши ѐки таназзулга дучор этиши мумкин. Юксак мақсадлар, бунѐдкор
ғояларга асосланган мафкуралар ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтга туртки
бўлади, маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор ишларга сафарбар
этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик ғоялари асосида
шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган мафкуралар бунѐдкорлик
хусусиятига эга бўлади.
Вайронкор ғоялар асосида шаклланган мафкуралар эса жамият
тараққиѐтига ғов бўлади, миллат ва халқларни асоратга солади. Бундай
мафкуралар, ўз мазмун-моҳиятига кўра, ҳукмрон, мустабид, тажовузкор,
босқинчилик, экстремистик, ақидапарастлик шаклларида намоѐн бўлади.
Мафкуранинг таснифи
67
деб турли даврлар-да ва ҳозирда мавжуд бўлган
мафкураларнинг ўзига хос белгилари, хусусиятлари, хусусан, мақсад-муддаолари, усул ва воситалари, ҳаракатлантирувчи кучлари ва таъсир-оқибатларига қараб турларга, туркумларга ажратишга айтилади.
Инсоният тарихида қанча ижтимоий-сиѐсий куч, қанча миллату элат бўлган
эса, шунча хил мафкура бўлган. Ҳозирги даврда ҳам мафкураларнинг турли
кўринишлари мавжуд бўлиб, улар диний, дунѐвий, миллий, сиѐсий ва шу
кабилардир.
Ҳозирги пайтда аксарият ривожланган мамлакатлар халқлари умуминсоний
қадриятлар даражасига кўтарилган эркинлик, адолат, қонун, инсон ҳуқуқлари,
миллатлараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик каби ғояларни таранум
этувчи мафкураларга таянмоқда.
Айни пайтда ўз талаб-эҳтиѐжларини бошқа халқлар ҳисобига қондиришни,
босқинчилик ва талончиликни ѐқловчи тажовузкор (экстремистик)
мафкуралар ҳам учраб туради. Ғаразли мақсадларни жозибали ғоялар
ниқобига яшириб одамлар онги ва қалбида ҳукмрон бўлишга интиладиган
шовинизм ва ирқчилик, фашизм ва коммунизм, диний ақидапарастлик каби
мафкура шакллари ҳам бор.
Ижтимоий кучлар манфаатини ифода этишига кўра мафкуралар синфий,
миллий, умумхалқ ва умуминсоний мафкураларга бўлинади.
Жамиятдаги турли синф ва гуруҳлар (масалан, ишчилар, деҳқонлар,
тадбиркорлар, зиѐлилар ва ҳ.к.)нинг ҳам ўз эҳтиѐжлари, мақсад-муддаолари
бўлиши табиий. Бинобарин, уларни ифода этадиган мафкуралар ҳам бўлади.
Агар бирон-бир гуруҳнинг манфаатлари бошқа қатламлар эҳтиѐжларига
қарама-қарши қўйилса, жамиятда низо ва зиддиятлар кучаяди, ижтимоий
ҳамкорлик тамойилларига путур етади.
Миллий мафкура халқнинг туб манфаатларини ифода этиб, олий жаноб
мақсадларни кўзласа, бошқа халқларни ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка чорласа,
миллатни тараққиѐт сари етаклайди, унинг ўзлигини англашига ва жаҳон
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига олиб боради. Агар миллий мафкура
фақат шу миллатни кўкларга кўтариб, бошқа халқларга қарама-қарши турса,
турли фалокат, урушларни чиқариши билан бирга, шу миллатнинг ҳам
таназзулига сабаб бўлади.
Шундай қилиб мафкураларни инсон ва жамиятга таъсир қилиш
хусусиятларига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин.
1. Инсон ва жамиятга таъсир қилиш хусусиятига кўра ижобий натижа
берадиган мафкуралар.
Буларга киради:
1.1. Реал (амалий) мафкуралар.
1.2. Тадрижий (эволюцион) мафкуралар.
1.3. Либерал мафкуралар.
1.4. Прогрессив мафкуралар.
1.5. Бунѐдкор мафкуралар.
2. Инсон ва жамиятга таъсир қилиш хусусиятига кўра салбий натижа
берадиган мафкуралар.
Буларга киради:
2.1. Утопик (хаѐлий) мафкуралар.
2.2. Инқилобий (революцион) мафкуралар.
2.3. Мустабид (тоталитар) мафкуралар.
2.4. Регрессив мафкуралар.
2.5. Вайронкор мафкуралар.
Ҳар бир нарса ва ҳодиса мазмун
ва шаклга эга бўлганидек, ҳар қандай мафкуранинг ҳам мазмун ва шакли
мавжуддир. Мафкуранинг мазмуни деб унинг ўзига хос сифати, хусусиятлари,
муҳим белгилари, элементларининг йиғиндисига айтилади. Масалан, миллий
истиқлол мафкурасининг мазмунини инсон қалби ва онгига ижобий таъсир
этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаѐтий ғоялар; миллат, халқ ва
жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч-эътиқоднинг манбаи бўлиш; юрт
тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиш;
миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланиш
кабилардан иборат бўлса, унинг шаклини либерал-демократик кўринишда
ўзини намоѐн қилиши ташкил этади. Демак, мафкуранинг шакли бу унинг ички
ва ташқи тузилишини ўзида ифодаловчи структураси, яъни мавжудлик
усулидир. Шунга кўра мафкуранинг қуйидаги: анархия, монархия,
тоталитаризм, либерализм, демократия каби шакллари мавжуддир.
―Ҳар қандай мафкура қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади: 1)
муайян ғояга ишонтириш; 2) уюштириш; 3) сафарбар этиш; 4) маънавий-руҳий рағбатлантириш;
5) ғоявий тарбиялаш; 6) ғоявий иммунитетни шакллантириш; 7) ҳаракат
дастури бўлиш. Мафкура ўз олдига қуйилган шу каби мақсадларни бажара
олсагина, амалий самара бериши мумкин1
73
. Бунда, асосан ҳар бир мафкуранимазмун-моҳиятига кўра, эзгу ниятларни ўзида акс эттирадиган, халқ
томонидан эътироф этиладиган, қўллаб-қувватланадиган ижобий ва ғаразли
ниятларни ифодалайдиган салбий, шаклига кўра ички ҳамда ташқи ѐки
геоиқтисодий, геосиѐсий, геомафкуравий мақсадларни фарқлаш лозим.
Ташқи ѐки геоиқтисодий, геосиѐсий, геомафкуравий мақсадлар ўз мазмун
ва моҳиятига кўра, давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга
йўналтирилган бўлиб, бундай мақсадлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка
асосланган бўлса – ижобий, бошқа халқлар ва давлатларга мафкуравий тазйиқ
ўтказишга қаратилган бўлса – салбий характер касб этади. Замон руҳи, халқ психологияси, эҳтиѐж ва талаблари мафкурада ҳар
томонлама акс этиши, ҳаѐтнинг энг долзарб муаммолари, унинг стратегик
мақсадлари билан узвий боғланиши зарур. Ана шундагина келажакка интилиш
ва қатъий ишонч муқаррар равишда катта ижтимоий юксалишга туртки
беради. Фан ва техника тараққиѐти борасида эришилган ютуқлар билан бирга
мафкуранинг жонли, эҳтиросли ва жозибадор ғояси инсонлар қалбини ларзага
келтиради, уларни фаол ҳаракатга ундайди, яхши ва саодатли кунларга ишонч
ҳиссини уйғотади.
Мафкуравий фаолиятнинг муваффақиятини белгилайдиган шундай ҳаѐтий
қонуният бор: бошқаларни бир ғояга ишонтирмоқ учун, аввало, унга ўзинг
юракдан ишонишинг, бошқаларни сафарбар этмоқ учун ўзинг фаол бўлишинг
шарт! Ғоянинг халқпарвар, тараққийпарвар эканига бўлган ишонч кундалик
ҳаѐт синовларидан ўтсагина, сўз ва иш бирлигига эришилсагина мустаҳкам
эътиқодга айланади. Бундай эътиқод устувор бўлган ерда чинакам инсоний ҳаѐт
қуриш мумкин бўлади, эзгуликка хизмат қиладиган ғоя тантанаси учун кураш
жараѐнида инсон шахси шаклланади, у бунѐдкор кучга айланади.
Мафкуранинг функция-лари деб
миллатлар ва давлатлар, турли ижтимоий-сиѐсий кучларнинг ўз ғоявий
тизимларини яратиш ва тарғиб қилишдан кўзлаган мақсад-муддаолари
ҳамда ўз мафкуралари орқали ҳал қилиши лозим бўлган вазифаларининг
мажмуига айтилади..
Ҳар қандай мафкура қуйидаги функцияларни: а) муайян ғояни одамларнинг
онгига ва руҳиятига сингдириш; б) аҳолининг турли гуруҳларини
бирлаштириш; в) кўзланган мақсад ва ниятларга эришиш учун одамларни
сафарбар этиш; г) уларни маънавий-руҳий рағбатлантириш; д) аҳолини,
айниқса, ҳаѐтга кириб келаѐтган ѐш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий
иммунитетни шакллантириш; е) бошқа мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан
ҳимоя қилишларни бажаради.
Юксак ғояларга асосланган, манфаатлар ва фикрлар хилма-хиллигини
эътироф этадиган мафкуравий тизимлар ўз соҳибларини тараққиѐтга элтади.
Тор миллий ѐ синфий талаб-эҳтиѐжларни бошқа халқлар ѐки гуруҳлар
ҳисобига қондиришини ният қилган мафкуралар охир оқибат барбод бўла-ди,
ўз тарафдорларини таназзул ва ҳалокатга дучор этади.
Миллий ғоя ва мафкура фанининг категорияларини умумий, субстанционал
ва функционал категорияларга ажратиш мумкин.
Бунда:
1) умумий категорияларга – ғоя, мафкура, бунѐдкор ғоялар, вайронкор
ғоялар, миллий ғоялар, умуминсоний ғоялар, дунѐвий ғоялар, диний ғоялар,
фалсафий ғоялар, ижтимоий-сиѐсий ғоялар;
2) субстанционал категорияларга – миллий истиқлол мафкураси,
мафкура эволюцияси, мафкура яккаҳокимлиги, мафкуравий вазият,
мафкуравий полигон, мафкуравий мақсад, мафкуравий сиѐсат, мафкуравий
хавфсизлик, мафкуравий иммунитет, мафкуравий профилактика, мафкуравий
тарбия, ғоявий мустақиллик, ғоявий зиддият, ғоявий бўшлиқ, ғоявий заифлик,
ғоявий саводсизлик, ғоявий қарамлик, ғоявий мутаассиблик, ғоявий
парокандалик;
3
“Категория” грекча сўз бўлиб, ―гувоҳ‖, ―таъриф‖, ―ифодаловчи‖ деган маънони билдиради.
3) функционал категорияларга – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон
ҳаѐт барпо этиш, Ватан равнақи, Юрт тинчлиги, Халқ фаровонлиги, Комил
инсон, Ижтимоий ҳамкорлик, Миллатлараро тотувлик, Динлараро
бағрикенглик каби тушунчаларни киритиш мумкин.
Умуман олганда, миллий ғоя ва мафкура фанининг категориялари: ―а) шу
соҳадаги муносабат, боғланишларни ифодаловчи умумий мазмун ва
хусусиятга эга бўлган тушунчалар; б) бу соҳани кенг ва атрофлича
тавсифлагани ҳолда, бир-бирини тақозо этади, бир бутунликда, ўзаро
алоқадорликда намоѐн бўлади; в) объектив мазмунга эга, уларнинг ҳар бири
ижтимоий воқеликда рўѐбга чиқади, намоѐн бўлади, ушбу воқеликнинг ўзига
хос хусусиятлари, томонлари, белгиларини ифодаловчи тушунчалар
сифатида инсон тафаккурида акс этади; г) умумий тушунчалар сифатида
инсоннинг шу соҳадаги ҳодисалар моҳиятини билишга қаратилган билиш
жараѐнининг натижалари ва ижтимоий жараѐнларни янада чуқурроқ
ўрганишнинг илмий воситасидир; д) нафақат назария ва илмий билиш
жараѐнидагина эмас, балки амалиѐтда ҳам ўзига хос роль ўйнайди ва
аҳамиятини сақлаб қолади‖
4
.
Хуллас, бу борадаги диалектика шундаки, миллий ғоя ва мафкура фанининг
ғоя ва мафкуравий нарса, ҳодиса, воқеа ва жараѐнларни ўзида акс эттирувчи
категориялари ҳар қандай шароитда ҳам бири иккинчисини тақозо қилади,
уйғунликда ва ички алоқадорликдагина мавжуд бўлади. Демак, улар мантиқан
ўзаро узвий боғлиқ, мазмунан бир-бирини тўлдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |