Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

7. Ўз устида ишлаши - 
жисмоний, маънавий, интеллектуал жиҳатдан
ўз-ўзини ривожлантириб бориши. Хиссиётини бошқариш.


113 
Ғарб қадриятшунослиги субъектив оқими қадриятлар вужудга келишини 
инсон, уни сифатлари ва фаолияти билан боғлайди. Уни Ф.Ницше, 
У.Джеймс, Ж.Дюьи, А.Мейнонг, А.Бергсок, Д.Перри, Г.Муррей, Э.Толмен, 
Э.Фромм, Р.Уильямс каби кўзга кўринган намоёндалари бор. Ғарб 
мамлакатларида XX асрнинг бошларида У.Джеймс қарашлари, кейинчалик 
Жон Дюьи ғоялари кенг ёйилган ва маданиятнинг барча соҳаларига катта 
таъсир кўрсатган.
У.Джеймс “қадрият”ни “ҳақикат” билан бир қатордаги тушунча 
сифатида таърифлайди. Унинг фикрича қадрият мазмуни фойдалилик билан 
ўлчанади, нима фойдали ва қадрли бўлса ўша ҳақиқат. Қадрият бизга лаззат 
ва завқ-шавқ бағишлагани учун ҳам қадрлидир, агар нарса ёки воқеликни 
бирор шакли кераксиз бўлса, эҳтиёжларимизга хизмат қилмаса унинг қадри 
йўқ. У.Джеймс қадриятни ўрганиш ва таҳлил қилишни уч хил йўли 
борлигини таъкидлайди: психологик, метафизик, казуистик. Психологик усул 
қадриятларнинг асосини ва манбаини билишга, метафизик усул 
қадриятларнинг мазмунини ва тузилишини англаб олишга, казуистик усул 
эса қадриятлар ўртасидаги алоқаларни, уларнинг нисбатини аниқлаш 
имконини беради. 
У.Джеймс издошларидан бири Ж.Дюьи жамиятнинг энг асосий қадрияти 
инсондир, бошқа ҳамма қадриятлар унга хизмат қилмоғи лозим. Инсон эса ўз 
умрини ғоят қадрлаши, вақтдан унумли фойдаланиши керак, деган қарашни 
баён қилади. Ж. Дюьи яшаган даврда “Энг яхши киши ўз манфаатини 
унутмайдиган, бошқаларга эса халақит бермайдиган шахсдир!”, “Турли 
синфий-сиёсий курашларга овора бўлгандан кўра, ўз ҳаётини ўйлаш, уни 
яхшилашга интилиш лозим!”- деган америкача яшаш шиорлари туғилиб 
келаётган эди. Ж.Дьюи ана шундай қарашларнинг назариётчиси бўлган.
Миллий мафкура
- моҳиятан миллий ғояга етиш йўли. Нима қилинса 
шу ғояга интилиш тезлашади, осонлашади, мақсад амалга ошади, қандай иш 
тутилса мазкур ғояга зид ҳаракатларнинг йўли тўсилади - миллий мафкура 
айнан шу саволларга жавоб беради ва ўзига хос вазифаларга эга. 


114 
Илмий тарзда айтганда миллий мафкура - тактика бўлиб, тарихан диний, 
аҳлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, эстетик, фалсафий шакллларда намоён бўлади. 
Миллий мафкура
- халқнинг ўзгаларга тобе бўлмай эркин ва озод 
яшаши, ўзини ўзи идора этишга қаратилган, унинг истиқболини 
белгилайдиган орзу умидлари, қарашлари, энг илғор фикрлари мажмуидир. 
Президентимиз «Тафаккур» журнали бош муҳаррири билан бўлган 
суҳбатда мафкурага, хусусан миллий мафкурага бўлган муносабатини 
концепция сифатида шундай ифодалайди: «Одамларнинг, минг йиллар 
давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда 
шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини 
аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун 
ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб 
биламан». 
Дарҳақиқат, мафкура ўтмиш, бугунги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос 
тафаккур кўприги ва миллатни бирлаштирувчи байроқдир. Ўзбекистонда бир 
юз ўттиздан ошиқ миллат, элат ва этник гуруҳлар бир мамлакат ҳудудида 
яшар экан, улар-нинг бир мақсадни кўзлаши, ўзаро уйғунликка эга бўлиши, 
миллий бирликни вужудга келтириш учун, албатта, ўзаро ўзига хос бир 
миллий мафкураси бўлиши ҳаётий заруриятдир. Шунинг учун ҳам мафкура 
бугунги кунимизда кўп миллатли халқимизни бир давлат миқёсида, бир юрт 
халқини бир ҳудудда бирлаштирувчи асосий куч сифатида ҳам майдонга 
келиши мустақил тараққиёт талаби ҳисобланади. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish