Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш”
Малака тоифаси ( гуруҳи) : МТ-27/3 гуруҳ
Малакавий лойиҳа ишини бажарувчи:
АЗИМОВА ДИЛДОРА САЙДАЛИ ҚИЗИ
Малакавий лойиҳа иши раҳбари:
РИЗАЕВА МУНИСХОН МАҲКАМОВНА
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш”
РЕЖА:
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш” мавзусидаги лойиҳа ишимнинг мақсади.
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш” мавзусини ёритишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечими.
Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун мўлжалланган ҳаракатли ўйин турлари.
Ҳаракатли ўйинлар учун атрибутлар тайёрлаш.
Хулоса.
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш” мавзусидаги лойиҳа ишимнинг мақсади:
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш” мавзусидаги лойиҳа ишини тайёрлашдир.
“ Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун ҳаракатли ўйинлар атрибутларини тайёрлаш” мавзусини ёритишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечими.
Ҳозирги кунда кўплаб ривожланган мамлакатлар сингари бизнинг юртимизда ҳам мактабгача таьлим тизимига бўлган эьтибор кундан-кунга ривожланиб бормоқда.Мактабгача таьлимни алоҳида вазирлик сифатида ажралиб чиққани ҳам яққол бир мисолдир. Ҳаммамизга маьлумки,мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш,уларни мактаб таьлимига сифатли тайёрлаш мақсадида 2018 йил 3-июльда “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда ушбу Давлат талаблари асосида “Илк қадам “ давлат ўқув дастури ишлаб чиқилди.Давлат талаблари ва ўқув дастурида болаларнинг ривожланиш соҳалари келтирилган бўлиб унга кўра биринчи соҳа этиб “ Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш” белгиланган.Болаларни жисмоний жиҳатдан ривожлантиришда ҳаракатли ўйинлар муҳим аҳамият касб этади.
Муаммо шундан иборатки нафақат катта ёш гуруҳлари балки,барча ёш гуруҳларидаги болаларда ҳаракатли ўйинларни ташкил этишда атрибутлар сони етарли эмас.Бу атрибутларни тайёрлаш бир томондан вақт талаб этса бошқа томондан маблағга ҳам боғлиқдир.
Муаммонинг ечими шундаки ҳозирги замон талабига мос тарбиячи энг аввало креатив бўлиши лозим.Тайёр атрибутни сотиб олишга пулим йўқ деб муаммо қилиб ўтирмасдан,ўзи ижодкорлигини намоён этиб турли ҳил материаллардан атрибутлар тайёрлаб олса,ёки ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб улар билан биргаликда атрибутлар тайёрлаб олса бўлади.
Мактабгача бўлган катта ёш гуруҳлари учун мўлжалланган ҳаракатли ўйин турлари.
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИН-БУ
Болалардан эпчилликни,чаққонликни,сезгирликни,диққатни бир жойга жамлашни талаб қиладиган ўйинлардир.
Айниқса, тўп ўйинлари болаларнинг барча тана ҳаракатларини ривожланишига катта ёрдам беради,шунинг учун тўплар ранги ёрқинроқ,енгил.юмшоқ,болалар ўйнаши учун қулай бўлиши лозим.
Ҳаракатли ўйинларни танлашда болалар ёшига албатта аҳамият бериш керак. 6 яшар болалар бнлим доирасн кенгайиб боради, бинобарин, ҳаракатлн ўйинларнинг мазмуни хам шунга монанд мураккаблашадн. Ўйин қоидалари ҳам мураккаблашиб бориши туфайли уларни бажаришда аниқлик, диққат-эътнбор, сабр-токатга ўрганиш, ортиқча ҳаракатларнн чеклаш (аник бир йўналншда югуриш, ўз вақтида ўйнндан четга чиқишни ва хоказо) талаб этилади. Ўйин қоидаси интизомнинг таркнб топишига ёрдам беради. Маълумкн,ҳаракатли ўйинларда иштирок этнш учун болаларни гуруҳларга бўлиш керак бўлади, бунда кўпинча ўғил болалар ўғил болалар билан, қизлар фақат қизлар билан гуруҳлашишгаинтиладилар. Бу ўйиннинг борншига ва натижасига таъсир этади. Шунинг учун тарбиячи кучлироқ болаларни ннмжонроқ болалар билан, ўғил болаларни қизлар билан гурух-гурух қилиши мақсадга мувофиқдир.
Катта гуруҳ болалари учун мўлжалланган ҳаракатли ўйинлар