Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet16/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МАКТУБ

24-кисим
Ўзимни керакли инсондек ҳис эттирган бу гаплар- ўшанда менга катта таскин берган. Шундан сўнг, секин аста ўзимни қўлга ола бошладим, бунинг учун менга сабрда- катта "ибрат" бўла олган қайнонамдан миннатдорман. Тергов ва суриштирув ишлари жуда чўзилиб кетди. Биз оддий бир воқеадан нега бундай ҳулоса пайдо бўлганига ажабланар, тез орада янгилик бўлишидан умидланиб, яхши ниятлар билан кун санардик...
Сафохон ака укаларига қўрқинчли статья қўйилмаслиги учун елиб югурар, сираям тиним билмасдилар. Афсуски, бу ҳолатда уларга бунинг уддасидан чиқиш осон эмасди. Июнь бошларида белим бир тортиб оғриди, ҳали қорним чиқмаган, озиб кетганимдан-ҳомиладор эканлигим ҳам унчалик кўрган кўзга сезиладиган эмасди. Ўзим ҳам баъзан шубҳага бориб қолардим. Кўнгил айнишлар йўқ, фақат бот-бот белимда шу оғриқ салгина ўзини сездириб қўяр, шунда ичимга ваҳима ин қургандек, безовталанардим. Пошшо опага секин бунинг учини чиқардим.
"Белингиз оғримаслиги керак, юринг докторга олиб бориб келаман!"
Улар аввал кимдандир дараклатиб, таниш шифокорни қидиртирдилар. Кейин пошшо ойимни бундан хабардор қилиб бўлгачгина, йўлга тушдик. Биринчи марта ультратовуш ташҳиси ўтказиладиган столга ётдим, ичим така-пука, хаёлимда ҳар хил фикрлар!
Пошшо опа мендан сал нарида қўйилган стулда ўтирибдилар:
Экранда тушунарсиз шаклларни кўриб тушунмай, ташҳис ўтказаётган аёлга термулдим. Уларнинг лабларида ним табассум пайдо бўлди.
Худо хоҳласа, ширингина- ўзингизга ўхшаган қўғирчоқ қизалоқнинг онаси бўласиз! Бола яхши ривожланяпти, юрак уришини эшитасизми?
 
Айни дамда ўзимни тўполончи юрагимнинг баланд овозда уришини эшитиб ётгандим. Баттар ҳаяжонланиб кетдим, аёл қандайдир мурувватга қўл теккизиши билан хонага жуда тез патирлаб ураётган юракчанинг товуши эшитилиб кетди, ичим титраб бу овозга қулоқ тутдим:
 
Нега бунчалик тез ураяпти?- ҳайрон бўлиб сўрадим, "ҳомиланинг юраги шунақа тез уриши" ни айтиб, аёл юзимга жилмайди:
 
Ҳар куни юздан ортиқ ҳомиладор аёлни кўрувдан ўтказаман, лекин ҳар доим менда худди биринчи марта инсон вужудида янги бир инсонни кўриб тургандек ширин ҳаяжон бўлади. "Қиз бола экан" деб ҳузуримдан йиғлаб чиқиб кетган минглаб аёлларни кўрганман, йўқ бунақа хафа бўлиш керакмас деб ўйлайман, қиз боланинг албатта қадами қутлуғ бўлади! У ўз ота-онасини дўзаҳдан бир парда мисоли тўсиб дунёга келаркан...
Сизнинг биринчи фарзандингиз экан: тинимсиз дуо қилинг, "аввало фарзандларимнинг отаси бахтимга соғ бўлсин, қизми-ўғилми, уларга биз яхши ота-она бўлишлигимизни Аллоҳ насиб қилсин!-денг. Соғ-саломат туғилганининг ўзи катта бахт!- дедилар мулойим оҳангда ёшли кўзларимга қараб.
Менга қўшилиб стулда лабларини қимтиганча ўтирган пошшо опа ҳам аралаш туйғулар таъсирида йиғлаётган эдилар. Столдан турганимда улар ёнимга келиб, қаттиқ қучоқлаб олдилар. Бизга жилмайганча бояги ташҳисчи аёл қараб турар, қўллари билан ишора қилиб:
"Бемалол, севинч кўз ёшларини мен албатта тўғри тушунаман!" деб қўярди.
 
Ташқарига чиқдик, пошшо опа билагимдан маҳкам тутиб олган, ҳалиям кўзларининг қизаргани кетмай, лаблари билан тинимсиз "Алҳамдулиллаҳ, ўзига шукр!" деб такрорлардилар. Шу куни қайнонам бўлмиш пошшо ойим ўз оналаридан қолган қадимги узукни бармоқларимга тақдилар, "бу ўша раҳмингиздаги вужуд учун арзимас ташаккуримиз!" деб бағриларига узоқ босиб турдилар.
Ҳаммамиз йиғлардик.
Шу кеча тўрам ҳам тушларимга кирибдилар, қўлларида полвондек бола турганмиш, устиларида оппоқ кийим, бағриларида ширингина ухлаётган болага севинчга тўла кўзлари билан термулиб турганмишлар. Уйғониб, яна бағрим ўртанди, тушимда бўлса-да кўрганимдан севинганимни кимга айтишни билмай охири пошшо опага ёрилдим:
 
Ин шаа Аллоҳ Ибратхон тез орада у ёқдан чиқадилар, мен ҳам кўпинча у кишимнинг уйга кўпгина ҳаражатлар кўтариб кириб келаётганликларини туш кўраяпман!-дедилар. Августнинг ярмида судга боришимиз ҳақида хат келганидаменинг ҳомиладорлигим анча кўзга ташланиб қолганди. Тўрам у ёққа кирганларига уч ой бўлганида акалари бир марта саноқли дақиқалар ичида кўришишга эришгандилар. Ўшанда атига учта гапни Ибратхон акага айтишга улгурган эканлар: "Оямлар соғ-саломат, аёлингиз биз билан, ҳаммамиздан ҳавотир олманг! "
Шунча пайтдан бери уларни кўрмаганимга Сафохон акага овозсиз илтижо қилардим. Бир куни юрак ютиб: "мен ҳам уларни кўргани борай!" дедим.
"Пошшо, у ердаги сарсонгарчиликда анча уриниб қоласиз!" дедилару, ерга қараб чиқиб кетдилар. Бўшашганча қолдим. Ваниҳоят судга боришимга пошшо ойим кўндилар, севиниб кетдим. Мен ҳам туни билан атига учта сўздан иборат хабарларимни ипга тизгандек танлаб чиқдим:
"Иншааллоҳ қизимиз туғилгунича бу ердан соғ-омон чиқишингизга ишонаман!" Ҳам энди бизнинг қизимиз бўлишини, ҳам бу ердан чиқишларини дуо қилиб тилашимни, ҳам омонликда кўришишимиздан умидворлигимни билдирган бўларканман...
 
Зарифа опа, дилингизни бу қисмат ёзуғларим билан ҳуфтон қилиб юборганимни биламан. Сизга Ибратхон ака билан биргаликдаги ҳаётимиз бошланган илк лаҳзаларни бежизга ёзмаганимни яна бироз очиқласам:
Улар ҳеч кимга азият бермайдиган, ҳусни-хулқи комил даражада, ҳар бир ҳаракатларида ҳалимлик, ўйлаб иш қилиш бўлган, раҳмдил ва саҳий бир инсон эдилар! Аёллари сифатида-бирга ўтказган саккиз ойлик умримнинг ҳар бир кунини, ҳар бир лаҳзасини бахтни ич-ичимдан ҳис қилиб ўтказдим десам адашмаган бўламан. Тўғри, мен бошқа қизлар каби-оқ либослар кийиб, улар билан қўлтиқлашиб-сайрларга чиқмаганман, романтик суратларга тушмаганман. Дабдабали мебеллар, зарҳал идишлар, қўша-қўша кўйлаклар-сепимда бўлмаган. Тўйимизда қатор-қатор машиналар қатнашиб, таниқли хонандалар хониш айлаш учун тизилишмаган. Аммо биз- бахтли эдик! Мен нима учун уларни яхши кўришимни билардим, улар ҳам буни билдира олардилар! Биз худди жаннатдан ерга индирилгач, бир-бирини ўз эхтиёжига кўра қидириб топган-Одам Ато ва Момо Ҳаво каби эдик. Уларни ҳеч кимга зарар бермайдиган, ҳатто буни истаган чоғларида ҳам қилмайдиган бир мўмин инсон сифатида яхши биламан...
Ўша судланган тўрт киши ичида энг оз муддат Ибратхон акамга берилди. Лекин мен уларни бунга ҳам лойиқ деб билмасдим. Ҳукмдан сўнг судья бизга икки соатлик кўришув тайин қилди: бирдан сўз дунёйимдауларга айтарли сўз қолмагандек туюлди, фақатгина йиғлардим...
Тўрам анча озиб кетган, лекин юзлари олдингидан-да нурли бўлиб қолганини сездим. Ҳомиладорликдаги аҳволимни кўриб, жуда севиниб кетганликларини кўзларидаги ифодалардан ўқиб турардим, хатто ёшларини сездирмай артган бўлсалар-да, мен бу томчи ёшни кўришга ҳам улгуриб қолдим. Ўн йилдан ошиқ кутилган фарзанд қувончини улар шу тарздатемир панжаралар ортида ҳис қилдилар.
Тақдир йўриғига кўнмасдан иложимиз қанча?
Қисматимда шу қоронғуликни кўриш ҳам бор экан, бир кун ёруғлик ҳам бошланишига мен барибир ишонардим. Ҳеч нарса деёлмадим, улар эса ўша керакли сўзларни айтиб улгурдилар:
"Менга сизнинг ҳолингизни ўз танамда ҳис эттирган Зотга шукр, Ўзингизни асранг- Ўзига омонатсиз!"
 
Зарифа опа, ҳаётимнинг Ибратхон акасиз ўтган ўша кунларида бироз- эски хотираларимни хикоя сифатида ёзиб, ўзимга ўзим далда беришга ҳаракат қилиб юрадиган бўлдим. Ҳар ёзган янги сатрларимдаги- ўша эски ғамларимни ўқиганимда ўз-ўзимга бир сўзни қайтарардим:
"Ҳеч кимсанг йўқ эдику- мана сенга Аллоҳ яқин инсонларни тутди! Ҳар кас- сенга кўз тикиб турган замондан, ҳеч ким назар сололмайдиган бир сатрни-яъни мастураликни Аллоҳ сенга ато этди!
Ёлғизлик бу- нима?
Ёлғизликнинг азобини- Аллоҳ кимларга раво кўради?
Суйган бандаларига, тақводор қулларига. Чунки ёлғизликда ўз ҳожатлари нималарга тушишини билган инсонгина-Ёлғиз, лекин ҳеч кимдан беҳожат бўлган Зотнинг сифатини англаб етади! Улуғворлигини тушунади, унга боғланади...
Нега бу ташвишларни- ташвиш санаяпсан?! Нега бунинг хикматини кўрмай, иллатини излаяпсан?!"
 
 Булар аввало ўзимга аталган-ўзимнинг насиҳатларим эди! Мен бу ёзганларимни кейинчалик сизга мактуб кўринишида жўната бошладим, лекин бу пайтда Ибратхон ака аллақачон у ёғдан чиққан эдилар...
Биринчи мактубни ёзиб, кейин иккиланиб, ўчирмоқчи бўлганларимни эсласам- кулгим келади, лекин ўша мактубни ёзгандан кейин ўчириб бўлмас экан:
"Демак бу насиҳат энди бошқаларга ибрат сифатида мендан чиқиб кетиши керак" деб ўйлагач, мактубларимни яна сизга жўната бошладим...
 
Юрт бўйлаб ўзгача шаббодалар эсиб, муборак рамазон ойи шарафига авф эълон қилинганида, тўрамнинг икки йилу тўрт ойлик умри у ёқда ўтган, қизалоғим ҳали иккига ҳам кирмаганди. Шунгача уларни икки марта ўша шароитда бўлса ҳам-учраштиришга эришгандик.
Лекин барибир ўзлари оёқлари билан кириб келганларидаги ота ва қиз учрашуви-ҳаммамизни йиғлатди.
 
Она қизим, Ойқизим, менга кулиб-эшик очадиган қизим...
 
Ибратхон ака аввалги рўзғорлари билан яшаган уйда энди мен яшардим.  Ичкарига кириб, озгина жим бўлиб қолдилар, сўнг ортларига қайтиб чиқиб кетдилар. Изтироб билан орқаларидан чиқдим.
Нимадир ёқмадими?
Бир муддат жим турдилар, кейин ошхона ёнидаги ташқи меҳмонхонага нарсаларимизни кўчиртирдилар, мен бунинг сабабини кейинчалик эшитдим. Фақат тўрамдан эмас, Пошшо опадан...
 
Хуршида пошшо ҳам собиқ рафиқа сифатида кўрсатма беришга чақирилган экан: кейинчалик бу кўрсатмада Ибратхон ака нима деб ёзилганлигини терговчидан эшитибдилар...
"Диндор, мутаасиб ва зўравон!”
Куз бўлишига қарамай, Ибратхон ака бу уйни таг-тугидан буздириб ташладилар...
Ўша қамоқдан илк чиқиб келган кунлари-улар менга бир гап айтдилар, бу гапни ҳозир ёзмасам бўлмас деб ўйлайман:
 
"Сизга бундан кейин қурбатим етганча кафтимда дунёни кўрсатаман! Мен сизни саккиз ой қанақа олтин қафасга қўйган бўлсам, Аллоҳ таоло мени бундан неча марта кўп муддатга бетон қафасга лойиқ кўрди..."
 
Мен шу куни уларнинг қўлларидан ўпдим:
"Мен ўша олтин қафасда бир умрга ҳам яшашга розиман, фақат Аллоҳим ҳар ерда бизни бирга этса бўлди!"
 
Иншааллоҳ жаннатда ҳам бирга бўламиз...
 
.....................................................
"Қуюшқондаги аёл" дан бу сўнгги мактуб эди!
Зарифа кейинчалик “Маҳбуба-батамом интернет тармоғига кирмай қўйган бўлса керак” деган гумонга борди.
Чунки у қизнинг бутун бошли ҳаёт қиссасини ўқиб бўлгач, ўз хулосаси сифатида ёзган қуйидаги сўзлари ёнига нақ бир йилгача “Ўқилди!” белгиси қўйилмасдан турди.
 
Қадрли Маҳбуба! Одатда дўстларга-дўстлар томонидан ҳамиша нимадир тилак билдирилади.Мен биринчи марта шундай холатга тушяпман-ки, фарзандим тенги бир қизгаонаси тенги бир аёл бўла туриб нима тилашга ҳам ҳайронман!
Қизим, сен ўз бахтингни ўзинг яратдинг, энг аччиқ тақдир ҳам сабринг учун ўрнидан туриб, қарсак чалди!
Зарифа ҳовлидаги ўриндиқда узоқ ўй сурганча ўтирарди. Қисматнинг йўриғига кўниш...
У Маҳбубанинг фақатгина бошидан кечирган қисматини- сатрларда ўқиди, лекин яшаб кўрганича йўқ. Қанчадан қанча сабр ва матонат керак бунга! Дарҳақиқат ҳозирги ҳеч бир экран асари-одамларни бундай матонатга ва сабрга чақирмайди...
"Нима бўлганда ҳам у айни кунларда ҳаётининг энг бахтли-саодатли дамларини яшаётган бўлса, бўлди!
Аслида ғам-энг яхши ёзувчи ҳисобланади, дарди борлар, дунёнинг паст-баланди ҳақида нималарнидир биладиганларгина- ё яхши ёза олади ёки ҳаммасини ўз сукути ортига яширади!
Сценарийнинг дастлабки йигирма қисми- эшитувдан сўнг суратга олина бошланди. Техникалар, эҳтиёжлар ва биринчи авансни бериш учун Зарифага пул ажратилди, лекин раҳбарият шу билан бирга энди унинг бошида тегирмон тоши юргазишни ҳам бошлаб юборди. Маҳбуба ролига танлаб олинган ўша чиройли қизнинг исми-Ҳолида эди. Мукаррама опа маҳорат дарсини ўтаётганига икки ҳафта бўлганида сал-пал унга ишонч билдира бошлади:
- Масъулиятни тушунади, бир томчи бўлса-да, томизғиси борлигини сездим, Зарифа, шу етарли!
Бир куни қизча- бола кўтарган бир чиройли ёш аёл билан съёмкага келди. Зарифа ўша аёлга диққат билан қараб туриб, севиниб кетди: энди у Маҳбубанинг айни ёшдаги ижрочисини ҳам топганлигини ич-ичидан ҳис қиларди. Синглисига бир томчи сувдек ўхшайдиган, кўзларида ибо ва ҳаё барқ уриб турган бу ёш жувон-Ҳолиданинг опаси Майсара бўлиб, роль ўйнашдан турмуш ўртоғи рози бўлмаслиги сабабли бош тортди.
—Ҳеч қандай парнёрга яқин саҳналар бўлмайди, охирги кадрлардагина кўринасиз...
Йўқ, аёл-касби ҳарбий бўлган ўз жуфти ҳалолини роль ўйнаб, ранжитиб қўйиши мумкинлигини минг истиҳола билан тушунтирди.
—Унда мана бу ширингина қизчангизни бизга бериб турасиз, хўпми?
Шундан сўнггина Майсара бош ирғаб, розилигини билдирди. Сериалнинг энг ёш иштирокчиси мана шундай воқеа билан таркибга тиркалди.
Темур эса ҳаётдаги ўз ролини ижро эта бошлади, лабида табассум билан Зарифа уни майдонча четида кузатаркан, ўзига таниш ҳаётий саҳналарни яна бир бора- ўз ўғли ижросида тасмаларга муҳрлаб ўтирарди.
—Темур, диққат қил! Хонага кириб келасан, онангга қарамасдан-тўғри хонангга! Ўз хонанг томонга қараб юр, қиёфага сал чарчаган тус берамиз, хўшш... - Шоира Темурга у ҳаётида-минг марталаб ижро этадиган саҳналарни тушунтирарди...
Ҳартугул, Темур миқ этмади, балки бу саҳналар ўзига бегона эмаслигини сезиб улгургандир, лекин ўша бошидаги берилган ваъда сабабли- съёмка пайти Зарифага тишининг оқини ҳам очмади. Ҳолиданинг нимасидир камерага жуда ярашиб тушди, унинг беғубор юзига қараб, Зарифа худди осмонга термулаётгандек бўларди: "ишонаманки, уни томошабинлар ҳам ёқтириб қолади..."
Ибратхон ролига узоқ пайт актёр топишолмади. Зарифа бу ролни негадир ҳеч кимга муносиб кўрмас, тасаввуридаги Ибратхон ҳаётда ўхшаши йўқ-бир йигит эди! Биттагина номзодга юраги чопди, лекин у актёр ҳаётда жуда европалашиб кетган бир инсон!
Бора-бора вақт озайиб борарди, ҳалиям ўша йигитдан бошқа номзодни излаб кўрмагани сабабли унга ўзи телефон қилди:
-Аввал ўқиб кўришим керак, олдиндан ҳеч нарса деёлмайман...
Сценарий унга юборилгач, актёр бир ҳафта жим бўлиб кетди. Зарифа яна бошқа номзодлар излади, Инобат опанинг ҳам роса актёр излаб силласи қуриди. Бирининг- маҳорати мос, юзи мос эмас, бирининг эса ёши!
Зарифа Ибратхонни- ўттиз уч ёшлардаги, ўртача қоматга эга, қандайдир истарали эркак сифатида кўз олдига келтирарди. Бир кўнгли Маҳбубага хат ёзиб, ҳақиқий Ибратхоннинг суратини сўратмоқчи ҳам бўлди, аммо у ҳалигача тармоқ ораламаганди!
Бирдан кутилмаганда бўлган қўнғироқ-уни шошириб қўйди. Бу ўша ўзи-Ибратхон ролини бермоқчи бўлиб юрган актёри- Сардор эди:
-Зарифа опа, менга рол ёқди, лекин мен бунақа дунёқарашдаги одам эмасман-ку!
-Гап типажда ҳолос, мен сизда шу қаҳрамонни кўрганим учун таклиф қилаётгандим, ўйлаб кўринг...
Ҳартугул иштиёқи уйғондими, Сардор гапни ганорар мавзусига бурди, бу масалада Зарифа бироз тортишишга мажбур! Чунки унга ҳам- хоҳлаганча сарфлаши учун ташлаб қўйишгани йўқ. Сардор узоқ қарорини айтишга иккиланди, ваниҳоят гўшакнинг у ёғидан унинг паст овоздаги розилиги янгради.
Темур биринчи марта онасининг иши қанчалик қийин жараён эканлигини англаб билди, лекин ҳалиям сир бой берганича йўқ.
—Ойи, менинг ролим ўзи ниманидир ҳал қиладими ё бир ҳилда кеч келувчи, валдироқи болани ўйнаб юравераманми?
Зарифа бу гапга бошқа маҳал мириқиб кулган бўларди, лекин ҳозир...
—Сени ролинг катта нарсани ҳал қилади ўғлим, кимнидир озгина ўйлашга мажбур қилади! Ҳа, кимнидир...
Темур бошқа ҳеч нарса демади.
Бахтиёр Нарзуллаевич бугун намойишдан кейин Зарифага шунақаям ўшқирдики, Шоира буни кўриб, стол остига кириб кетгудек бўлди:
—Қаердан чиқди анабу мулла? Нега қизнинг онасига у Қуръон ўқиб, "суф куф" қилиши керак экан?
Бу ўша- Маҳбубанинг онасига тоғаси дам солдириш учун бир илмли одамни олиб келган саҳналар эди, Зарифа ҳали режадагиларини кўз олдига келтириб, юраги орқага тортиб кетди: яхшики, ҳали Ибратхон майдонга чиқадиган саҳналар олинмаган.
—Бахтиёр Нарзуллаевич, минг бора узр сўрайман, лекин бир нарсани тушунинг: келгуси саҳналарда қизнинг онаси руҳий касалликка йўлиқади. Бу мулла образи ҳал қилувчи...
—Бас!- Зарифанинг овозини бу товуш чўрт ўртасидан бўлди, раҳбари ғазабга минганди!
—Ҳар қандай шунга ўхшаш саҳналар кесиб ташлансин!
Бу қарордан сўнг Зарифанинг ортиқ сериални олишга иштиёқи қолмади:
—Ё менинг ишим тайёр бўлгунча ўз ҳолимга қўясизлар, ё...
—Бу нима деганингиз?!- Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг кўкимтир кўзлари ғалати чақчайиб кетди: Ҳамраева, сиз менга шарт қўйяпсизми?! Тамом, гап битта, ҳар қанақа шунга ўхшаш саҳналар суратга олинмайди, башқа нимадир ўйлаб топинг!
Шу куни Зарифа бу одамнинг олдида ўзини тутиб туролмади, гапирадиганини гапирди-ю, ҳамма кўтариб келган нарсаларини олиб, бинони тарк этди. Ортидан ҳаллослаб етиб келган Шоира нима дейишни билмас, нуқул "энди нима бўлади Зарифа опа?!" деб тинимсиз қайтараверарди.
-Нима бўларди, Шоира? Бунақада умуман ишлаб бўлмайди! Тамом, шу ҳолос!
Зарифа машинасигача аранг етиб олди, бошига кўтаролмас даражада оғриқ кирганлиги туфайли- ўзини рул чамбарагига ташлади-ю, йиғлаб юборди. Яхшики, Шоира жуда хушёр, Зарифани бу ҳолатда машина бошқаролмаслигини тушуниб, Темурга телефон қилган экан, ўн дақиқага қолмай, ўғли етиб келди...
Съёмка тўхтади, актёрлар норози, аппаратуралар ижарачига етказилди. Зарифа энди раҳбарият ҳисоб рақамга ташлаб берган авансни яна жойига қайтариши кераклигини билади. Мана дўппи- тор келгани шу! Бахтиёр Нарзуллаевич ҳалиям отдан тушмаган, ўйлайдики- кечаги айби учун Зарифа эртами ё индин оёғига бош уриб келади!
Мана нима учун стандарт фильмлар кўп суратга олинади?! Нимага ҳамма жойда бир хиллик?
Учинчи куни- ҳисобхонадан Зарифага телефон бўлди: Бахтиёр Нарзуллаевичнинг "сувни чўп тиқиб яна лойқалатгиси келди" шекилли...
—Ҳавотир олманглар, пулни албатта қайтараман!- Зарифа бошқа гапирмасдан шарт алоқани узди!
Темур хонасида эди, лекин бу суҳбатни қандай илғаб қолди, Зарифага бу қоронғу!
—Ойи, нима гап?
У бир нуқтага тикилганча ўтирарди, айни ҳолатга нимадир деб баҳо беришга тамоман ожиз эди.
Кейинги қўнғироқ Инобат опадан бўлди, "у ҳам пулини қистаса керак!" деб истамайгина гўшакни кўтарган- Зарифа унинг таклифини эшитиб, лол бўлиб қолди:
—Зарифа, бир ҳусусий канал бор, Муродилла Асқаров очган, водийда ҳамма шунинг каналини кўради! Муродилла бизга ажойиб бир ҳорижий сериални "дубляжини қилиб беринглар" деб турганди. Сиз олаётган сериал ҳақида гапириб бердим, "бўлди мана биз молиялаштирамиз: шартномани ташласинлар" деяпти, нима қилай?
Зарифа бунақа бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди, бир кўнгли томошабинлар аудиторияси ўзи ўйлаганидан анча камайишига ҳижил тортгандек бўлди-ю, лекин ноз қилиб ўтардиган шароитда эмаслигини тушуниб, дарров таклифга кўнди...
—Инобат опа, минг марта раҳмат сизга! Елкамдан ҳозиргина тоғ қулагандек бўлди, Шоирага айтаман, шартнома тайёрлайди.... фақат...
Зарифанинг иккиланиши бу маблағ борасида эди, шуни дарров илғаган Инобат опа унинг кўнглини тинчитди:
—Зарифа! Пулни эртагаёқ ташлаб беришади!
Дарҳақиқат тушга қолмай, ҳисоб рақамидаги пулни кўрган Зарифанинг ишлашга завқи ортди, лекин яқиндагина сутдан оғзи куйганига ҳалиям бироз иккиланиб турарди.
—Ассалому алайкум опажон, уй ичилар тинчми, саломат, эсон-омон, кўпнинг қаторида!- телефонидаги водийча муомалани эшитаркан, кайфияти кўтарилиб кетди. Муродиллага қандай раҳмат айтишни билмасди...
—Опажон, қанақа хоҳласангиз- худди шунақа олинг, бизга томашабинни экран олдига миҳлаб қўядиган қилиб олсангиз етади, нима ёрдам керак?
Зарифа ўйлаб улгурмасидан Муродилланинг таклифи янгради:
—Аппаратураларни ҳам ташвишини қилманг, ўзимиз учун зўрларини тахт қилиб, кейин "бисмиллоҳ" деб ишни бошлаганмиз, ҳаммасидан бир комплект эртагаёқ қўлингизга боради!
Бу жайдари Муродилланинг таърифини Инобат опадан кейинроқ эшитди:
—Бу йигит олдин жуда катта бизнесмен бўлганлар. Иттифоқ пайтидаёқ йўлини топиб," аравада қуён овлаганлар"дан-бири! Ўзининг уйида ўғил тўй қилиб, ўша пайтдаги казо-казо артистларни водийга олиб келган дейишади. Шунда тўй оҳирида, ўртага чиқиб- "манам бир ёшлигимда ҳавасга ашула айтиб юрардим, ҳозир бир айтгим келиб қолди!" деб чунонам катта ашуладан олган экан-ки, ҳамманинг оғзи очилиб, катта ҳофизлар ҳам ўшанда бу йигитга дуо бериб юборишган- дейишади. Ҳавасга бир икки ашула айтиб юриб, кейин умуман айтмайдиган бўлиб кетди. "Жим бўлиб қолди" деб юрсак, хусусий телеканал очиб, шуни чиройли қилиб юргазаётган экан... Албатта бизнесни тарк этмаган ҳолда!

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish