Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet7/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
МАКТУБ

15-қисм.
Менга жой қилинган хона-бу уйнинг кичик бир хонаси эди, ундаги китоб жавонида жуда кўп китоблар таҳланиб ётар, кўринишидан бу хона атайин қироат қилишга мўлжалланганлигини билиш қийин эмасди. Мен ётган диван ёнига китоб ўқишда фойдаланиладиган тун чироқ ҳам ўрнатилган экан. Кечки пайт Раъно опа кундуз куни Ибратхон ака ўқиган Қуръонни олиб кириб, жавонга қўйдилар. Кўринишларидан мен билан жуда гаплашгиси келаётганлигини сезса бўларди. Ёнимга ўтириб гап бошладилар:
-Дадалари қачон ўтганлар?
Отам ҳақида эслашга тушдим.
-Ўн бир йил бўлади яқинда...-дедим кўз олдимдан ола тасир ўтган ўша ўн бир йил худди кино лентасидек шувиллаб ўтаркан. Раъно опанинг қиёфаларида ачиниш аломатлари зоҳир бўлди:
 
-Мақомлари-жаннатларда бўлсин, хўп, унда ойилари-қачон бу касалга йўлиқиб қолдилар ё жуда тез авж олиб кетдими?
Бу саволга жавоб беришга иккиланардим. Қандай ойимнинг руҳий ҳаста эканлигини айтаоламан? Бироз сукут билан саволга жавоб бердим:
-Ойимми? Ҳа, жуда тез авж олиб кетди, Раъно опа...
-"Пошшо опа" деяқолинг, исмимиз билан чақирилишимизга ўрганмаганмиз...  
Тилимни тишладим, ўз-ўзидан менда савол пайдо бўлди: "нега бу одамлар ўзгача усулда гаплашишади?"
Аёл фикримни уқиб тургандек, гапини давом эттирди:
-Биз тўраларданмиз, яъни саидлардан! Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлариданмиз, алҳамдулиллаҳ!  
 Бу гапни эшитиб оғзим очилиб қолди. Раъно опа бунга эътибор бермай гапида давом этдилар:
-Доимо наслни сақлаш мақсадида бир бирларимиз билан қуда анда бўлиб яшашликка ҳаракат қиламиз. Мен холапошшойимнинг ўғилларига тушганман. Сафохон акамга ҳам, Ибратхонга ҳам аммаойим қиз берганлар... Алҳамдулиллаҳ, ўзимиздан кўпайдик, фақат Ибратхонга...Майли, ин шаа Аллоҳ вақти соати бордир...  
Гап Ибратхон акага бурилганлигини сезиб, ичим бир бошқача бўлди:
-Нима уларнинг ҳали фарзандлари йўқми?- бу қўполдан қўпол саволимни қандай айтиб юбордим, ўзим ҳам билмай қолдим. Раъно опа яна кўзларимга тикилиб қолдилар, индамай ерга қараб олдим.  
-Вақти соатини Аллоҳ таолонинг ўзи билади, бандаларининг шошилгани ҳеч... Ҳуршидапошшога ҳам бу борада кўп тушунтиряпмиз...  
Қоқвошлигим тутиб, қўлларимни дуога очдим: "Илоҳим Аллоҳ таоло солиҳ фарзандлар ато этсин!" бу менинг охирги пайтлар тиланчилик қилиб юриб, орттириб олган одатим эди, дуо қилишга қилиб қўйиб, жилмайиб ўтирган Раъно опага қараб уялиб кетдим.  
-Ҳа, ана... бундан кейин уларнинг ҳаққиларига шундай деб дуо қилиб турсалар, бизга шу етарли! Ҳуршидапошшо билан олдин опа-сингиллардек эдик, уларнинг ҳам худди ўзимиздек этаклари фарзандларга тўлсин деймиз...
Маъқуллагандек бош ирғадим:  
-Аввало масжидда ишлайдиган одам ўзи дуонинг конида бўлади-ю, кимнингдир дуоси сабаб-да...  
Раъно опанинг қоши чимирилгандек бўлди:
-Тушунмадим, ким ҳақида гапиряптилар?!
Мен ҳам бу саволга ҳайрон бўлиб тўхтадим: -Ибратхон ака ҳақида-да, улар масжидда ишлайдилар-ку!
Раъно опа яна гапларимга ажабландилар:
-Йўқ, Ибратхон масжидда ишламайдилар, уларнинг катта- сут, қатиқ, сметана ва музқаймоқ чиқарадиган линиялари бор. Ибратхон тадбиркорлик билан шуғулланадилар! Кимлар биландир уларни адаштиряптилар, чамамда...  
Яна бир оғиз гапирсам, тиланчилик қилишимга оид ўз сиримни фош қилиб қўйишимни тушуниб, тилимни тишладим. Демак ростдан ҳам ўша куни рўдапо кийим остида бошқа-бошқа одамларни кўрганман, ёки масжид эшигини очган одамнинг ёнидаги киши Ибратхон ака бўлганлар...  
Раъно опа шу куни ярим соатча ёнимда ўтириб кейин чиқиб кетдилар. Ухлаш олдидан ўрнимдан туриб, китобларни кўздан кечирдим. Таҳловда бирининг нақши иккинчисини давомлаб кетган бу китобларнинг кўпи араб тилида ёзилган экан. Пастки қаторларни қарадим, "Иф қалъасининг маҳбуси", " Граф Монте Кристо", "Парма ибодатхонаси"," Телба", "Америка фожеаси", "Абадият қонуни", "Нур ва соялар", "Сарвиқомат дилбарим", "Уруш ва тинчлик", "Анна Каренина"...
Бу жавондаги китоблар жуда турфа хил эди, энг пастки бўлмада қутиларга тартибли жойланган журналлар бор экан: туришидан янгидек тургани билан бу журналлар-деярли ёшда мен билан тенглаша оларди: "Вокруг света"!
 Очиб расмларини варақладим, мен қўлимга олган сон- Италия ҳақида экан. Фақат расмларини томошо қилдим, кейингиси Африкадаги қандайдир чўлга бағишланган, унда ажабтовур тақинчоқлар таққан негр аёлларининг суратлари эътиборимни тортди. Аста секин уйқум келиб, секин бориб- жойимга ётдим. Журнални варақлашга ҳолим келмай-бошим устига олиб қўйдим, "бугун шу уйда тунаш пешонамга ёзилган экан" дедим-у, кўзларимни юмдим. Негадир кўз олдимга Ибратхон аканинг боя кундуз куни Қуръон ўқиб турган ҳолатлари келди. Мана нима учун уларнинг юзлари бунчалик нурли эканлигини ҳам билиб олдим: биринчидан жуда кўп Қуръон ўқиганлари учун, иккинчидан пайғамбар авлодларидан эканликларига, учинчиси эса жуда яхши одам бўлганликларига...
Чиндан ҳам ҳали бирон марта бу одамнинг менга ёмон ниятда қараганини илғамагандим... Бу эса мен учун камёб ҳол эди.
Яна қанча улар ҳақида ўйлаб ётдим билмайман, кўзим илиниб туш ҳам кўришга улгурибман...
Тушимда уй остонасида бир аёл жуда ер бағирлаб олиб, йиғлаётганмиш. Аввалига уни онам деб ўйладим, яқинига боргач эса танидим: у ўша тушларимга кўп кирадиган малика эди!
-Мен ичкарига киролмаяпман, яхшиям ўзинг ёнимга чиқдинг, юр бу ердан кетайлик!-дебди узун бармоқли қўлларини мен томонга ялингандек чўзиб. Мен ҳам унга ёрдам бермоқчи бўлиб, қўлимни чўзибман, у ўнг қўлимдаги билакузукка яна ёмон қарабди:
-Ечиб ташла, шу зормандани, нега шунга ёпишиб олдинг?!
Қўлимга қарабман, билакузугим нега унга бу даражада ёқмаслигини тушимда ҳам тушунолмаяпман:-Ҳўп ечиб ташлайман, мана ҳозир...
У ер бурун бўлиб ётган танасини дадил тиккалай бошлабди:
-Еч! Кейин бошқа умуман тақма! Биз доимо бирга бўлишимиз учун бу жуда ҳалақит қилади!
Негадир бу гапдан сўнг қўлимдаги билакузукни ечишдан тўхтаб қолибман: -Нимага ҳалақит қилади, нега?!
У яна гавдасини остонага уриб, йиғлай бошлабди:
-Бу ёққа чиққин! Ёрдам бер, менга ахир ёрдам керак. Сен бу уйдан кетишинг керак, юр ҳозироқ бирга кетамиз...  
У ғалати товушда йиғлай бошлабди, мен бу йиғини олдин қаердадир эшитгандек эдим, лекин қаерда? Тушимда ўша йиғини эслашга ҳаракат қилаётганимда остонада Ибратхон ака пайдо бўлибди: худди ўнгимдагидек юзларидан нур ёғилаётганмиш. Бояги малика юзини яшириб, остонадан бироз четга ўтибди. Ибратхон ака ҳеч нарсага, ҳатто менга ҳам аҳамият бермай жавон ёнига бориб, у ердан бир китобни олибдилар: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" "Каааф, ҳа, йа..."  
Уйғониб кетдим. Бошимнинг икки чети қисиб оғриётган, дераза томонда эса ҳўрозлар томоқ қириб қичқираётганди. Уй чала ярим қоронғу! Лекин ёнимдаги батарейкалар сабаб-хона илиқ бўлса-да, эгнимдаги жемперим ичида мен "чилқ-чилқ" терга ботиб кетгандим. Қўлимдаги билак узукка қарадим. Оддийгина, ташида илонизи нақшлари бор кумуш билакузук! Қадимги бўлса керак-ки, занжирчаси ҳозирги занжирларга сираям ўхшамайди. Тун чироқни ёқиб, билак узукни ечдиму, ичидаги ёзувни яна ўқимоқчи бўлдим. Биринчи ҳарф ўша аввалги ўқиганимдагидек "кааф" эди, кейингиси "ҳа", ва албатта учинчи ҳарфни ўқишга улгурмагандим. Бошим қаттиқроқ қисиб, оғрий бошлади. Ёзувни ўқийман деб кўзим тиниб кетди: "Тўхта, ахир таҳоратсиз бу ёзувларни ўқиб бўлмайди-ку!" Билак узукни қайта қўлимга тақдим. Кенг ва кимсасиз ҳовлида яшаган одам, бугун бу ўзим меҳмон бўлиб турган уйда ташқарига чиқишга қўрқаётгандим. Бироз иккиланиб ётдим. Кейин яна ухлаб қолибман.
Эрта тонг сал кечроқ уйғонибман, тепамда пошшо опанинг турганини кўриб, ҳижолат тортдим. Ўрнимдан турарканман, энди ўзимни анча яхши ҳис қилаётгандим. Пошшо опа кроватим ёнидаги стулга ташлаб қўйилган узун кўйлакни менга тутқаздилар. Бу қизлари Захро пошшонинг қизлик пайти кийган кийимлари экан. Кийиб олишимни сўрадилар. Бу кўйлакдан ширин кир ювиш ашёсининг иси келиб турарди. Эгнимга илиб, секин ташқарига чиқдим. Олдимдан аввалроқ чиқиб кетган пошшо опани ошхонада бўлсалар керак деб ўйлаб, ўша ёққа қараб юрдим. Кичик қозонда яна ойимга шўрва қайнатилаётган экан. Бироз кўпикларини тозаламоқчи бўлиб, устини сидириб турганимда, остонадан овоз эшитилди:
-Офтоб! Шўрва тайёр бўлдими?
"Ялт" этиб ўгирилдим. Ибратхон ака опаси ўрнига мени кўриб, тезда ортига қайтиб, чиқиб кетди. Юрагим бир така-пука бўлди: "яхшиям пошшо опанинг эрлари эмас экан" дедим-у, "офтоб" деган чорловга бир ғалати бўлганимни ҳис қилдим...
Хонадан чиқмасимдан ошхонага пошшо опа ҳам кириб келдилар. Шўрвага бир кўз ташлаб олиб, лаб тишлаганча бошларини сарак-сарак қилдилар:
"Эссиз, Ибратхонни озгина куттирадиган бўлдик-да, гап эшитиб қолмасак эди!"
Менинг эса онамнинг олдига боргим келаётганди. Гапим бордек унга тикилиб турганимни кўриб- Раъно опа менга қарадилар.
-Онамни олдиларига борсам бўладими?-дедим руҳсат сўрагандек.  
-Фақат бугунчамас-а?! Эртага ин шаа Аллоҳ борадилар! Аввал кийимларини ювайлик, қурисин, хўпми?-дедилар одатий табассумлари билан. Рози бўлиб- қолдим.
Шу куни тушдан кейин пошшо опанинг ишлари кўпайди, чунки турмуш ўртоғлари сафарга кетадиган эди. Биргалашиб улар билан кийим дазмолладик, нарса таҳладик, катта йўл сумкасини тахт қилиб бўлганимиздан кейин, пошшо опа менга бироз ўз хонамга кириб туришимни илтимос қилдилар. "Хўп" деб хонамга кириб китоб ўқишни бошладим. Бу хона тобора менга ёқиб борар, ундаги сокин муҳит қалбимга чексиз ҳаловат бераётгандек эди. Вақт алламаҳал бўлганида, хонамга Пошшо опа сал ҳомушроқ кайфиятда кириб келдилар:  
- -Бўлди, жўнаб кетдилар. Ишқилиб, боя мендан ҳафа бўлиб қолмадиларми?!
Мен ҳаммасини тўғри тушуниб турардим, "йўқ!" деб бош чайқагандек қилдим.  
-Ибратхон бугун ҳабар бергандилар: беморимиз- анча тетик эканлар, овқатларини ҳам ичиришибди. Докторлар кўп ухлатадиган дори қилишяпти экан. Энди ҳар куни эрталабки тўққизга ва кечки олтига овқатларини улгутиб тайёр қилиб қўйишимиз керак!  
Бу гаплардан жуда ҳурсанд бўлиб кетдим:
-Сиз оввора бўлманг, энди иккала овқатни ҳам ўзим тайёрлайман!- дедим пошшо опага миннатдор қараганча...
-Эртага бориб ҳам келадилар, ин шаа Аллоҳ!- Пошшо опа чарчоғи сабаб, кроват тутқичини ушлаганча ўринларидан тура бошладилар. Уларга яна нимадир деб бўлса-да, миннатдорчилик билдирмоқчийдим. Бошқа тилим айланмади, ортиларидан жим қараб қолдим. Шу кеча биринчи марта катта китоблар ичидан танлаб олганим "Иф қалъасининг маҳбуси" ни ўқий бошладим...
Бадиий китоб ўқиш жуда ажойиб ҳис беради одамга, худди жуда ақлли одам билан гаплашаётгандек бўласан. Эрталаб яна ухлаб қолишликдан қўрққаним учун эртароқ уйқуга ётдим: шу кеча тушимга яна малика кирибди, бу сафар янада абгор ҳолда яна йиғи-сиғи қилаётганмиш...
Қосим акани ҳам кўрибман, ҳар доимгидек яхши кайфиятда, лекин кўзлари жуда мунгли...
Эрталаб вақтли уйғондим, батарейкаларга ташлаб қўйган жемпферим қурибди. Узун, тугмали юпкам ҳам. Аввал оёқ учида чиқиб, музлатгичдан пошшо опа бўлаклаб, салафанга ўраб, музлатиб қўйган товуқ гўштидан бир бўлак олиб- кичкина қозончага шўрва ташладим. Бўш ўтирмай деб ҳовлини тартиблаб, кейин нонушта тайёрладим: иссиқ чой, холвайтар деганларидек. Лекин ошхонани дуд бостирганимга жуда ҳижолат эдим. Эшик олдида узун оқ либосда пайдо бўлган пошшо опани аввал-бошида танимабман.
Йўқ, бу ишларим уларнинг жаҳлини чиқармади: фақат ҳали тўла ўзимга келмай туриб, бу ишларни қилиб юрганимга енгил койиб қўйдилар. Пошшоопа билан бирга иккаламиз чой ичиб олгач, мен кийингани ўз хонамга кириб кетдим. Чиқсам мендан аввалроқ кийиниб чиққан Раъно опа-шўрвани термосга қуяётган эканлар, ошхонада эса ўғиллари чой ичишяпти. Пошшо опа мени остонадаёқ кулиб тўхтатдилар:
-Хоналарида бўлиб тураверсинлар, Маҳбубахон! Машина келса, чақираман...
Изимга қайтдим. Шўрвам бир соат вақтли тайёр бўлган эди, бўш ўтирмай деб яна китобимни қўлимга олдим. Ярим соатлардан сўнг Раъно опа мени чақириш учун эшик очдилар:
-Кетдик, тайёрмизми?
Пошшо опа менга ҳамроҳлик қилиб борадиган бўлибдилар. Ўғиллари мактабга кетиб бўлишгани сабабли дарвозани қулфладик. Ташқарида ўша Ибратхон аканинг оқ машинаси турарди. Машинага ўтирарканман, рулдаги Ибратхон акага салом бердим. Пошшо опа эса ёнимга ўтирдилар. Йўл бўйи опа-ука яна ўзларига ҳос услубда гаплашиб кетишди. Ичимдан уларга роса ҳавас қилиб, ойнадан атрофни кузатиб борардим. Пошшо опанинг уйи марказда экан, кенг ва чиройли шаҳар кўчалари, қаёққадир шошаётган одамлар...
"Қандай бахтли одамлар бор!"-уларни кузатиб туриб шуларни ўйлардим. Онкологияга етиб келиб, ўша тиғиз кириш эшигидан ўтдик. Ибратхон ака бу ерга ҳар куни келаётганликлари сабабли деярли ҳар қадамни ёддан билиб олибдилар  
- -Юсуповага, қизлари ва сингиллари...
Мен четда турарканман, айни дамда пошшо опадан ҳижолат тортаётгандим. "Ҳозир ойимнинг олдиларига кирамиз, ойим қай аҳволда эканлар, эй худойим, ишқилиб-ҳижолатли аҳволда ётмаган бўлсинлар-да... "
Ҳа, мен шундай ҳудбинлашиб бораётгандим, фақат ўзимни ўйлайдиган, гўёки ҳозир улар ойимнинг аҳволини кўргудек бўлсалар- мени бошқача тушуна бошлайдигандек.Ичкарига киришимизга руҳсат тегди. Мен тушунарсиз аралаш ҳис-туйғулар таъсирида эдим. Қалбим онам ҳузирига чопаётган, оёқларим эса ортда қолаётгандек!
Кирдик. Онамнинг аҳволини кўрдиму, ўзимни бирдан ёмон кўриб, йиғлай бошладим. Энди менга пошшо опанинг нима деб ўйлаши ҳам барибир эди. Онам шифтга бир нуқтага қарагандек ётибдилар. Кўксиларига катетер уланган. Мени аввалгидек таниб-танимай кутиб олдилар, қоқсуяк бўлиб қолган қўлларини ўпдим.
"Онам... Мени туғиб-дунёга келтирган онам..."
Докторлар бизни тез хонадан олиб чиқиб кетишди. Йўлакдаги скамейкагача зўрға етиб олдим. Шу ерда ўтириб анча йиғладим. Пошшо опа мени ўз ҳолимга қўйдилар, уларнинг юзига қарамадим, чунки ўзим билан ўзим андармон бўлиб қолгандим. Бир пайт опа ёнимга келиб, елкамдан ушлаб тургаздилар, биргалашиб ташқарига чиқдик. Машинада бизни кутиб ўтирган Ибратхон акага ҳам қарамасдан, орқа ўриндиққа ўтирарканман, газ олдирилган машинанинг овози қулоқларимга худди банка ичидан келаётгандек эшитилди. Аҳволим ҳаммага аён, ҳеч ким бир-бири билан гаплашмади. То Раъно опанинг уйига келгунимизча пошшо опанинг ўзи тез-тез менга қараб қўяр, нимадир демоқчи-ю, лекин айтолмаётгандек эди. Уйга кирдик, ташқаридан машинанинг жўнаб кетгани эшитилди.
Яна ўша хонам, ғалвага ботган дунёда мен учун бир ҳовучгина ҳаловат шу кавакда қолгандек туюлган- уйчага кириб, ўз кроватимга ўтирдим. Кўз олдимдан онамнинг ҳиссиз нигоҳлари кетмасди. Қанча ўтирдим билмайман, эшик очилиб- хонага Раъно опа кириб келдилар. Ёнимда юзимга бироз тикилганча ўтирдилар:
-Онахонимиз-чиройли аёл бўлган эканлар-а? Анча дард чекканлари юз-кўзларидан маълум. Лекин ўзингизни энди қўлга олинг, эртага ўзлари ҳам оғриб қоладилар, бунақада...
Йиғлай бошладим. Онамнинг ёшлик пайтлари кўз олдимдан ўтди.
-Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, инсон ҳаёти бир хил оғирчиликда ўтмайди!
"Қанийди, шундай бўлса!" Раъно опа қўлларимдан ушлаб, кафтларининг орасига олдилар.
-Ҳали бахтингиз олдинда, ин шаа Аллоҳ, келинг пешонангиздан бир ўпиб қўяй!-пешонамдан авайлаб ўпдилару, яна юзимга қараб жилмайдилар: -Пешонангиз сираям шўр эмас экан! Ин шаа Аллоҳ бахтли бўласиз!
Ўзим ҳам бу гапга ишониб, жилмаймоқчи бўлдим. Пошшо опа қўлимдаги билак узукка ажабланиб қараб қолдилар:
-Маҳбуба, бу ўзингизникими?
-Ҳа, буни менга бир холам совға қилганлар, олмасдим-у лекин Ойша холамни жуда яхши кўраман...
Пошшо опа ажабланиб қараб қолдилар:
-Қариндошларингиз борми? Ибратхон айтгандиларки... Ҳа, майли бунинг аҳамияти йўқ!  
Негадир ўша тобда Ойша хола ҳақида гапириб бергим келди, бу билак узукни ўғилларига қараганим учун берганликларини айтдим. Пошшо опа узоқ жим бўлиб қолдилар, мен бу сукунатни енгиш учун билак узукни ечиб пошшо опага кўрсатдим:
-Ичида ёзуви бор! Бувим раҳматли мактаб пайтимда бир отинойига шогирд қилиб бергандилар, таълимим чала қолган...
Раъно опанинг кайфиятлари жуда тушиб кетганди, билак узукни олиб ичига кўз ташладилар:
-Ҳа, ёзуви бор экан, ҳожатга бу билан кирмаганингиз маъқул!
- Мен шу жойда оғзи бўшлик қилиб юборганимни ўзим сезмай қолдим:
-Бу билак узукни ечишга қўрқаман! Тушимда бир малика... Уни ечишимни айтиб қистайверади!
Томоғимда худди бировнинг қўли тургандек нимадир ботди: жим бўлдим!
-Қизиқ... берингчи, ўқиб кўрайлик унда!
Пошшо опа ўринларидан туриб, китоб жавони ёнидаги ёпиқ бўлмани очдилар: у ерда кичкина тошчали торозу, дурбин ва майда хатларни ўқишда ишлатиладиган лупа бор экан. Шуни олиб келиб, ёнимдаги тун чироқни ёқдилар. Билакузукни айлантириб туриб-лупа орқали ўша ёзувни ўқидилар шекилли менга қараб, жим бўлиб қолдилар:
-Бу Маръям сурасидан бошки беш "ҳуруфул муқаттаот", лекин уларнинг атрофида ҳам майда ёзувлар бор, уларни хатто лупа билан ҳам ўқиш жуда қийин экан!  
 Бу гаплардан жуда ҳайрон бўлиб қолгандим. Пошшо опа қўлимга билакузугимни бердилар-у, газга чой қўйганликларини айтиб, тез хонадан чиқиб кетдилар. Қорнимда ҳар ҳаяжон босганда уйғонадиган буруғим тутиб қолди. Букчайиб туриб, билак узугимни қўлимга тақдим. Ҳозиргина малика ҳақида уларга айтиб қўйганимдан энди афсусда эдим. Кечки бешларда овқатим тайёр бўлиши билан Ибратхон ака яна келдилар. Энди уларнинг бу уйга келганликларини сезгудек бўлсам, ичимга худди биров чироқ ёқиб қўйгандек бўляпти. Овқатни менинг иштирокимсиз пошшо опа ўзлари иккинчи термосга солиб бердилар. Термос кўтарганча чиқиб кетаётган Ибратхон аканинг ортидан дуо қилдим:
"Худойим, бу яхши одамни ўзинг паноҳингда асра, унга ўзидек солиҳ фарзандлар ато эт!"   
Онамнинг олдига ўшандан кейин бошқа бормадим. Сешанба куни-жавоб бўладиган бўлибди. Шу куни Ибратхон аканинг ўзи ойимнинг ҳаражатлари учун тўлов қилдилар. Тез ёрдам машинасида уйимизга қайтадиган бўлдик. Пошшо опа менга қизларининг кийимларидан-иссиқ курткасини бердилар. Шуни ҳам қанчалик кўнглимни авайлаб туриб берганларини бир кўрсангиз эди. У ердан бир сумка нарса билан чиқиб машинага ёнларига ўтирдим.
-Биз учун қилган ҳамма яхшиликларингизга рози бўлинглар, то ўлгунимча дуойи жонингизни қиламан!-дедим умумий қилиб. Пошшо опа сентябрь охирида рўза киришини, унгача қолмай закотларини бизга беришларини айтиб, қучоқлаб қўйдилар. Онамни касалхонадан яна замбилда олиб чиқишди. Энди ёнимда бир ҳалта дори дармон турар, мен Ибратхон акага нима деб раҳмат айтишни билмасдим. Охири ёнларига бориб, тилга кирдим:
-Худо сизнинг ризқингизни, умрингизни зиёда қилсин, бизга кўп яхшилик қилдингиз, сизга биздан қайтмаса Худодан қайтсин!
Овозим қалтираб сўзимнинг охирига етганда йиғлаб юбордим, Ибратхон ака шундагина юзимга қарадилар:
-Синглим, сиз бунақа ҳижолат тортаверманг, айтмасангиз ҳам ҳаммасини билиб турибман, раҳмат айтишингиз шартмас!
Нарироқда пошшо опа бизга тикилиб қолгандилар: мен эса ваниҳоят улардан бу гапларни эшитганимдан жудаям ғалати аҳволда эдим. Онамни уйимизга олиб кирдик. Уй озгина заҳлагандек эди. Ташқарида пошшо опа-ичкарига кирмай ҳовлини кўздан кечираётгандилар. Зўрласам ҳам ичкарига кирмадилар. Уларни кузатиш учун ташқарига чиқдим. Ҳассасига таяниб, Рисолат буви кўчага чиқиб турган экан.
Қиш пайтларида қўшни Рисолат бувини кўчада деярли кўрмасдик, аксарият қари одамлар бунақа пайтда музламада йиқилиб тушмаслик ва шу таҳлит тўшакка миҳланиб қолмаслигининг эҳтиётини қилади. Мен айни тобда бу кампирни кўчада кўриб ҳайрон бўлдим: ўзи лапанглаб юриб келиб, мен ва пошшо опа билан сўрашган киши бўлди.
 -Маҳбуба аянг опошми, Икромани олиб кириб кетишдими ҳозир, ҳеч гап йўқми? Мени қўрқитма болажон!
Рисолат холанинг ясама меҳрибончилигини кўриб, ғашим келганини сездирмадим. Пошшо опа эса уларнинг ким эканликларига қизиқдилар. Қўшнимиз бўладилар! деб улгурмасимдан кампир гапимни ўзи давом эттирди:
-Буни дадаси-мани жияним бўлади, раҳматли қирққа ҳам кирмай у дунёга кетди! Буни энаси билан қиёматли опа-сингил эдик, беш йил бўлдими, опам ўтганларига Маҳбуба?!
Бу гапларга пошшо опа ажабланиб қараб турардилар. Мен эса нима дейишни билмай қолдим.
-Майли, қизимизни сизларга яна топшириб кетяпмиз, буёғи энди тинчлик бўлиб турсин! Маҳбубахон, яхши қолинг!
Изма-из сувга тушган бўлкадек бўшашиб, уларни машиналаригача кузатиб қайтдим. Кетишди. Ортимга ўгирилганимда-Рисолат буви дарвозасига ичкаридан қулф кийдираётган экан: кўриб, задам қайнади. Уйга кирдим. Боя аҳамият бермаган эканман: равон эшиги пана қилиб турган ерда бир қоғоз қути турарди: бориб оғзини очдим-у ҳайратим ошди. Бир қатор қилиб терилган сут, қатиқ, сметана, қаймоқ, мандарин, ёғ, пишлоқ, олма... Ва салафанга ўралган пул...
