Ишлаб чиқариш амалиёти:
|
-туристик корхона фаолияти билан танишиш;
-туризмда реклама фаолияти;
-рекламанинг турлари ва воситалари;
-туризмга оид тадбирларда иштирок этиш назарияси;
-маълумотлар базасини яратиш ва юритиш тизимлари;
-туризм марказлари ва меҳмонхоналар, транспорт воситалари, туристик марказларнинг каталоглари ва реклама материаллари билан ишлаш усуллари;
-туристик саёҳатларни режалаштириш;
-хизмат кўрсатиш дастурлари ва уларни тузишни ўзига хослиги;
-саёҳат ҳужжатлари ва уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;
-хорижий давлатларнинг консуллик хизмати ва ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилиш қоидалари;
-давлат ташкилотлари ва суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилиш усуллари;
-саёҳат вақтида юз берган фавқулоддаги вазиятларда ўзини тутиш йўриқномалари;
-тур мобайнида юзага келган вазиятларда ўзини тутиш қоидалари;
-меҳмонхона хизматларини ҳисоблаш қоидалари;
-транспорт ва овқатланиш хизматларини нархини ҳисоблаш қоидалари ва усуллари;
-турпакет нархини ҳисоблаш усуллари;
-таннарх ва сотиш нархи тушунчаси;
-агентлик шартномаларини таркибий қисми ва мазмуни;
-сотиш тармоғини шакллантириш усуллари;
-турагентлар билан ишлаш қоидалари;
-хизматларни брон қилиш тизимлари ва қоидалари;
-ахборот турларини ташкил этиш услублари;
-турагентларни рағбатлантириш усуллари;
-туристик бозорни тадқиқ этиш режаси ва сўровномалар ўтказиш услублари;
-реклама кампаниясини амалга ошириш технологияси;
-реклама маҳсулотларининг дизайни ва улардаги матнларнинг мазмуни;
-ҳамкорлар билан музокара олиб бориш асослари;
-самарали мулоқот ўрнатиш усуллари;
-ҳамкорлар билан масофадан ва юзма-юз мулоқотни олиб бориш усуллари;
-хориж тилларида иш юзасидан ҳужжатлар юритиш қоидалари.
|
-туризм бозорини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказиш;
-тадқиқот натижаларидан янги туристик маҳсулот ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиш;
-туристик агентликлар, бошқа хизмат етказиб берувчиларни хизматларини, нарх сиёсати ва сервисини аниқлаш кўникмалари;
-бошқа туристик корхоналарнинг хизматларини ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмалари;
-махсус туристик тизим ва дастурий таъминотларда ишлаш кўникмалари;
-туристик корхона маҳсулотлари ва фаолиятини реклама қилувчи тақдимотлар тайёрлаш;
-туризмда ахборот манбалари ва улар билан ишлаш кўникмалари;
-бошқа туристик регионларни маҳсулотларини тарғибот қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш кўникмалари;
-хорижий тилларда иш ҳужжатларини юритиш кўникмалари;
-туристлардан буюртма қабул қилиш кўникмаси;
-тур учун хизмат кўрсатиш дастурини тузиш;-туристик каталоглар ва реклама нашрлари билан ишлаш кўникмалари;
-маҳаллий ва хорижлик мижозлар учун турнинг хизмат кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш;
-саёҳат ҳужжатларини расмийлаштириш;
-хориж фуқароларини вақтинчалик рўйҳатга олишни таъминлаш;
-суғурта полисини расмийлаштириш;
-ахборот технологиялари асосида ҳужжатларни юритиш, сақлаш ва қайта ишлаш;
-ҳисоботларни юритиш ва персонал маълумотларни хавфсизлигини таъминлаш;
-турда юэ берган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш;
-меҳмонхона, транспорт хизмати, овқатланиш, суғурта, экскурсия ва бошқа хизматларни нархини ҳисоблаш;
-туристик маҳсулотни таннархи ва сотиш нархларини ҳисоблаш;
-турагентликлар билан тузилган шартномалар билан ишлаш;
-каталог, нарх варақлари ва реклама материалларидан мижозларга маслаҳат бериш жараёнида фойдаланиш;
-тур учун буюртмалар қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш;
-брон ва буюртмалар билан ишлаш ҳужжатлари;
-фирма устамаларини ҳисоблаш усуллари;
-корхонада фаолият юритадиган ходимларнинг лавозим вазифалари билан танишиш;
-корхона таклиф этадиган асосий ва қўшимча хизматларни ўрганиш;
-хизмат кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш ва нархини ҳисоблаш;
-тур бўйича йўриқномалар тузиш;
-туристик корхонада ишлатиладиган махсус дастурда тур ҳисоблаш кўникмалари;
-мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб-чиқиб турни лойиҳалаштириш;
-турни технологик картасини тузиш;
-якка мижоз ва гуруҳ учун тур нархини ҳисоблаш;
-хизмат юзасидан мижозлар ва ҳамкорлар билан турли тилларда ёзишмалар олиб бориш;
|