"Ибратхон аканинг иши!"
Ойимнинг олдиларига кирдим: бир теккис нафас оляптилар, оёқларига кимдир жун пайпоқ кийдириб қўйибди. Қоқсуяк қўлларида биттагина томир тик-тик этиб уриб турганига кўзим тушиб, ҳотиржам бўлдим: "Худойимга шукр, онам тириклар!"
Салдан кейин қоқсуяк жағлар сал тамшангандек бўлди. Олмани қирғичдан чиқариб, докадан суздим. Пиёла тагидаги ўсмадеккина шарбат чиқди. Шуни лабларига томиздим. Онам ютинди. Ташқарига чиқиб, уйни тартиблаб, ўтинни чамалаб кўрдим. Бугунча-анжирнинг айрисини ёқаман, йўқса онам совуқ қотади. Эртага эса, анави пулга ўтин бозорига бориб келаман...
Китоб ўқиш жуда менга ёқиб қолганди: у ердалигимда- "Иф қалъасининг маҳбуси"дан сўнг унинг давоми "Граф Монте Кристо"ни маза қилиб ўқидим. "Қани менинг ҳам ўша графникига ўхшаб ҳазинам бўлса-ю, бошланишига ойимни ҳорижга олиб бориб бўлса-да даволатсам...
Ўзи бу касалнинг давоси бормикан?!"
Инсон қанча ғайрат қилмасин, ўзи хоҳлаган маконга, манзилга, ўзи истаган гўшага боролмаслиги мумкин, у фақат хаёлидагина ўша жойга бора олади! Мана хаёл нақадар инсонга бахтни ҳис қилдира оладиган неъмат эканлигига-яна бир далил!
Уч кундан кейин янги йил кириб келади, ҳуллас у мен учун ростдан ҳам янги йил бўладими ёки эски йиллар анъанасини давом эттирадиган йил бўладими бунисини фақат-Худонинг ўзигина яхши билади!
Анжирнинг айрисини ёқиб, чўғига сандал қилдим. Ойимни бир томони сал исиди шекилли рангларига қон югургандек бўлди. Мана ўзимиз она бола ўтирибмиз, Рисолат буви- яъни бизнинг қиёматлик бувимиз ҳозир уйида маза қилиб ўтирган бўлсалар керак. Улар уйимиздаги бор ўтинларни, қўлга илинадиган нарсаларни ўғри каламушдек ташиганликларини биз бировга айтолмаймиз...
Майли-да...
 Мандарин шарбати ҳам онамнинг оғзига хуш ёқди шекилли, лабларига томизсам тез-тез ютина бошладилар."Вақт алламаҳал бўлди, ухлашим керак" деб ётдиму- ўша ваҳимали тушни кўрдим!  
-Мана кўришдик! Қайтдинг-ку ёнимга!- малика нақ бурни бурнимга тегар ҳолатда ёнимда турарди.
- Хаттоки мен ҳақимда ҳам уларга айтдинг-а?! Унутма, улар бизни ҳеч нарса қилолмайди, сен ва мен- доимо бирга бўламиз!
Унинг кўзлари ичида олов учқуни кўрингандек бўлди. Нафаси ҳам одамни жуда иситиб юборадиган даражада ҳароратли эди: исиб кета бошладим, исий-исий охири нафасим қайтгудек бўлиб уйғондим. Дарҳақиқат ёнбошим қизиб ётибди, сандал ичида эканлигимни салдан кейингина тушундим. Қулоғим остидан маликанинг акс-садоли овози кетмасди.
“Унутма! Биз ҳамиша бирга бўламиз!»
Бошқа ухлай олмадим. Онамнинг бош томонига ўтдим, ётишлари ҳудди "ўлик"никидек, энгашиб- озиб кетганидан "биёбон"дек бўлиб қолган кўксиларига бошимни қўйдим: онамдан худди болалигимдагидек таниш ис келаётганди, "Худога шукр- юраклари жуда секин бўлса-да, уриб турибди!" дедим.
Тонг имиллаб отиб борарди: кун ёришгач, ҳовлига чиқдим, ҳаводан қор ҳиди келди...
"Ўтин бозорда роса қимматлаган бўлса керак!" хаёлимдан шу фикр ўтиб, бозорга қандай боришни режа қила бошладим. Афсуски, минг йўлини қилсам ҳам, онамни шундоқ ташлаб кетишга кўзим қиймади. Хаёлимга Рисолат бувининг кечаги Раъно опанинг олдида қилган ясама меҳрибончиликлари келди. Дарвоза қулфини очиб, уларнинг эшиги олдига не иккиланишлар билан бордим. Чақириғимга чийиллаб очилган уй эшиги олдида-бувининг ўғли Сафарбой ака кўринди. Ичаверганидан кайфи йўқ кунлари ҳам чайқалиб юрадиган бўлиб қолибди. Дарвозага икки қадам қолганда ғулдираб "ким у!" деб, ортиқ қадам босгиси келмай ҳўшшайиб туриб қолди. Ўзимни танитиб, Рисолат бувида гапим борлигини айтдим.
"Нима дединг отингни?!" деб қайталаб сўради, кейин чайналиб "онам пешинга яқин туради, кечаси билан ухлолмайдиган бўлиб қолган!" деди-ю, чайқалиб яна изига қайтиб кириб кетди.
Ундан кейинги уй тоғамнинг аёллари билан гап бўлиб қолган узун бўйли амакиники, кейингиси эса умуман бировлар билан аралашмайдиган- Йўлдош ака деганники эди. Мен бу одамнинг марказда дорихона очишинигина билардим ҳолос. "Ҳозир уйида бўлмаса керак" дея иккиланганча уларникини чақириб бордим. Хотинини бир-икки кўчада кўриб саломлашганимда ҳам эътибор қилмагандек туюлганди. Чақирганимда ўша аёл дарровда чиқди. Гапни чўзмай, қарзга ўтин сўрадим. Аёлнинг эса бунга ғаши келди:
"Билмайсизми, ирими бор: бировдан ўтин сўралмайди!" деди қошини чимириб туриб. Бунақа ирим-дирим борлигини ҳечам эшитмаган эканман, индамай ортимга қайтдим. Шу даражада кайфиятим тушиб, ербурун бўлган эдим-ки, эшигимиз олдига келиб тўхтаб турган оқ Дамас-Лабога аҳамият бермабман. Машинанинг орқаси очиқ, унга ўнтача темир фляга-бидонлар бир текис юкланганди. Рулида бир одам ўтирар, то мен боргунимча унинг ёнидаги ўриндиқдан эпчил пастга тушган одам бу- менга таниш Ибратхон ака эди. Уларни кўришим билан юрагим така-пука бўлиб, юриб келаётган жойимда бир зум тўхтаб қолдим. Ўзимга келиб, секин қадам ташлаб борарканман, рангим жуда оқариб кетганигами, Ибратхон ака ажабланиб "тинчликми?!" деб ҳол-аҳвол сўрадилар. Нима дейишни билмай, дарвозамиз томонни кўрсатдим:
-Уйда ўтин йўқ эди, онамни ташлаб, бозорга ўтин олиб келишга кетолмаяпман...
Улар қўшниникидан қуруқ қайтаётганимдан яна тиланиб юрганимни тушундилар шекилли, "Хола ўзи тузукмилар?" деб гапни онам томонга бурдилар. "Яхшилар, худога шукр"- олдинроққа ўтиб юриб, йўл бошлаган киши бўлдим. Ибратхон ака остонага оёқларини ечиб, равоннинг ичкарисига бир хатлаб кирдилар. Кеча амаллаб онам учун чўғ ташлаган сандалимни ва унинг бир чеккасида ётган онамни кўриб, ғира-шира уйимиз ичида менга бир ҳавотирли қараб қўйдилар.
-Бизникиларга қариндошларимиз бор дейилган экан, Офтоб- кеча қўшнилари ҳам меҳрибон, оқибатликкина экан дегандилар...
Мен Ибратхон ака билан эндигина очиқ ошкора гаплашаётгандим, шундай бўлса ҳам дарров Рисолат буви ҳақида ёмонлаб гапиришга тортиндим:
- Қариндошларимиз ўзлари билан ўзлари...Мен...Ўйласангиз керак бу қиз таъмагир экан деб...
Ибрат ака гапларимга бироз жим бўлиб қолдилар, кейин ўринларидан туриб, уйимиздан шошганча чиқиб кетдилар. Гаплашмасдан бояги шериклари билан ўнтача бидонни бизнинг ҳовлига туширишди-ю, қаёққадир шошилинч машинани ҳайдаб кетишди. Мен эса онамнинг олдиларига кирдим. Қараб турсам, киприклари жимирлаяпти, демак-ки уйғоняптилар. Ўрнимдан туриб онамга нонларни бўктириб, қора чой қилдим. Ияклари ва бурнининг ўзигина қолган ойим ноннинг сувини тамшаниб-тамшаниб ютдилар. Ҳожатини тўкиб турган пайтимда ташқарида яна ўша машинанинг қисқа сигнали эшитилди. Югуриб бориб, дарвозамизнинг катта томонини очдим. Ибратхон ака ўтин ва кўмир олиб келибдилар. Уйга ўтинни шериги билан туширишди, кўмир қопини икки четидан ушлаб, омборимизга қўйиб чиқишди. Ибратхон аканинг кийимлари чанг бўлганига ҳижолат тортдим. Қўлларига совуқ бўлсада сув тайёрлаб, сочиқ тутаётганимда, ўзлари бир сидра драп пальтоларининг пешини қоқдилар.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish